*** Намоз ва рўзанинг каффорати ***
Каффорат учун қачон васият қилиш шарт эмас?
Имо-ишора билан ҳам намоз ўқишдан ожиз бўлган бемор қолдирган намози беш вақтдан ҳам кам бўлса-да, ўқий олмаган намозларининг каффоратини беришни васият қилиши лозим эмас. Муқим бўлмасдан ҳамда бемор тузалмасдан вафот этса, сафар ва беморлик давомида тута олмаган рўзанинг каффоратини беришии ҳам васият қилишлари лозим эмас.
*** Киши қачон каффорат учун васият қилади? ***
Киши намоз ўқишга ва рўза тутишга кучи еттан ҳолда ўқий олмаган намозининг, тута олмаган рўзасининг каффоратини беришни васият қилиши мумкин.
*** Қанча каффорат берилади ***
Вафот қилганнинг валийи (ўзидан кейин мол-мулкидан сарфлашга масъул киши) у қолдирган молнинг учдан биридан витр намозини, ҳам қўшиб, кунига олти вақт намознинг ҳар бири учун ва ҳар куннинг рўзаси учун ярим соъ (1456 ёки 1664 гр.) буғдой ёки унинг қийматини беради. Марҳум васият қилмаган тақдирда валийи ўз молидан унинг каффоратини бериши жоиздир. Факат марҳум тута олмаган рўза ва ўқий олмаган намоз ўрнига рўза тутиши, намоз ўқиши дуруст эмас.
*** Фидя (товон) кимга туланади? ***
Қасам каффоратининг акси ўлароқ, бир неча намознинг (ва бир неча кунлик рўзанинг) каффорат бадалини ягона фақирга бир мартада бериш мумкин. Хоҳ тирик, хоҳ марҳум киши қасамининг каффорат бадали ёлғиз бир фақирга эмас, ўнта фақирга берилиши керак. Ҳар куни биттадан фидяни бир фақирга бериш ҳам мумкин. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳаммадан кўра яхшироқ билгувчидир.
*** Ўз вақтида ўқилмаган намозларнинг қазоси ***
Бунда тартибга, яъни қазо намозлари билан вақт намозлари орасида ҳамда қазо намозларининг ўз орасида ҳам кетма-кетлик тартибига риоя қилиш вожибдир.
Изоҳ: Маълум бир навбатга риоя қилиш хусусида Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Ким бир вақт намозни ухлаб қолиб ёки унутиб қазо қолдирса-ю, сўнгра имомга иқтидо қилиб (кейинги фарз намозини) ўқиётганида (қазо қилган намози) эсига тушиб қолса, имом билан ўқиётган намозини битирсин, сўнг эсига тушган намозини ўқисин. Бунинг орқасидан эса (имом билан ўқиган намозини) такрор ўқисин, Аввал қазо, сўнгра вақт намози ўқилади. Қазо намозларда ҳам илк қазо бўлган намоздан бошлаб ўқилади.
*** Тартибни бекор қиладиган сабаблар ***
Изоҳ: Қазо қолган намозларнинг сони олтитага етган бўлса, кишининг тартибга риоя қилиши оғир бир масъулиятдир. Чунки бир вақтнинг ўзида ҳам олти вақт қазо намози ҳам ўша вақт намозини ўқишга тўғри келади. Ҳолбуки, Исломда қийинчилик эмас, балки қулайлик, енгиллик асосдир.
Витр намози қазо қолган намозларда тартибни бекор қилувчи ҳисобланмайди. Фақат қазо намозлари ўқилаётганида унинг ҳам тартибига риоя қилинади.
*** Турли масалалар ***
Фақат бешинчи намоз вақти чиқмасдан ё бундан олдин қазога қолган намозини ўқиса, қазо қилган намози вақти ва уни ўқиган вақт оралиғида ўқиган намозларнинг барчаси нафл намозга айланади. Сўнг у ўқиган намозларининг қазосини ўқиши лозим. Қазога қолган намозлар жуда кўп бўлса, қазоси ўқиладиган ҳар бир намозни (фалон куннинг фалон намози дея) ният қилиб ўқиш керак. Буни шундай осонлаштириш мумкин: масалан, «Вақтида ўқий олмаган биринчи (ё охирги) пешиннинг қазосини ўқишни ният қилдим» (шу йўл билан қайси қазо намозини ўқишига аниқлик киритган бўлади). Аввал қазо қилинган икки йилги Рамазон рўзасини тутмоқчи бўлганларга ҳам шу ҳукм жоиздир (яъни, кайси йилнинг рўзасини тутмоқчи бўлса, шуни ният қилади). Дорул-ҳарбда (яьни мусулмон бўлмаган бир мамлакатда) мусулмон бўлиб, шаръий ҳукмларни билмаган киши узрли ҳисобланади.
*** Фарз намозига етишиш бўлими ***
Намоз ўқиётган киши намозини қачон бузади, қачон бузмайди?
*** Суннатнинг қазоси ***
Бомдод намозишшг суннати, фақатгина фарз билан бирга қазо қолса, ўша куни пешин вақти киришига бир оз фурсат қолгунгача ўқилади. Пешин намозиннинг илк суннати (фарздан аввал ўқилмаган тақдирда) вақти ичида фарздан сўнг икки ракат суннатдан аввал ўқилади.
*** Жамоат ва унинг фазилати ***
Жамоат билан ўқилган фарз намознинг бир ракатига етишган киши жамоат фазилатига эришган бўлса-да, намозни жамоат билан ўқиган ҳисобланмайди. Уч ракатига етишган киши ҳақида ихтилоф мавжуд.
*** Турли масалалар ***
Агар имом ўзича (ўша кишига) етиша олмаса ёки етарли миқдорда қироат қилмасдан руку қилган бўлса, у кишининг рукуси дуруст эмас (намози фосид бўлади).
Изоҳ: Фарз намозни бир марта ўкигач, қайта фарз ниятида ўқимаслик ҳақидаги ҳукмга турлича маънолар берилган. Баъзилар буни жамоат билан ўқилган бир намоз такрор азон ва такбир айтиб, айнан аввалгисидек, жамоат билан ўқилмайди, деб шарҳлаганлар. Баъзилар эса ҳеч қандай сабабсиз, намозим бузилдимикин, деган шубҳа билан киши ўкиган фарз намозини такроран ўқий олмайди, деб баён қилганлар.
*** Саҳв саждасининг ҳукми ***
Намозда адашиб вожибни тарк қилган кишига икки сажда, бир ташаҳҳуд ва салом вожиб бўлади. Саҳв саждасини лозим қилган сабаб такрорланиши билан яна такрор саҳв саждаси қилинмайди.
*** Вожибни билатуриб, тарк қилиш ***
Билган ҳолда вожибни тарк қилган киши гуноҳкор бўлади ва бу нуқсонни тузатиш учун саҳв саждаси кифоя қилмаганидан, намозини такрор ўқиши зарур.
Билган ҳолда вожибни тарк қилган киши саҳв саждаси қилмайди. Фақат қуйидаги уч ҳолат бундан мустаснодир. Яъни, буларни билатуриб, тарк қилган киши ҳам саҳв саждаси қилади:
*** Саҳф саждасининг ўрни ***
Саҳф саждасини салом берганидан сўнг адо этиш суннатдир. Имом ўнг томонга берган саломи билан кифояланиб, саҳф саждаси қилади. Салом бермасдан аввал саҳв саждаси қилиш тамоман макруҳдир.
*** Саҳв саждаси қачон соқит бўлади? ***
*** Кимлар саҳв саждаси қилиши лозим? ***
Имом жума ва ҳайит намозларида жамоат кўп бўлгани боис уларга қийинчилик бўлишидан қочиш ва фитна чиқармаслик учун саҳв саждаси қилмайди.
*** Намоздага баъзи хатолар ***
Аммо саждаи саҳв қилмайди. Ушбу фарз намози қайта ўқилади.
*** Намоз шубҳа билан қачон бузилади? ***
Киши бир намозни тамомламасдан аввал неча ракат ўқигани ҳақида шубҳа қилса, ҳамда бу шубҳа илк маротаба юз бераётган бўлса ёки одатий ҳол бўлмаса, бу намоз бузилади. У намозни такрор ўқиши лозим. Салом бергач, юзага чиққан шубҳага эътибор берилмайди. Бу ҳолда бирор рукнни тарк қилганини аниқ билса, намозини такроран ўқийди.
*** Шубҳанинг кўп бўлиши ***
Бундай ҳолат кишида жуда кўп содир бўлса, қалби кўпроқ мойил бўлган томонга қараб ҳаракат қилади.
Изоҳ: Агар киши намозни тўлиқ ўқиганига қаноат ҳосил килса-ю, салом берганидан сўнг ишончли бир киши бир ракат кам ўқиганини айтса, у ҳолда киши ўз шахсий қаноатини асос қилиб олади ва бошқанинг огоҳлантиришига эътибор қилмайди. Аммо бу камчилик икки ишончли киши томонидан хабар берилса, киши ўзининг тўғри ўқиганига қаноат ҳосил қилса ҳам, икки кишининг сўзи бўйича амал қилади. Имом билан жамоат неча ракат ўқиганлари ҳақида ихтилоф қилиб қолса-ю, имом ўз шахсий қаноатига ишонч ҳосил қилса, унга кўра, акс ҳолда жамоат нуқтаи-назарига кўра, агар жамоатнинг бир қисми имомнинг қаноатини қувватласа, унда ҳам ўз қаноатига кўра амал қилади.
Агар қалби бир томонга мойиллик қилмаса, (икки ракат ўқидими, тўрт ракат ўқидими, қатъий қарор бера олмаса) бу икки эҳтимолдан оз бўлганини танлайди. Фақат (вожиб бўлган) қаъдани тарк қилмаслик учун охирги ракат деб ўйлаган ҳар ракатдан сўнг ўтиради ва саҳв саждаси қилади.
