Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Май, 2025   |   26 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:18
Қуёш
04:57
Пешин
12:25
Аср
17:29
Шом
19:46
Хуфтон
21:19
Bismillah
24 Май, 2025, 26 Зулқаъда, 1446

Меҳнат муҳожирларининг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш ҳақида маълум қилинди

28.01.2020   3814   1 min.
Меҳнат муҳожирларининг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш ҳақида маълум қилинди

Хорижга ишлашга кетаётган меҳнат мигрантларининг ҳаёти ва саломатлиги суғурталаш бепул,дейди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Бахтиёр Турсунов.

“Одамларимизнинг суғурта тизимига у қадар ҳам ишонмагани учун ҳам хорижга ишга кетишни мўлжаллаётган меҳнат мигрантларининг ҳаёти ва саломатлигини суғурталаш бўйича суғурта мукофотини қоплаш учун субсидиялар берилмоқда. Бу нима учун қилинмоқда? Худо кўрсатмасин ҳар хил ҳолатлар бор. Шунақа ҳолатларга тушганингизда ким пул бераркан, даволанишга қаердан пул топаман деган саволлар туғилмайди, ҳаётингиз ва саломатлигингизни суғурта қилдирган бўлсангиз, суғурта компанияси барча харажатларингизни қоплаб беради”, дейди агентлик бошлиғи.

Суғуртанинг нархи ҳақида тўхталган Бахтиёр Турсуновнинг таъкидлашича, “Бир йиллик суғурта 100 ёки 200 минг сўм туради. Бу меҳнат мигрантига ёки унинг оиласига қанча нарсада ёрдам бериши мумкин. Бунинг учун меҳнат мигранти Ўзбекистонга келишиям шартмас. Қариндошлари исталган суғурта компаниясига бориб, унинг ҳаёти ва саломатлигини суғурта қилдириб қўйса бўлади”.

Манба: https://azon.uz

ХОРИЖДАГИ ЮРТДОШИМ
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Жума куни мусулмонлар учун байрамдир

11.04.2025   7730   1 min.
Жума куни мусулмонлар учун байрамдир

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бу фазилатли кунни Аллоҳ таоло мусулмонларга насиб айлади. Парвардигор ҳар жума куни олти юз минг кишини дўзахдан озод қилади.

Жума куни вафот этган бандага шаҳидлик ажри берилиши, Аллоҳ таоло уни қабр азобидан сақлаши ҳақида ҳадислар келтирилган.

Жума куни айтилган салавотнинг савоби беҳаддир.

Жума намози Исро кечасида фарз бўлган, лекин мусулмонларнинг сони кам бўлгани сабабли ҳижратга қадар ўқилмаган. 

Жума намози Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Қубода бўлган пайтларида фарз бўлди.

У зот алайҳиссалом Қубода бир ҳафта турдилар, сўнг Мадина томон отландилар.

Илк жума намозини Мадинаи Мунавварадан бир мил узоқликдаги Нақийъул Хазимот деган жойда Бану Солим ибн Авфнинг маҳалласида ўқидилар. Ҳозир ўша ерда «Жума» масжиди қурилган. 

Исломдан олдин жума кунини «аруба» деб аташган. Унинг яна бир номи – «явмул мазийд», яъни хайру баракот зиёда қилиб бериладиган кун.

Шунингдек, жума кечаси ҳафтанинг бошқа кечаларидан афзал ҳисобланади.

Аллоҳ таоло барчамизга жума айёмини муборак этсин! Бу муқаддас кунлардаги ибодат ва дуоларимизни даргоҳида холис қабул айласин!

"Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар" китобидан

Мақолалар