Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Июл, 2025   |   19 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:21
Қуёш
05:02
Пешин
12:34
Аср
17:40
Шом
19:59
Хуфтон
21:33
Bismillah
14 Июл, 2025, 19 Муҳаррам, 1447

Тошкент вилоятида имомлар учун Тажвид илми бўйича алоҳида семинар машғулотлари олиб борилмоқда

09.12.2019   1981   2 min.
Тошкент вилоятида имомлар учун Тажвид илми бўйича алоҳида семинар машғулотлари олиб борилмоқда

Тажвид - Қуръони каримни тўғри ва ўзига хос қоидалар асосида тиловат қилишни ўргатадиган илмдир. Яъни, Қуръонни Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилганидек ҳар бир ҳарфига махраж, сифат, ғунна, мад ва бошқалардан ҳаққини бериб тиловат қилишдир.

Тажвид илмини мукаммал ўрганиш, фарзи кифоядир. Аммо, Қуръонни ўқиётганда тажвидга амал қилиш, ҳар бир мусулмонга фарзи аъйндир. Айниқса жамоатга имом бўлувчи киши тажвид илмини яхши билиши лозим. Бу имомлик шартларининг аввалидир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги томонидан зарур лойиҳага қўл урилди.  Ҳудудда фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом ноибларининг Қуръон қироати, Тажвид борасидаги билимларини бойитиш, хато ва камчиликларини тўғирлаш мақсадида шаҳар ва туманлар бўйича Тажвид фанидан семинар машғулотлари олиб борилмоқда. Машғулотларни Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчилари олиб бормоқдалар.

Машғулотлар бир ҳафта давом этади,  унда ҳар бир имом алоҳида кўрикдан ўтади. Шу вақтгача Олмалиқ, Оҳангарон Ангрен шаҳар-туманлари имомлари ўқитилган бўлса, ҳозирги вақтда Бекобод туманидаги "Оқ масжид" жоме масжидида навбатдаги ҳафталик бошланган.

Иштирокчи имомлар таассуротларини ифода этар эканлар: «Биз бир неча йиллардан буён таскин топиб юрган Қуръон ва тажвид илмига оид билимларимиз аслида ҳар дам маҳоратни ошириб боришни талаб этадиган билим экан. Семинар жараёнида Қуръон тиловатини ҳудди алифбодан бошлаб ўргангандаги завқ ва ҳаловатларимиз янгидан жўшқинланди…», дея ушбу семинарнинг нақадар юксак аҳамият касб этганини алоҳида таъкидлаб ўтдилар ва бу хайрли ишни ташкил этган мутасаддиларга ўз миннатдорчиликларини изҳор билдирдилар.

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими     

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Ибодатга бошлайдиган амал

26.10.2023   1049   1 min.
Ибодатга бошлайдиган амал

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Илм пайғамбарлар мероси, бойлик эса подшоҳлар ва бойларнинг меросидир.

Илм ўз эгасини сақлайди, мол-дунёни эса эгаси қўриқлайди.

Илм қанча сарфланса шунча кўпаяди, пул эса сарфлангани сари камаяди (инфоқ, эҳсон, садақадан ташқари).

Мол-дунё солиҳда ҳам, фожирда ҳам бўлиши мумкин, аммо (фойдали) илмга фақат мўмин эга бўлади.

Илм ўз эгасига қабрда ҳам ҳамроҳ бўлади, бойлик эса инсон вафот этганидан кейин уни тарк этади (қилган садақаларидан ташқари).

Илм ҳокимдир, у бойликни бошқаради. Мол-дунё эса бошқарилади.

Бойлик эгаси бир кечада қашшоқ ё камбағал бўлиб қолиши мумкин, аммо илм соҳибида бундай қўрқув йўқ.

Олимга подшоҳлар муҳтож бўладилар, мол-дунё эгаси эса фақир ва мискинларга керак.

Бойлик инсонни дунё муҳаббатига етаклайди, илм эса Аллоҳ таолога ибодат қилишга бошлайди.

Бойлик ҳалокатга сабаб бўлиши мумкин. Ўғрилар қанча бойларнинг мол-дунёсини хонавайрон қилишди. Илм эса инсон вафот этганидан кейин соҳибига ҳаёт бериб туради.

Илмнинг саодати доимий, бойликники вақтинчадир.

Олимнинг қадр-қиммати илми ила, аммо бойнинг қадри мол-дунёси билан ўлчанади.

Бой одам бойлиги билан инсонларни дунёга, олим эса ўз илми билан охиратга чорлайди.

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар