Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ҳудудлардаги бош имом-хатибларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари томонидан ҳафтанинг ҳар чоршанба куни аёл-қизларни қабул қилиш йўлга қўйилган.
Мазкур қабул жараёнларида диний-маърифий саводхонлик, бидъат-хурофотлардан сақланиш, оилавий муаммолар, фарзанд тарбиясига оид маслаҳатлар, аёл-қизларга хос масалалар ва таклиф-мулоҳазалар юзасидан мурожаатлар тингланади ҳамда зарур тавсиялар берилади.
Қуйида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ҳудудий бўлимларининг қабул манзили, куни ва боғланиш рақамлари ҳавола этилади:
– Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлими мудираси Марям Абдуллаева:
Қабул куни: чоршанба куни, соат 09.00 дан - 17.00 гача
Манзил: Тошкент шаҳри Олмазор тумани Қорасарой кўчаси 47-уй.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мўлжал: “Ҳазрати Имом” мажмуаси
Телефон: (71) 240-01-96
– Тошкент шаҳар бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Зулайҳо Соатова:
Қабул куни: чоршанба соат 09.00 – 17.00 гача
Манзил: Шайхонтоҳур тумани Сузук ота кўчаси 50-уй 1-хона.
Мўлжал: “Сузук ота” мажмуаси.
Телефон: (95) 146-99-00
– Андижон вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Шоирахон Қосимова:
Қабул куни: чоршанба соат 09.00 – 17.00 гача.
Манзил: Андижон шаҳри “Хурсандлик” МФЙ, Ғуломжон Хакимов кўча 7-уй.
Мўлжал: “Саййид Мухйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти
Телефон: (74) 228-01-58
– Бухоро вилоят бош имом хатибининг хотин-кизлар бўйича ёрдамчиси Ризвон Баҳрамова:
Қабул куни: чоршанба 09.00 -17.00 гача .
Манзил: Бухоро шаҳри Абу Ҳафс Кабир кўчаси, 9-уй.
Мўлжал: Абу Ҳафс Кабир зиёратгоҳи.
Телефон: (55) 301-94-87
– Жиззах вилоят бош имом- атибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Фароғат Сатторова:
Қабул куни: чоршанба соат 09.00 - 16.00 гача
Манзили: Ш.Рашидов тумани Тошкентлик кўчаси 19-уй.
Мўлжал: “Қўшчинор” жоме масжиди.
Телефон: (95) 373-11-80
– Навоий вилояти бош имом xатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Умида Холова:
Қабул куни: чоршанба соат 09.00 – 17.00 гача
Манзил: Навоий шаҳри Ғалаба шоҳ кўчаси 73-уй.
Мўлжал: “Ҳазрат Алишер Навоий” жоме масжиди.
Телефон: (79) 225-68-82
– Наманган вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Ходияхон Раҳмонова:
Қабул куни: чоршанба соат 09:00 - 17:00 гача
Манзил: Наманган шаҳар Ахсикент МФЙ Қувонч кўчаси 1-уй.
Мўлжал: “Мулла Бозор Охун” жоме масжиди.
Телефон: (69) 226-10-01
– Самарқанд вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Нозбуви Темирова:
Қабул куни: чоршанба соат 09.00-17.00 гача
Манзил: Самарқанд шаҳри Даҳбед кўчаси 229 А-уй.
Мўлжал: вилоят халқ қабулхонаси
Телефон: (55)705-02-78 103-хонага улаб бериш сўралади
– Сирдарё вилояти бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Мансурахон Мелибаева:
Қабул куни: чоршанба соат 09.00 - 17-00 гача
Манзил: Гулистон шаҳри Ғолиблар кўчаси 75 уй.
Мўлжал: “Гулистон” жоме масжиди.
Телефон: (67) 227-23-00
– Сурхондарё вилояти бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: Хосият Қосимова
Қабул куни: душанба соат 09.00-17.00 гача
Манзил: Термиз тумани “Ат-Термизий” МФЙ.
Мўлжал: “Вақф” меҳмонхонаси.
Телефон: (91) 583-52-51
– Тошкент вилояти бош имом хатибининг хотин кизлар масалалари буйича ёрдамчиси Нигора Имамова:
Қабул куни: чоршанба соат 9.00 - 16.00 гача
Манзил: Зангиота тумани А.Темур кўчаси 221 уй.
Мўлжал: “Зангиота” зиёратгоҳи.
Телефон: (95)177-14-54
– Фарғона вилояти бош имом-ҳатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Ҳилола Комилова:
Қабул куни: чоршанба соат 09.00 - 17:00 гача
Манзил: Фарғона шаҳри Чек-Шура МФЙ Тутзор кўчаси 14-уй.
Мўлжал: “Уммул Қуро” жоме масжиди.
Телефон: (73) 226-72-44
– Хоразм вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Феруза Отажанова:
Қабул куни: чоршанба соат 09.00 – 17.00 гача.
Манзил: Урганч шаҳри Ю.Бобожонов кўчаси 43 а-уй.
Мўлжал: “Дошқинжон бобо” зиёратгоҳи.
Телефон: (62) 228-44-38
– Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти
Қабул куни: чоршанба соат 09.00 – 17.00 гача.
Манзил: Нукус шаҳри, Х.Абдамбетов кучаси.
Мўлжал: “Имом эшон Муҳаммад” жоме масжиди.
Телефон: (61) 229-02-24
– Қашқадарё вилояти бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Насиба Ботирова:
Қабул куни: чоршанба соат 09.00 - 17.00 гача
Манзил: Қарши шаҳри Насаф кўчаси 274-уй
Мўлжал: “Кўкгумбаз” жоме масжиди.
Телефон: (75) 220-06-32
Эслатма: Диний масалаларга оид саволларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Фатво марказидан ёки Колл-марказининг (78) 150-33-44 телефон рақамига боғланиш орқали батафсил жавоб олишингиз мумкин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Ҳозирги кунда ислом жамиятида, дунё мусулмонлари, айниқса юртимиз мусулмонлари орасида фатво бериш, фатво чиқариш, фатво сўраш каби атамалар кўп ишлатилмоқда.
Фатво сўзи араб тилида “саволга жавоб бериш” маъносини англатади. Истилоҳда эса, шаръий масала ҳақида савол сўраган одамга далилга асосланган ҳолда жавоб беришдир.
Биринчи фатво берувчи шахс Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бўлган. У зотдан кейин саҳоба, тобеин ва кейинги давр мужтаҳид уламолар фатво бериш билан шуғулланиб, бугунги кунимизгача давом этиб келмоқда. Шариатда мусулмонлар ҳаётида пайдо бўладиган саволлар бўйича фатво берилиши бу фарзи кифоя амал ҳисобланади.
Қуръон ва ҳадисдан ҳукм чиқаришнинг ўзига хос талаблари мавжуд. Қуръон ва ҳадисга асосланган ҳолда мусулмонларнинг манфаатларидан келиб чиқиб, инсон камолоти, жамият фаровонлиги ҳамда унинг ижтимоий тараққиётини кўзлаб ҳукм чиқариш алоҳида билим ва малака талаб этади. Мўътабар манбаларда қайд этилишича, араб тили, Қуръон ва ҳадис илмлари, фиқҳ ва ислом тарихини жуда чуқур ва мукаммал биладиган ва яна бошқа зарур сифатларга эга бўлган шахсларгина фатво бериш ҳуқуқига эга.
Шундай бўлса-да, бирор-бир масалада ҳукм чиқариш зарур бўлиб қолса, аввало, мазҳаблар таълимотига таянилади, агар уларнинг бирортасида масаланинг ечими топилмаса, мусулмонларга осонлик ва қулай шароит яратиш нуқтаи назаридан муфтийлар томонидангина фатволар чиқарилиши мумкин.
Фатво бериш масъулияти. Исломда фатвонинг ўрни ва таъсири муҳим бўлиши билан бирга ўта масъулиятли вазифа ҳам ҳисобланади. Чунки фатвода Аллоҳнинг ҳукмларини баён қилиш мақсад қилиниб, унда ҳалол-ҳаром, савоб-гуноҳ, жаннат-дўзах орасидаги амаллар кўрсатиб берилади. Имом Шотибий раҳматуллоҳи алайҳ фатво бериш масъулияти ҳақида тўхталиб қуйидагиларни таъкидлайди: “Муфтий – ҳукмларни етказишда Расулуллоҳ саллалллоҳу алайҳи васалламга ўринбосар ва У зотнинг меросхўри ҳисобланади. Шу боис у Расулуллоҳ соллалллоҳу алайҳи васаллам номларидан гапиради”.
Ҳақиқатан, Абдуллоҳ ибн Жаъфардан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада огоҳ ва эътиборли бўлишга чақириб: “Фатвога журъатли бўлганларингиз дўзахга журъатли бўлганингиздир”, – деганлар. Яъни воқеъликни тўлиқ ўрганмай, етарли билим ва тажриба орттирмай туриб, қўрқмасдан журъат билан фатво беришдан қайтарганлар.
