Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
06 Июл, 2025   |   11 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:13
Қуёш
04:56
Пешин
12:33
Аср
17:42
Шом
20:03
Хуфтон
21:39
Bismillah
06 Июл, 2025, 11 Муҳаррам, 1447

Намоз сабоқлари: Таҳоратнинг фарзлари, суннатлари ва уни бузадиган ҳоллар (Аудио)

02.11.2019   9163   1 min.
Намоз сабоқлари: Таҳоратнинг фарзлари, суннатлари ва уни бузадиган ҳоллар (Аудио)

 ТАҲОРАТНИНГ ФАРЗЛАРИ

 

  1. Юзни пешонанинг сочлар чиққан жойи­дан ияк остигача ва икки қулоқ орасидаги қисмини ювиш.
  2. Қўлларни тирсаклари билан бирга қўшиб ювиш.
  3. Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш.
  4. Оёқларни тўпиқлари билан қўшиб ювиш.

 

ТАҲОРАТНИНГ СУННАТЛАРИ

 

  1. Мисвок ишлатиш. Оғизни ювганда мис­вок ишлатиш суннатдир.
  2. Аввал қўлларни уч марта ювиш.
  3. Оғизни ва бурунни чайиш.
  4. Соқол орасини, қўл ҳамда оёқ бармоқлари орасини хилол қилиш.
  5. Аввал ўнг, кейин эса чап тараф аъзоларини ювиш.
  6. Юз, қўл ва оёқни уч мартадан ювиш.

Таҳоратдан сўнг:

“Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ деб айтиш.

Маъноси: “Аллоҳдан бошқа ибодат қилишга ҳақли илоҳ йўқ. