«Аллоҳумма инний аъузу бика минар-рижсил-хобисил-мухбиси минаш-шайтониррожийм».
Маъноси: «Ё Аллоҳ, ифлос ва ёмон нарсалардан ва қувилган шайтоннинг ёмонлигидан асрашингни сўрайман».
Ҳожатхонадан чиққанда...
«Алҳамдулиллаҳиллазий азҳаба анний ма-юъзини ва амсака ъалайя ма янфауний, ғуфронака роббана ва илайкал-масир».
Маъноси: «Мендан азият берувчи нарсани кетказиб, фойдалисини қолдирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ё Аллоҳ, Сенинг мағфиратингни сўрайман. Эй Раббимиз, қайтишимиз Сенгадир».
ЎМИ матбуот хизмати
Савол: Масжидимизда тут, олма каби мевали дарахтлар бор. Улар пишган пайтда, намозга келганлар улардан олиб ейишади. Шу иш жоизми?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Масжид ҳовлисидаги мевали дарахтлар вақф қилувчи ёки дарахт эккан шахс томонидан одамларнинг умумий фойдаланиши учун экилган бўлса, одамлар бу дарахтларнинг мевасини ейишлари мумкин. Аммо агар бу дарахтлар масжид даромади учун экилган бўлса, яъни эккан одам “шу дарахтнинг мевалари мана шу масжид учун даромад бўлсин” деган мақсадда эккан бўлса, ёки нима ниятда эккани маълум бўлмаса, бу ҳолатда уларни сотиб, пулини масжид эҳтиёжларига сарфлаш зарур бўлади. Шунинг учун, бу турдаги дарахтларнинг меваларини пулини тўламай ейиш жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.