Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Июн, 2025   |   14 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:05
Қуёш
04:50
Пешин
12:28
Аср
17:37
Шом
19:59
Хуфтон
21:36
Bismillah
10 Июн, 2025, 14 Зулҳижжа, 1446

“Kun.uz” таҳририятининг Умра сафари бўйича мурожаатига жавоблар

11.02.2020   3213   19 min.
“Kun.uz” таҳририятининг Умра сафари бўйича мурожаатига жавоблар

1-савол: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 154-Ф-сонли фармойишида Ҳаж ва Умра зиёратларини ташкил этишда бозор механизмларини жорий этиш. Кўрсатиладиган хизматлар нархини арзонлаштириш кераклиги алоҳида қайд этилган. Ҳужжатнинг 2-иловаси, 1-бандида умра тадбирининг туристик фирмалар томонидан ташкил этилишини йўлга қўйиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш вазифа этиб белгиланган. Бироқ ўтган вақт давомида нима сабабдан хусусий секторнинг ушбу фаолият билан шуғулланиши, яъни виза олиши ва Тошкент-Жидда йўналишидаги авиақатновлардан фойдаланишига йўл бермаяпти? Бу борада монополия бекор қилинмаётгани нима билан изоҳланади?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 154-Ф-сонли Фармойишида белгиланган топшириқлар ижроси бажарилган. Хусусан:

2019 йил Ҳаж ва Умра мавсумларида кўрсатиладиган хизматлар нархлари сезиларли даражада арзонлаштирилди ва бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий сайтида эълон қилинди.

Умра тадбирини туристик фирмалар томонидан ташкил этилишини йўлга қўйиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Саудия Арабистонида фаолият олиб бораётган фирмаларни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимов бошчилигида ишчи гуруҳи тузилди ҳамда 2019 йилнинг 8-15 март кунлари мазкур гуруҳнинг Саудия Арабистонига хизмат сафари амалга оширилди.

Ишчи гуруҳи томонидан Саудия Арабистонида фаолият юритувчи ширкатлар имкониятлари ўрганилди ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритилди.

Ишчи гуруҳи хулосасига кўра, Ҳаж ва Умра тадбирлари соф диний амаллар бўлганлиги сабабли, ушбу зиёратларни мазкур йўналишга республикада масъул бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилиши мақсадга мувофиқ, деб топилди.

Тошкент-Жидда йўналишидаги авиақатновларга чипта сотиш масаласи “Uzbekistan Airways” АЖ фаолиятига киришини эътиборга олиб, масала юзасидан мазкур ташкилотга мурожаат қилиш тавсия этилади.

2-савол: Вазирлар Маҳкамасининг 154-Ф-сонли фармойишида 2020 йилдан бошлаб 2000 дан ортиқ зиёратчиларга умра сафарини ташкил этган туризм фаолияти субъектларига Ҳаж тадбирларини ташкил этиш ҳуқуқини бериш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган эди. Бу вазифанинг ижроси таъминландими? Ташқи туризм соҳасидаги хусусий сектор вакилларига Умра ва Ҳаж зиёратини ташкиллаштириш ҳуқуқи бериладими?

Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги

154-Ф-сонли фармойишига асосан тузилган ишчи гуруҳи хулосасига асосан Умра ва Ҳаж тадбирларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан амалга оширилиши мақсадга мувофиқ деб топилган. Унда туристик фирмаларга Умра ва Ҳаж каби ибодат тадбирларини ташкил этиш ҳуқуқини бериш масаласи киритилмаган.

3-савол: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги

154-Ф-сонли фармойишида Ҳаж ва Умра зиёратларини ташкил этиш механизмларини ва бозорларини ўрганиш вазифа этиб белгиланган. Қайси бозорлар ўрганилди? Ўрганиш хулосалари бўйича нима ишлар қилинди?      

Жавоб: Ҳаж ва Умра зиёратларини ташкил этишда Марказий Осиё давлатлари, Россия, Туркия ва Малайзия тажрибалари ўрганилди.

Россия Федерациясида мусулмонлар идоралари (яъни, муфтиятлар сони ҳудудларга кўра бир нечта бўлиб, Ҳаж ва Умра тадбирлари ҳар бир муфтият томонидан ташкил этилиши белгиланган. Бу тартибга кўра, Муфтият қошида ягона ташкилот Ҳаж ва Умра ибодатларини ташкил этади.

Туркия Республикасида Президент ҳузуридаги Дин ишлари бошқармаси (Диёнат) Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича ягона масъул давлат ташкилоти.

Малайзия давлатида “Табунг Хажи” давлат корпорацияси Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича ягона масъул давлат ташкилотидир.

Ўрганиш натижаларига кўра, Ўзбекистонда ташкил этилаётган умра тадбири ибодат, хавфсизлик, тиббий, маънавий ва иқтисодий жиҳатлардан афзал эканлиги ҳамда Ҳаж ва Умра тадбирларини узоқ йиллик тажрибага таянган ҳолда юртимиз мусулмон аҳолиси учун ягона ижрочи орган Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил этилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 7 июндаги 364-сонли Қарорига асосан мақсадга мувофиқ деб топилди.

Мустақилликнинг илк даврлариданоқ хаж ва умра табирларига давлат миқёсида катта эътибор бериб келинган. Ушбу эътиборни натижаси ўлароқ, ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус Фармони асосида юртимиз фуқароларининг хаж ва умра зиёратларини мутасадди ташкилотларга (Ўзбекистон мусулмонлар идораси) манфаатдор давлат вазирликлари ва идоралари билан ҳамкорликда ташкиллаштириш вазифаси юклатилган. 2006 йилдан эътиборан, ушбу тадбирлар Ўзбекистон Республикасининг 28.08.2006 йилдаги УП-3793 сонли “Ҳар йилги “Хаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил қилиў ва ўтказиш бўйича Жамоатчилик кенгашини ташкил этиш” Қарори ижроси доирасида ўтказиб келинмоқда.

Ўтган давр мобайнида, ушбу механизм ўзини тўлақонли оқлади. Хусусан, шу вақтга қадар, Хаж ва Умра амалларини бажариш учун сафар қилган ҳар бир фуқаромиз учун ижтимоий адолат мезонларидан келиб чиқиб бир хил даражадаги хизматлар тури тақдим қилинган. Ундан ташқари, тегишли вазирликлар ва давлат идоралари томонидан зиёратчиларни сафари билан боғлиқ ишларда яқиндан кўмак бериб келиняпти.

4-савол: Юқоридаги фармойишда Саудия Арабистони Подшоҳлигида Ҳаж зиёратини ташкил этувчи маҳаллий туризм компанияларининг хизмат кўрсатиш бўйича энг мақбул таклифларини танлаш, бунда хизматларнинг сифати ва таклиф этилаётган қўшимча шарт-шароитларга алоҳида эътибор қаратиш вазифа этиб белгиланган. Айни пайтда Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ҳаж ва Умра зиёратини ташкил этиш бўйича Саудиядаги расмий ҳамкори – “Al-Hidaya Hajj, Umrah & Tourism Co” ширкати қайси шартлар асосида танланган? Унинг таклифлари бошқаларникидан яхшироқ бўлганми? Расман тендер ўтказилганми? Тендер ўтказилган бўлса, очиқ ўтганми, бу ҳақда расман эълон қилинганми? Унда кимлар қатнашган ва қандай таклифлар берилган? Ўзбекистонда 12 йилдан бери Ҳаж ва Умра зиёрати ушбу ширкат орқали амалга оширилиши қонунийми?

Жавоб: Дин ишлари бўйича қўмитанинг таклифига биноан, Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консулхонасидан юртимиз зиёратчиларига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлган, Саудия Арабистонида Ҳаж ва Умра зиёратларини ташкил этиш фаолияти билан шуғулланувчи 10 (ўн) та ширкатдан муқобил таклифлар олинган ва кўриб чиқиш учун тақдим этилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳи Саудия Арабистонига қилган ташрифи давомида мазкур фирмалар фаолияти билан яқиндан танишиб, уларнинг Ҳаж ва Умра зиёратларини ташкил этишдаги имкониятларини ўрганиб чиқди.

Ўрганиш даврида ширкатлар Ҳаж ва Умра мавсумларида ўзбекистонликларга хизмат кўрсатиш ҳуқуқини олиш учун турли йўллардан фойдаланиши маълум бўлди. Ширкатларнинг баъзилари зиёратларни ташкил этишда барча имкониятларга эга эканлигини билдирган бўлсада, жойида бориб ўрганилганда афсуски, ҳеч қандай кучга эга эмасликлари, 5-6 та ширкат томонидан “бизга тегишли” деб Макка шаҳридаги 1 та меҳмонхона кўрсатгани, баъзилари фақат транспорт хизмати кўрсата олиши маълум бўлди. Ваҳоланки, ширкатлар ҳужжат топширганда барча хизматларни амалга оширишини маълум қилган. Шунингдек, Ҳаж мавсумида авиарейсларни маҳаллий ширкатлар томонидан Мадина аэропортига қўндириш имкониятлари масаласи ҳам ўрганилган бўлиб фақат “ал-Ҳидоя” халқаро ширкатида ушбу имконият мавжудлиги аниқланган.

Ишчи гуруҳининг юқоридаги масалаларни ўрганиши натижасида узоқ йиллар давомида ўзбекистонлик ҳожиларга намунали хизмат қилиб келаётган “ал-Ҳидоя” халқаро ширкати муносиб деб топилди. Мазкур ширкат фаолияти ўрганилган барча фирмалардан Ўзбек халқи урф-одати, табиати, маданияти ва сервис хизмати мослиги жиҳатидан ҳар томондан устун эканлигига ишонч ҳосил қилинди.

5-савол: Ҳаж ва Умра зиёратларини ташкил қилиш орқали Дин ишлари бўйича қўмита даромад кўраяптими? Агар даромад олаётган бўлса, давлат орган бўлган муассасанинг тижорий фаолияти билан шуғулланиши ва даромад олиши қонунчиликка зид эмасми?

Жавоб: Дин ишлари бўйича қўмита Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш орқали ҳеч қандай даромад кўрмайди. Республикада диний соҳага масъул давлат ташкилоти сифатида Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этишни мувофиқлаштириб боради. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 946-сон қарорига мувофиқ виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Дин ишлари бўйича қўмита соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади. Қўмитани молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

6-савол: Қонунда тақиқланмаган бўла туриб, амалда турфирмаларнинг ушбу фаолият билан шуғулланишига имкон бермаслигига асосий сабаб нимада?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 7 июндаги 364-сонли Қарорига илова қилинган “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМнинг 2-бандида ““Ҳаж” тадбири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж вазирлиги ўртасида ҳар йили имзоланадиган шартнома асосида амалга оширилади.

“Умра” тадбири Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг Саудия Арабистонидаги ҳамкор ташкилоти ўртасида ҳар йили имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга оширилади” деб белгиланган.

Дин ишлари бўйича қўмита амалдаги қонун ва қоидаларга биноан фаолият олиб боради. Туристик фирмаларнинг мазкур тадбирларни амалга оширишини белгилаш қўмита фаолиятига кирмайди.

7-савол: Қўшни давлатлар – Қозоғистон ва Қирғизистон умра учун белгиланган нархларнинг Ўзбекистондагидан икки баробар арзонлиги, Қозоғистонда ҳатто 550 долларга ҳам умра учун турпакет топиш мумкинлигининг сабаблари ўрганилдими? Ўзбекистондаям нархлар қўшни республикалардаги каби арзон бўлиши мумкинми?

Жавоб: Қўшни давлатлар зиёратчилари ўзбекистонликлар каби Мадина ва Макка шаҳарларида 4-5 юлдузли меҳмонхоналар,

24 соатлик тиббий хизмат, 3 маҳал иссиқ овқат, 24 соат иссиқ чой ҳамда доимий ҳамроҳлик қилувчи гуруҳ раҳбарлари ва ишчи гуруҳи хизматларидан фойдаланмайдилар. Қўшни давлатлар каби содда шароит яратиб, Ўзбекистонда ҳам ушбу нархга умра сафарини ташкил қилса бўлади. Аммо, биз авваламбор фуқароларимизнинг манфаатларини ўйлаб иш ташкил қиламиз ҳамда Ҳаж ва Умра тадбирларини юксак савияда, намунали ва тартибли ҳолда ўтказиш чораларини кўрамиз.

8-савол: Фуқароларга бу борада танлаш имконияти тақдим этиладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига асосан ташкил этилган “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши таркибига киритилган вазирлик ва идоралар раҳбарлари Ўзбекистонда мазкур тадбирларни ҳамма учун бир хил тарзда, аммо юқори даражада ташкил қилиш учун ҳаракат қиладилар. Ҳозирги кунда фуқароларимиз бу борада яратилган шароитлар ва имкониятлардан мамнун эканлигини билдирмоқдалар.

9-савол: Расмий маълумотларда Ўзбекистон ҳаж ва умра зиёратини адо этиш бўйича юқори бешликка кириши айтиб келинади, бу нима дегани? Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж вазирлиги Ўзбекистонга ана шундай мақом тақдим этганми ёки ЎМИ ёки ДИҚни махсус тақдирлаганми? Ўзбекистоннинг юқори бешликда бўлиши фуқаролар, яъни зиёратчилар учун қандай имтиёз ва енгилликлар беради?

Жавоб: Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этишда энг юқори бешликка кириши Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазири Солиҳ Бентен томонидан ҳар йили расмий учрашувларда эътироф этилади.

Мисол тариқасида ушбу маълумотни келтириш мумкин.

2020 йил йил 19-22 январь кунлари Дин ишлари бўйича қўмита раиси А.Ахмедов бошчилигидаги Ўзбекистон Ҳаж делегацияси Саудия Арабистони бўлиб қайтди.

Делегация Подшоҳлик Ҳаж ва умра вазири Солиҳ Бентен томонидан алоҳида эътибор ва юқори даражада қабул қилинди. Вазир жаноблари Ўзбекистонда ҳаж тадбири давлат эътибори ва ҳукумат даражасида юксак савияда ташкил қилиниши, ҳаж ишчи гуруҳи фаолияти ва ҳожиларнинг хатти-ҳаракатлари бошқа давлатлар учун намуна эканини мамнуният билан қайд этди. Ўзбекистон ҳукуматининг бу борадаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. 

Бундай эътироф, Ўзбекистон Республикаси Раҳбариятининг дин соҳасида олиб бораётган оқилона сиёсатига берилган юксак баҳо ҳамда Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этувчи давлатлар орасида Ўзбекистоннинг алоҳида ўринга эга эканлигига далилдир.

Бу даража зиёратчиларимизни Саудия Арабистонида кутиб олишдан бошлаб, мамлакатимизга қайтгунларига қадар ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилиши билан изоҳланади.

10-савол: Ҳукуматнинг ҳаж ва умрани ташкиллаштиришни соддалаштириш ва соҳага бозор механизмларини жорий қилиш ҳақидаги фармойишидан кейин хусусий турфирмаларга қандай имконият берилди?

Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 154-Ф-сонли Фармойиши билан тасдиқланган ишчи гуруҳининг Саудия Арабистонига ташрифидан келиб чиққан хулосасига кўра, Ҳаж ва Умра тадбирлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ташкил қилинишига қарор қилинган.

Туристик фирмаларнинг мазкур тадбирларни ташкил этиши масаласида ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас.

11-савол: Ўзбекистондаги хусусий турфирмалар умра зиёратини ташкиллаштириш учун қонуний виза олишолмаётгани, консулликка боришса, бунинг учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмитанинг рухсати талаб қилинаётгани, ушбу ташкилотларга қилинган мурожаатлар эса асослари кўрсатилмасдан туриб рад этилаётганини айтишмоқда. Мурожаат қаноатлантирилиши учун турфирмалар қандай талабларга жавоб бериши керак? Аниқ талаблар мавжудми? Шу пайтгача нечта хусусий турфирманинг Ҳаж ва Умра зиёрати учун виза олишига рухсат берилган?

Жавоб: Дин ишлари бўйича қўмитага расмий юборилган ҳар қандай аризага Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига биноан асосланган жавоб қайтарилади.

Турфирмаларнинг Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил қилиш масаласи 6-саволда кўрсатиб ўтилди.

Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил қилиш фаолияти билан шуғулланишга рухсат бериш Дин ишлари бўйича қўмита ваколатига кирмайди. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 364-сонли Қарорида турфирмаларнинг ушбу соҳада фаолият юритишлари белгиланмаган.

12-савол: Айтишларича, Саудия Арабистони Подшоҳлигида Ҳаж ва Умра учун жорий этилган ва бутун дунёдаги мусулмонлар бемалол фойдаланадиган онлайн виза тизимидан ўзбекистонликлар ва сайёҳлик фирмалари вакиллари фойдалана олишмайди. Бунга қандай изоҳ бериш мумкин?

Жавоб: Ҳозирги кунда Сиз айтаётган Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ҳаж ва Умра учун жорий этган онлайн виза тизимидан Ўзбекистондан умра сафарига бораётган зиёратчилар тўлиқ фойдаланмоқда.

Турфирмаларнинг ушбу онлайн тизимдан қандай фойдаланишлари мумкинлигига аниқлик киритиш учун Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлигига мурожаат қилишларини тавсия қиламиз.

13-савол: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сон Қарорига кўра Ўзбекистонда ҳам онлайн тизим йўлга қўйилиши ва навбат доимий равишда янгиланиб борилиши кўрсатилган эди. Ушбу вазифа ижроси бўйича қандай ишлар бажарилган?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 7 июндаги 364-сонли Қарорига асосан Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтида Умра сафарига борадиган зиёратчиларнинг ягона онлайн навбат тизими лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур лойиҳа “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши йиғилишида кўриб чиқилди ҳамда Кенгаш қарорига асосан ҳозирги кунда синов тариқасида ишга туширилди. Синов натижаларига кўра 2020 йил

3-чорагида ягона онлайн навбат тизимининг тўлиқ фаолияти йўлга қўйилади.

14-савол: Нима учун Тошкент-Жидда йўналишида қатновчи самолётлар хизматидан хусусий турфирмалар орқали кетаётган зиёратчилар фойдалана олишмайди? Нега бу йўналишдаги чипталар очиқ савдода йўқ? Ўзбекистон ҳаво йўллари МАКнинг маълум қилишича, ушбу йўналишдаги авиачипталар тўлалигича ЎМИ томонидан сотиб олинган экан, шу ростми?

Жавоб: Тошкент-Жидда йўналишида авиачипталарни сотиш масаласи “Uzbekistan Airways” АЖ ваколатига киришини эътиборга олиб, мазкур ташкилотга мурожаат қилишингиз мақсадга мувофиқ бўлади.

Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси умра сафарига бориш истагида бўлган фуқароларимизнинг талабларидан келиб чиқиб олдиндан жой банд қилади ва керакли миқдордаги авиачипталарни сотиб олади.

16-савол: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 мартдаги 154-Ф-сонли фармойишининг 2-иловасида хорижий авиакомпанияларни жалб этган ҳолда Ҳаж ва Умра зиёратларини амалга ошириш учун қўшимча авиақатновлар сонини кўпайтириш вазифаси белгиланган ва бунга Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Транспорт вазирлиги масъул этиб тайинланган. Фармойишнинг мазкур банди бўйича қандай ишлар амалга оширилди?

Жавоб: 2019 йилда Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда “Uzbekistan Airways” АЖ билан ҳамкорликда Ҳаж мавсумида кунига 3 тадан авиақатнов амалга оширилди. 2019 йил 14 ноябрь кунидан эътиборан кунига 1 тадан, ҳафтасига 7 та, 10 декабрдан бошлаб кунига 2 тадан, ҳафтасига 14 та рейс амалга оширилмоқда.

Саудия Арабистони Фуқаро авиацияси бошқармаси талабига кўра, Умра мавсумида икки мамлакат ўртасида фақат ушбу давлатларнинг авиакомпаниялари парвозларни амалга ошириши белгиланган. Ҳаж мавсумида эса икки давлат самолётлари тенг шериклик асосида 50/50 парвозларни амалга ошириши белгиланган.

“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши қарорига асосан 2020 йилнинг 10 март кунидан эътиборан кунига 3 тадан рейс амалга оширилиши режалаштирилган.

Яна бир янгилик, зиёратчиларимизга янада қулай шароит яратиш мақсадида жорий йилнинг 2 февраль кунидан эътиборан Тошкент-Мадина йўналишида авиақатнов йўлга қўйилди.

17-савол: Ҳаж ва Умра зиёрати учун бериладиган визалар нархининг таркибига тиббий суғурта тўловининг қиймати ҳам киритилган. 2020 йил 1 январдан бошлаб суғурта сабабли визалар нархи ошган. Бу эндиликда Ҳаж ва Умра зиёратига борган ўзбекистонликлар тоби бўлмай қолганда бепул тиббий ёрдам олиши ва бунинг учун харажат қилмаслигини англатадими? Ёки тиббий суғурта мавжуд ҳолатдаям тиббий ёрдам ўзимизнинг мутахассислар томонидан кўрсатиладими.

Жавоб: Ҳақиқатдан, 2019 йилнинг 31 декабрь куни Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлигининг мижозларга кўрсатиладиган давлат интерактив хизмати - “Умра йўли” портали орқали 2020 йилнинг 1 январь кунидан бошлаб барча “B2B” ва “B2C” турдаги виза олаётган умра зиёратчилари учун мажбурий тиббий суғурта жорий этилди.

Тиббий суғурта Саудия Арабистонини комплекс ривожлантириш давлат дастури (“2030-кўриниш”) ижроси доирасида зиёратчилар учун кенг қамровли тез ва шошилинч тиббий хизмат тақдим этиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Ўзбекистонлик зиёратчиларга Саудияда кўрсатиладиган ҳар қандай тиббий хизматлари САП давлат шифохоналарида бепул амалга оширилади.

 

 Дин ишлари бўйича қўмита

Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия

10.06.2025   3048   46 min.
«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия

«ЖОНЛИ» ва «ЖОНСИЗ» тарбия

 

«Агар огоҳсан сен – шоҳсан сен.

Агар шоҳсан сен – огоҳсан сен»

 

«Авлиёларнинг авлиёси», «мутафаккирларнинг мутафаккири», «шоирларнинг султони» бобомиз Алишер Навоий ҳазратлари нақадар чиройли таъриф берганлар ўз асарларида!

«Огоҳлик» cўзининг маъноларини бугунги замон шароитидан келиб чиқиб, янада кенг миқёсда тушунишимизга тўғри келади. Яъни, бугунги огоҳлик халқимиз, айниқса ёшлар қалбини, руҳиятини, ақл-идроки ва умуман маънавиятини жаҳонда юз бераётган мафкуравий йўналишдаги ошкора ва яширин таҳдидларнинг хатарларидан ва «оммавий маданият»нинг емирувчи таъсиридан муҳофаза қилишни ҳам ўз ичига олади.

Албатта, халқимиз, жумладан ёш авлод ғарб фан-техникаси, маданияти, адабиёти, санъатининг илғор жиҳатларини инкор этмайди.

Бироқ Ғарбда дин ва одобга зид бўлган қарашларнинг кўпчиликка сингдирилиши оқибатида юзага келган «оммавий маданият» тушунчасини Ғарб зиёлиларининг ўзлари «Ғарбнинг муаммоси» сифатида баҳолаётганини ҳамда «оммавий маданият»нинг маънавий-ахлоқий тубанликларини ёшларимиз қанча тез англаса, шунча яхши.

 

«Муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини ўниб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтириш, ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш вазифаси ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда».

 

Бу вазифа нафақат бирор вазифадор ёки бирор соҳадаги масъулларга белгиланган, балки ҳар бир (!) ОТА УЧУН, ҳар бир (!) ОНА УЧУН буюк вазифа, деб билмоғимиз лозим!

 

Ҳозирги даврда, ахборот технологиялари ўта тезкорлик билан ривожланаётган бир пайтда, нанотехнология зўр шиддатлик билан авжига чиқаётган замонда, ҳар хил оммавий ахборот воситалари хилма-хил маълумотларни кечаю-кундуз тарқатаётган бир онда, айниқса бугун фарзандларимиз ўз-ўзлари билан ёлғиз қолиб 25 соат вақтларини телефон, компьютер билан машғул бўлиб, болаларимиз улар билан “банд” бўлиб қолганларида мазкур вазифалар, жаннатмакон юртимиз, муқаддас Ватанимиз, доно халқимизнинг ҳар бир фуқаросига қушга ҳаво, балиққа сув зарурлигидай зарур бўлса керак...

 

Бугунги кунда тарбия ҳам, минг афсуслар бўлсинки, икки хил бўлиб қолди: 1) «жонсиз» тарбия ва 2) «жонли» тарбия.

 

1)    «ЖОНСИЗ» тарбия – бу интернет, компьютер, телефон, телевизор... Минг афсус ва надоматлар бўлсинки, бу нарсалар ҳам кўп ёшларимизни, баъзи ўринларда сал каттароқларимизни ҳам тўғри йўлдан, ўз ота-оналари не-не машаққатлар чекиб ўргатган йўлдан, ота-боболаримиздан буюк ва беқиёс мерос бўлиб келаётган йўлдан оздириб ва адаштириб қўймокда...

Натижада, доно халқимиз мақолида «яхшини шарофати, ёмонни касофати» деб айтилганидек, ўзлари ҳам, оиласи ҳам, қариндошлари ҳам, қўшнилари ҳам, дўстлари ҳам, яқинлари ҳам, атрофдагилари ҳам сарсон бўлиб, уларнинг касофатлари яшаб турган маҳалласига ҳам, ишлаб турган ишхонасига ҳам, бутун эл-юртига ҳам етмоқда...

 

Бундай шаклдаги «жонсиз» тарбия:

ü доно халқимиз дунёқарашига ҳам,

ü миллатимиз менталитетига ҳам,

ü Қуръони каримнинг муборак ояти карималарига ҳам,

ü Пайғамбаримиз алайҳис саломнинг муборак ҳадиси шарифларига ҳам,

ü динимиз кўрсатмаларига ҳам,

ü шариатимиз ҳукмларига ҳам,

ü уламоларимиз фатволарига ҳам,

ü давлатимиз қонунларига ҳам,

ü шарқона одобларимизга ҳам,

ü мазҳабимиз меъёрларига ҳам,

ü жамиятшунослик алоқаларига ҳам,

ü одамгарчилик муносабатларига ҳам,

ü инсоний туйғуларга ҳам,

ü руҳшунослик сир-асрорларига ҳам,

ü юртимиз урф-одатларига ҳам,

ü ўзбекчилик қоидаларига ҳам,

ü маданиятимиз ахлоқларига ҳам,

ü инсоний ақлга ҳам,

ü ахлоқий нормаларга ҳам,

ü доно мақолларимизга ҳам,

ü миллий анъаналаримизга ҳам,

ü диний қадриятларимизга ҳам,

ü халқимиз онг-тафаккурига ҳам,

ü мусулмончилигимиз асосларига ҳам,

ü Ислом динимиз тушунчаларига ҳам

ЗИД ЭКАНЛИГИНИ УНУТМАЙЛИК !!!

 

Хорижий телеканалларда нима намойиш этилса ёки интернетда нима тарғиб қилинса, барчасини қабул қилавериш асло мумкин эмас !!!

Биз улар орасидан имон-эътиқодимиз, анъанаю қадриятларимизга мос келадиганларинигина саралаб олмоғимиз шарт!

Бу мақсадга эса ёшларимизга телефон, телевидение, компьютер ва интернетдан оқилона фойдаланиш йўлларини ўргатиш, уларнинг мазкур ахборот манбаларидан фойдаланишларини назорат қилиб бориш орқалигина эришиш мумкин. Токи ҳали суяги қотиб улгурмаган ёшларимизнинг беғубор маънавиятига жиддий зарар етмасин!

