Марокашдаги “McDonald's” ресторанлар тармоғи Марокашда содир бўлган зилзила қурбонлари хотирасига мотам тутиб, ўз ресторанлари гуруҳида Қуръони каримни уч кун давомида эфирга узатишга қарор қилди.
“Ҳеба Пресс” агентлигининг Касабланкадаги ўрганган маълумотларига кўра, “McDonald's” ресторанларининг бўш жойларида мусиқалар тўхтатилиб, унинг ўрнига Қуръони карим тиловати қўйилган.
“McDonald's” ресторанининг бир қатор мижозлари зилзила қурбонлари билан бирдамликлари ва хайрия кампанияларида бир неча марта иштирок этгани учун Aмерикадаги “McDonald's” ресторанлари уюшмаси раҳбариятига миннатдорчилик билдирди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Аллоҳ таоло айтади: «Куфр келтирганларга, то Аллоҳнинг ваъдаси келгунича, қилмишлари сабабли мудом ларзага солувчи мусибатлар етар ёки уларнинг диёрлари яқинига тушиб турар. Албатта, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас» (Раъд сураси, 31 - оят).
Шарҳ: «Куфр келтирганларга, то Аллоҳнинг ваъдаси келгунича, қилмишлари сабабли мудом ларзага солувчи мусибатлар етар...».
Яъни, Аллоҳнинг ваъдаси - қиёмат келгунча уларнинг эс-ҳушини жойига келтирувчи мусибатлар бошларига тушиб туради. Бу мусибатлар уларнинг қилган ишлари туфайли тушади.
«...ёки уларнинг диёрлари яқинига тушиб турар».
Ёки ўша мазкур эс-ҳушни жойига келтирувчи мусибатлар дунёнинг бошқа жойларига тушади. Ўша кофир ва осий бандалар яшаётган диёрларга яқин жойларга тушади. Токи улар ўша мусибатларни кўриб, ваъз-насиҳат олиб, ўзларига келсинлар ва иймон келтирсинлар.
«Тафсири Ҳилол» китобидан