Изоҳ: Киши таҳорати бор-йўқлиги ҳақида шубҳаланса-ю, ўйлаб кўргач, таҳорати борлигига ишонч ҳосил қилса, у киши фиқҳ нуктаи назарига кўра таҳоратли ҳисобланди. Агар киши таҳорат аъзоларидан бир қисмини ювган-ювмаганлиги хусусида шубҳаланиб қолса ҳамда бу ҳол илк маротаба юз бераётган бўлса, ўша жойларини қайта ювади. Агар бу одатий ҳолат бўлса, унга эътибор қилмайди. Шунингдек, намоз асносида ҳам кишининг ақлига турли хил шубҳалар келса, бу хоҳ намоз тўғрисида, хоҳ таҳорат хусусида бўлсин, агар илк маротаба юз бераётган бўлса, шубҳага тушган жойини такрор бажаришга киришади. Агар бу ҳам одатий ҳол бўлса, бу шайтондандир, бунга эътибор қилмайди ва намозини давом эттиради.
КЕЙИНГИ МАВЗУЛАР:
ТИЛОВАТ САЖДАСИ:
Тиловат саждаси кимларга вожиб, кимларга вожиб эмас?
Тиловат саждасининг вақти ва шакли?
Жойни ўзгартирадиган сабаблар;
Жойни ўзгартирмайдиган сабаблар;
Турли масалалар;
Тиловат саждасининг саҳиҳ бўлиш шартлари;
Адо этиш тартиби;
Шукр саждаси;
Ҳар балонинг даф қилиниши ҳақида;
Жума намозининг ҳукми;
Дуруст бўлишининг шартлари;
Жума намозининг хутба ва суннатлари;
Жума намозига оид турли масалалар;
Ҳайит намозлари ҳукми ва шартлари;
Рамазон ҳайитининг мустаҳаблари;
Ҳайит намозининг вақти;
Ҳайит намозларини ўқиш тартиби;
Қурбон ҳайитининг ҳукми;
Ташриқ такбирининг ҳукми, муддати ва кимларга вожиб бўлиши;
Ташриқ такбири;
Қуёш тутилганида ўқиладиган намоз;
Ой тутилганида ўқиладиган намоз;
Ёмғир сўраш дуоси;
Хавф (қўрқув) намози;
Такрорлаш учун саволлар.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ бир куни илмий мажлисларида шундай дедилар: «Инсонга ҳаётда ғам, мусибат ва машаққатлар етади. Агар банда чуқурроқ ўйлаб кўрса, бу машаққат ва қийинчиликлар Аллоҳ таолонинг неъматлари эканини англайди. Масалан, беморлик ҳам бир неъмат. Фақирлик ва муҳтожлик ҳам неъмат. Қалб кўзи очиқ инсон бу нарсалар Аллоҳ таолонинг неъматлари эканини кўради. Ҳақиқатда, машаққат ва қийинчиликлар неъматдир. Аммо бизнинг қосир ақлимиз уларнинг неъмат эканини сиғдира олмайди».
Шу ўринда мусибат ва қийинчиликлар қандай қилиб неъмат бўлади? деган савол туғилади. Бу саволнинг жавоби ҳадиси шарифда келади. Унда айтилишича, Аллоҳ таоло охиратда машаққат ва мусибатларга сабр қилган бандаларига беҳисоб ажр-мукофотлар беради, ўшанда дунёда у қадар мусибатга учрамаган одамлар у бандаларни кўриб, кошки, ҳаёти дунёда бизга ҳам мусибат ва машаққатлар етганда эди, биз ҳам сабр қилган ва сабримизга мана шундай ажр-савоблар олган бўлар, бу кунда сабр қилувчилар билан бирга турар эдик, деб орзу қиладилар.
Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деб турганларида, мажлисга бир одам кириб келди. У ногирон бўлиб, турли хил дардларга мубтало эди. У келиб, Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳга: «Менинг ҳаққимга дуо қилинг, Аллоҳ таоло менга бу машаққатлардан нажот берсин», деди.
Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Биз ўша мажлисда ҳозир эдик. Ўшанда ҳайрон бўлдик, Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ бутун мусибатлар ва қийинчиликларнинг неъмат эканини айтиб турибдилар. Бу ёқда эса бу одам ўзидан машаққат ва қийинчиликларнинг кетишини истаб дуо сўраяпти. Агар бу ногирон одамдан машаққатлар кетишини сўраб дуо қилсалар, у ҳолда неъматнинг зое бўлишини сўраган бўладилар-ку? Ҳожи Имдодуллох Маккий раҳматуллоҳи алайҳ шу пайт қўлларини дуога кўтардилар ва: «Аллоҳим! Ҳақиқатда, барча мусибат ва машаққатлар неъматдир. Лекин, Аллоҳим, биз ожизмиз. Сен бизнинг ожизлигимизга назар сол ва бу машаққат неъматини саломатлик неъматига алмаштириб бер!» деб дуо қилдилар».
«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан