Ислом тараққиёт банки коронавирус пандемиясига қарши кураш учун Ўзбекистонга молиявий кўмак беради. Бу ҳақда инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги расмий сайтида маълумот берилган.
Хабарда айтилишича, Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва савдо вазири Сардор Умурзоқов бу борада Ислом тараққиёт банки президенти Бандар Ҳажар билан видеомулоқот олиб борган.
Музокаралар якунида ИТБ президенти 2,3 миллиард доллар миқдордаги «Стратегик тайёргарлик ва чоралар тўплами» маблағларидан 17 миллион доллари Ўзбекистонга йўналтирилишини маълум қилган.
«Шунингдек, Бандар Ҳажар коронавирус билан касалланган беморлар учун қурилаётган янги шифохоналарни жиҳозлаш лойиҳалари доирасида иқтисод қилинган 46 миллион АҚШ долларини қайта йўналтириш орқали Ўзбекистонга қўшимча ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди», дейилади вазирлик хабарида.
Олдинроқ бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов Жаҳон банки расмийлари билан музокара ўтказган ва унга кўра банк Ўзбекистонга коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши кураш учун 1,2 миллиард доллар кредит ажратишга тайёрлиги хабар қилинганди.
Манба: https://m.kun.uz
Ҳанафий мазҳабимиз фиқҳ китобларида намоздаги қироатга доир масалалар, шунингдек, қироат ҳамда алоҳида боб ёки фаслларда батафсил баён қилинган. Чунки қироат намоз ичидаги фарзлардан биридир. Намозда қироат мукаммал бўлмоғи зарур.
Фиқҳ китобларимизда, шунингдек, намозга тегишли илмларни ўқиб-ўрганиш тунги нафл (таҳажжуд)нинг савобидан ортиқроқ ва афзал экани ҳам таъкидланган.
Биз “Ҳидоя”, “Мухтасарул-виқоя”, “ал-Ихтиёр”, “Маслакул-муттақийн” ва бошқа ўнлаб ҳанафий мазҳабимиз фиқҳ китобларида баён этилган намозда Қуръон оятларини хато қилмасликка доир масалаларни ва фатволарни жамлаб, икки қисмли китоб қилинади.
Китобнинг 1-қисми беш вақт намозда зам сура қилиб ўқиладиган оятлар қироатида юз берадиган хатоликларга доир муҳим маълумотлар тўпланди. Қуйида шу китобнинг 1-қисмидан парча ҳавола этмоқдамиз:
Имом Сарахсийнинг “Муҳит” асари ва бошқа манбалар асосида
ЎзРФАШИ катта илмий ходими, ТошДШУ доценти
Баҳриддин УМУРЗОҚОВ тайёрлади.