Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
04 Октябр, 2025   |   12 Рабиъус сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:05
Қуёш
06:23
Пешин
12:17
Аср
16:15
Шом
18:04
Хуфтон
19:16
Bismillah
04 Октябр, 2025, 12 Рабиъус сони, 1447

Балога учрамаслик учун ўқиладиган дуо

25.03.2020   6583   3 min.
Балога учрамаслик учун ўқиладиган дуо

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин.

 

Балога учрамаслик учун ўқиладиган дуо

Баъзан кўча-кўйда, йўлда, бозор ва яна бошқа ерларда турли мусибатга учраган, синовга мубтало бўлганларни учратамиз. Масалан, автоҳалокат ҳодисаси, ёнғин, бирор касалликка чалинган ва ҳ.к.

Кимдир уларни ҳолини кўриб ачинади, ёрдам беришга ҳаракат қилади, бунга имконияти етмаса ҳақига дуо қилади. Баъзилар эса “кўзига қараса бўлмайдими”, “ҳаммасига ўзи сабабчи”, “ўзини эҳтиёт қилса бўлмасмиди” каби турли “танбеҳ”ларни беради. Яна бошқалар дарҳол чўнтагидан қўл телефонини чиқариб суратга, видеога олишга “ошиқади”.

Аслида ҳар бир банда синовга дучор бўлувчидир. Зеро, бу дунё – синовлар майдони. Ундаги бир синовнинг ортидан тўхтамай иккинчиси, учинчиси..... етиб келади. Ҳа, ҳаёт аслида ана шундай битмас-туганмас имтиҳонлар занжиридир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Одамлар: “Имон келтирдик”, дейишлари билангина, синалмаган ҳолларида қолдириладилар, деб ўйладиларми?! Биз улардан олдинги (имонли) кишиларни синаган эдик-ку!» (Анкабут сураси, 2-3 – оятлар).

Банда дучор бўлган ва бўладиган барча синовлар Аллоҳ таолонинг хоҳиш-иродаси билан бўлади. Аллоҳ хоҳлаган иш бўлмай қолмас ва хоҳламаган иш асло бўлмас. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Хоҳ ерга ва хоҳ ўзларингизга бирор мусибат етса, Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда (Лавҳул-маҳфузда битилган) бўлур. Албатта, бу Аллоҳга осондир” (Ҳадид сураси, 22-оят).

Муҳими мусибат етганда, синовга учраганда ёлғиз Аллоҳ таолодангина ёрдам сўраш, Ўзидангина умидвор бўлиш, сабр қилиб улуғ ажрни қўлга киритишга интилиш лозим. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Сизларни бироз хавф-хатар, очлик (азоби) билан, молу жон ва мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синагаймиз. (Шундай ҳолатларда) сабр қилувчиларга хушхабар беринг (эй, Муҳаммад)!” (Бақара сураси, 155-оят).

Хўш, мўмин банданинг биродарини мусибатга, балога учраганини кўрганда одоби қандай бўлмоғи лозим? Ҳар бир ишда умматларига ўрнак бўлган севикли Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай ҳолатда ушбу дуони ўқишни таълим берганлар:

 الحمد لله الذي عافاني مما ابتلاك به وفضلني على كثير ممن خلق تفضيلا لم يصبه ذلك البلاء

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким балога учраган кишини кўрганда “Алҳамду лиллаҳиллазий аъфаний миммаа ибталаака биҳи ва фаззаланий аъла касийрин мимман холақа тафзийлан” деса, унга ўша бало етмайди», дедилар (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизни турли бало-офат ва касалликлардан Ўз паноҳида сақласин. Нусрат, офият ато этсин. Хузур-ҳаловатда, тинч, осойишта, иймон лаззатидан баҳраманд ҳолатда ҳаёт кечиришимизни насиб айласин.

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Таомланишда бажариладиган суннатлар

02.10.2025   1932   3 min.
Таомланишда бажариладиган суннатлар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Қўлни ювиш.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш фақирликни даф қилади ва у пайғамбарларнинг суннатларидандир” (Имом Табароний ривояти).


2. “Бисмиллаҳ” ни айтиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Албатта, шайтон Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган таомни ўзига ҳалол ҳисоблайди”, деганлар. Яъни, шайтон Аллоҳ таолонинг исми айтилмай ейилаётган таомни ўзига ҳалол ҳисоблайди ва уни еяётган одамга шерик бўлади.

Агар овқатланишнинг бошида айтиш ёддан кўтарилса ва кейин эсга тушса: “Бисмиллаҳи фий аввалиҳи ва охириҳи”, дейилади.

 

3. Ўнг қўл билан ейиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Чап қўл билан еманглар! Чунки шайтон чап қўли билан ейди, деганлар (Имом Муслим ривояти).


4. Таомни ўз олдидан ейиш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳой болакай. Аллоҳнинг номини айт, ўнг қўлинг билан е ва ўз олдингдан ол” , деганлар.


5. Тушиб кетган луқмани олиб, еб қўйиш.

“Бирортангиздан бир луқма тушиб кетса, ундаги зарарни кетказсин, сўнгра есин” (Имом Муслим ривояти).

Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар бирингизнинг егулигингиз ерга тушиб кетса, уни кўтариб, сиртини бегона нарсалардан тозалаб есин, насибасини шайтонга қолдирмасин. Қўлини артмай туриб ялаб қўйсин. Дарҳақиқат, у барака қай бирида (яширин) эканидан бехабардир”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Астон университети профессори Энтони Хилзнинг фикрича, ерга тушиб кетган егуликни беш сония ичида ердан олиб бемалол истеъмол қилса бўлар экан. Чунки бу вақт ичида ҳеч қандай микроорганизм егуликка тегишга ёки уни зарарлашга улгурмайди. Бундай егулик соғлиқ учун хавфсиздир.


6. Имкон бўлса, учта бармоқда ейиш. “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам учта бармоқ билан ер эдилар” (Имом Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аксарият ҳолларда шундай қилар эдилар.


7. Таомланиш асносида чўккалаб ёки бир тиззани кўтарган ҳолда ўтириш.


8. Овқатни айбламаслик. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон овқатни ёмонламаганлар, ёқтирсалар еганлар, ёқтирмасалар емаганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).


9. Кўп емаслик ва ўта тўйиб кетмаслик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Одамзот қорнидан кўра ёмонроқ идишни тўлдирмагандир. Аслида, унга қоматини тиклаб турадиган овқат етарлидир. Агар зарурт бўлса: қориннинг учдан бири таоми, учдан бири ичимлиги ва учдан бири нафас олиши учун бўлсин!” (Имом Термизий, Имом Ибн Можа ривояти).
 

Даврон НУРМУҲАММАД