Мутахассисларнинг тадқиқотларига кўра, АҚШда жиноятчиларнинг ярмидан кўпи бузилган оилалар фарзандлари экани маълум бўлган. Уларга ота-онасининг ажрашгани туфайли етказилган кучли руҳий зарба ўрта ёш, ҳатто кексалик чоғида ҳам салбий таъсир ўтказиши аниқланган.

 

2) «ЖОНЛИ» тарбия – бу:

улуғ аждодларимиздан давом этиб келаётган олтиндан қиммат ривоятлари ва ноёб ҳикматлари;

буюк ота-боболаримиздан эшитиб келаётган тилло билан тенг панд-насиҳатлари ва бетакрор ҳикоялари;

меҳрибон ота-оналаримиздан ўрганиб келаётган гавҳар ўгитлари ва мислсиз сўзлари;

элимиз таниган ва халқимиз тан олган устозларимиздан таълим олиб келаётган зар тушунчалари ва бебаҳо илмлари;

жаннатмакон юртимиз – муқаддас Ватанимиз таълим масканларида таралаётган дурдан аъло фанлар ва беқиёс билимлар;

уйимизда фарзандларимизга ўзимиз бераётган таълим-тарбиямиз.

 

Бу «жонли» тарбиядаги маълумотлар эса маънавият ва маърифат йўналишига ҳамда тарбия соҳасига дахлдор ҳар бир инсон учун, ҳар бир (!) ОТА УЧУН, ҳар бир (!) ОНА УЧУН беқиёс энциклопедик манба бўлиб хизмат қилади.

 

Оиладаги бош – бобо ёки буви, ота ёки она ҳар куни, айниқса жума оқшоми, бозор оқшоми кунларида оилавий дастурхон атрофида ўтирганларида оиласининг ҳар бир аъзоларини исмларини номма-ном айтиб, ҳар бир ўғил-қизларини, ҳар бир келин-куёвларини, ҳар бир невара-чевараларини ҳақларига яхши тилаклар айтиб, яхши дуолар қилсалар – бу ҳам «жонли» тарбиянинг бир тури ҳисобланади.

Зеро бундай шаклдаги «жонли» тарбияни ҳаммаларимизнинг ота-боболаримиз, она-момоларимиз аввал-азалдан чин ихлос билан, соф эътиқод билан, гўзал намуна ва чиройли ибрат бўлиб, баркамол даражада бериб келишган. Шунда «менинг отам мени ҳақимга бундай дуо қилганлар», «менинг онам мени бундай бўлишимни Худодан сўрар эдилар» деган онги-шууридаги дастурхон атрофидаги сурат уни кўз олдида доим туради.

Дастурхон атрофида, оиласи ҳузурида айтилган ота-онасининг умидлари, орзулари уни бошқа ножўя хатти-ҳаракатлардан тийилишга, ҳар куни қўл очиб Яратгандан сўраётган тилакларни эслаб, мазкур тилакларга мос келмайдиган ишлардан сақланишга ундайди.

 

Буюк ота-боболаримиздан мерос бўлиб қолиб келаётган доно халқимизнинг юксак маънавиятига давлатимиз раҳбари Муҳтарам Президентимиз ҳам: «Дуо қилган, дуо олган ҳеч қачон кам бўлмайди. Бундай жойдан ҳеч қачон барака аримайди», деб яна қўшимча сифатида бизларга енгилмас куч қилиб бердилар.

Халқимизнинг миллий маънавияти, оилаларимизда амал қилинадиган тартиб-қоидалар ёшлар тарбиясида муҳим аҳамиятга эгадир! Улар оила мустаҳкамлигини таъминлашда улкан пойдевор вазифасини ўтайди. Диёримизда миллий қадриятлар ва муборак динимизнинг эзгу таълимотлари асосида оилага доир қонун-қоидалар янада мукаммал қайта ишланди.

 

Жаноби ҳазрат Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўз муборак ҳадиси-шарифларида марҳамат қиладилар: «Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинглар!».

Бу хусусда шоирларимизнинг ибратли сўзлари бор:

«Биринчи ғиштни қийшиқ қўяркан меъмор,

Осмонга етса ҳам қийшиқдир девор».

Оилада эрнинг мавқеи баландлиги, хотин ҳам ўз ҳақ-ҳуқуқларига эгалиги, фарзандларнинг ота-онани ҳурмат қилишларини олайлик. Кўп йиллар давомида ота-боболаримиз қалбига сингиб кетган ушбу миллий ва диний қадриятларни бугун янада сайқаллаш кераклигини замон талаб этмоқда. Шиддат билан ўзгариб бораётган ҳозирги замонда бемаъни хуружлар кўпайиб, уларнинг инсон ва жамият ҳаётига салбий таъсирлари мисли кўрилмаган даражада кучайиб бормоқда.

Шунинг учун барчамиз кўзимизни каттароқ очиб, зийраклик ва огоҳлик билан бундай ҳамлаларга қарши курашмоғимиз лозим.

Айниқса ҳозирда юртимиздаги мавжуд беҳисоб ҳамда турли фурсат ва имкониятлардан сермаъно, сермаҳсул, мазмунли ва унумли фойдаланиб,

 

ҲАР БИР ОТА, ҲАР БИР ОНА ЎЗ фарзандига:

 

одоб-ахлоқ намуналарини,

киндик қони тўкилган мислсиз Ватанига – ватанпарварлик ҳис-туйғуларини,

бобо-бувига – эҳтиром-ҳурматни,

ота-онага – меҳр ва итоаткорликни,

оила аъзоларига – раҳмдиллик ва меҳрибонликни,

ўз жуфт ҳалолига – ҳақиқий муҳаббат ва содиқликни,

қўни-қўшниларга – оқибат ва чиройли муносабатни,

қавм-қариндошларга – саховат-мурувватни,

синфдош-касбдошларга – чин дўстлик ва ёрдам беришни,

атрофдаги барча одамларга – инсонпарварлик ва самимийликни,

ҳайвон-парранда-ҳашаротларга – раҳм-шафқатни уқтириб, юқтириб, тушунтириб, сингдиришимиз –

ҲАМ БУРЧИМИЗ, ҲАМ ҚАРЗИМИЗ, ҲАМ ФАРЗИМИЗДИР!!!

 

ХУДОНИ ОЛДИДА ҳам, БАНДАСИНИ ОЛДИДА ҳам, ЮРТ-ХАЛҚИМИЗ ОЛДИДА ҳам!

 

Буларни ҳаммасини болаларимизга ўргатиш учун бизларга ҳеч қандай махсус олий маълумот ҳам, тегишли сертификат ҳам, ҳеч кандай қизил диплом ҳам керак эмас! Ёшларимизда бу жиҳатларини биз уйғотишимиз (!) керак холос. Зеро шу сифатларнинг ҳаммаси фарзандларимизнинг қонида бор, уларнинг хамиртурушларида бор! Зеро шу фазилатларнинг ҳаммаси болаларимизнинг ДНК ларида мавжуд! Чунки бу хусусиятларнинг барчаси бизларнинг ота-оналаримиздан авлоддан-авлодга, қон орқали ўтиб келаяпди! “Бунинг қонида бор-да ўзи!” деб ёки “олма пишса, тагига тушади” деб бежиздан-бежиз айтмайди доно халқимиз!

Кимнинг она-Ватанни севиш туйғуси кучли ва имон-эътиқоди мустаҳкам бўлса, ўзининг ўтмишини ҳурматлаб, яхши билса, «оммавий маданият» тузоғига тушиб қолмайди, дину давлатимизнинг “хақиқий дўстлари”нинг қармоғига илинмайди. Бунинг учун оилада ота-оналар фарзандлари билан миллий мусиқа, халқ қўшиқ-ашулаларимизни эшитишса, биргаликда китоб ўқишса, ўқиган асарларини биргаликда муҳокама қилишса, уларни турли спорт секцияларига ва мусиқа тўгаракларига жалб этишса, эришилган ютуқлари ва эгаллаётган тажрибаларига қизиқишса, илм-ҳунар ўрганишларида ҳамнафас бўлишса, ёшларнинг ёт ғоялар учун вақти ҳам, қизиқиши ҳам бўлмайди.

Илоҳо ўзларимизни ҳам,

фарзанд-зурриётларимизни ҳам

Меҳрибон Парвардигоримиз Ўзи буюрган,

Жаноби Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам тавсия этган,

ўтмишда ўтганларимизнинг руҳлари шод бўладиган,

халқимиз хурсанд бўладиган,

ота-оналаримиз рози бўладиган йўллардан юришимизни насиб этсин!

 

ЖИДДИЙ ЭЪТИБОР УЧУН ЖИДДИЙ МАСАЛА:

 

Не-не умидлар билан ўстираётган фарзандларимиз

динимиз қоидалари рухсат бермаган,

миллий анъаналаримиз ва маҳаллий урф-одатларимиз қайтарган

ҳамда давлатимиз қонунлари қоралаган

еб-ичиш маҳсулотларидан ЎТА ва ЎТА ЭҲТИЁТ бўлишлари

ва айниқса ҳозирги пайтда

айнан шу томонлардан "ҳужум" килаётган душманларимизга

кучли ва соф эътиқод билан қарши тураолишлари –

ўз динига, ўз халқига, ўз юртига ҳамда

ўз муқаддас оиласига садоқатли эканини

яққол белгиси бўлади!

 Иброҳимжон домла Иномов

Ибратли ҳикоялар