Буни чуқур англаб етган мусулмонларнинг дастлабки авлодлари ўзларидан илмли шахс бўлган жойда сукут сақлашган.
Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳдан гоҳо элликта масала сўралганда биттасига ҳам жавоб бермаган пайтлари бўлган экан. Бунинг сабаби сўралганда, у зот: “Жавоб берувчи ўзини аввал дўзахга солиб кўрсин, халос бўлишига кўзи етса, жавоб берсин”, – деган эканлар.
Абу Алий аз-Зарирдан ривоят қилинади: “Мен Аҳмад ибн Ҳанбалга: “Кишига фатво бериши учун қанча ҳадис етарли, юз минг ҳадис етадими?” – дедим. У: “Йўқ”, – деди. Мен: “Икки юз мингчи?” – дедим. У: “Йўқ”, – деди. Мен: “Уч юз мингчи?”, – дедим. У: “Йўқ”, – деди. Мен: “Тўрт юз мингчи?” – дедим. У яна: “Йўқ”, деди. Шунда мен: “Беш юз минг бўлсачи?”, – деган эдим, у: “Умид қиламан”, – деб айтди”.
Юқорида келтириб ўтилган далиллардан келиб чиқиб шуни таъкидлаш лозимки, фатво бериш ўта масъулиятли бўлганлиги жиҳатидан унга ҳамма ҳам журъат қилавермайди. Бунинг ортида жамият ва унда яшовчи шахслар учун ғоят хатарли зарарлар келиб чиқиш мумкин. Шайх Рамазон Бутий айтади: “Ҳукм чиқариш илми тиббиёт илми кабидир. Мабодо бировнинг фарзанди оғир касалга чалиниб қолса, у тегишли ташхис қўйиш ва фарзандини даволаш учун тиббиётга оид китобларни титадими ёки малакали шифокорнинг олдига борадими? Тўғрисини айтганда, унинг эси жойида бўлса, кейинги йўлни танлайди. Динда ҳам худди шундай. Аслида бу тиббиётдан ҳам муҳимроқ, шунингдек қамрови жиҳатидан хавфлироқдир”.
Ҳеч кимга сир эмаски, ҳозирги кунда баъзилар ўзича оят ва ҳадислардан ҳукм чиқариб, нотўғри фатволар бериб, ўзини ва ўзгаларни адаштирмоқда.
Баъзи бир эътироф этилмаган шахслар ёки маълум мақсадларга йўналтирилган тузилмалар томонидан қўштирноқ ичидаги “фатволар” инсонларни ислом маърифатидан узоқлаштиришга сабаб бўлмоқда. Айниқса, уларнинг “жиҳод”, “байъат”, “такфир”, “бемазҳаблик”, “ҳижрат” каби масалалардаги асоссиз “фатволари” ноҳақ қон тўкилишига олиб бормоқда ва инсонларнинг кафолатланган ҳуқуқларига раҳна солинишига сабаб бўлмоқда. Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳнинг устозлари бўлган Робиа ибн Абдураҳмонни йиғлаган ҳолда кўриб, ундан бунинг сабабини сўрашганда, у зот кишилар диний-ҳуқуқий саволларни билими бўлмаган шахслардан сўрашаётганини кўрганлиги, бу ҳолат исломда катта хатар пайдо бўлганлигидан дарак беришини таъкидлаган эканлар.
Демак, чуқур илм, тажриба ва холислик каби фазилат бўлмай туриб, фатво беришнинг оқибати хайрли эмас. Шундай экан, баъзи доира ёки гуруҳлар томонидан исломда улкан масала сифатида қаралган ҳукмларга эътиборсиз ва масъулиятсизлик билан фатво беришлари ўзлари ва ўзгаларни ҳам адаштиришдир. Қандай қилиб шахсларни ва бутун бошли жамиятларни кофирга чиқариб, жамоат олдида уларга эргашишни ҳаром демоқдалар?!
Хулоса қилиб айтганда, фатвонинг мусулмонлар ҳаётида ўрни муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда илм ва салоҳиятсиз фатво бериш ёки учраган кишидан фатво сўраш ва унга эргашиб кетавериш адашувга олиб боради. Бу каби салбий оқибатларни келтириб чиқарувчи ихтилофларнинг олдини олиш биринчи навбатда ислом марказлари ва уламоларнинг муҳим вазифаларидан ҳисобланади.
Аллоҳ таоло барчамизни турли ихтилоф ва фитналардан асраб, барчамизни мамлакатимизда минг йиллардан бери амал қилиб келинаётган ҳанафий мазҳабимизга мувофиқ ибодатларини адо этиб, завқли ҳаёт кечириш бахтига насиб этсин!