Ҳомиладор аёл тиббий муолажалардан ўтиш билан бирга, диний вазифаларни адо этиши ва фурсат топиши билан «Оятал курси» ва «Шарҳ» сурасини, сўнг бу дуони ўқиши мақбулдир:
«Аллоҳумма аътина сиҳҳатан ва ъафиятан ва авладан солиҳин ва ризқон васиъан ва дуъаъан мақбулан».
Маъноси: «Ё Аллоҳ, бизга соғлиқ ва офият бер. Хайрли фарзандлар эҳсон эт. Мўл ризқ бер, дуоимни қабул айла».
ЎМИ матбуот хизмати
Савол: Агар намоз вақти кирган бўлсаю, лекин азон ҳали айтилмасдан ўқиб олинса, азон чақирилганини эшитилса намозни қайта ўқиладими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Агар намозни вақти кирганидан сўнг ўқиган бўлса-ю, кейин азон айтилган бўлса, намоз қайта ўқилмайди. Бироқ намозни вақти кирмай туриб ўқиган бўлса, унда намозни қайта ўқиши керак бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази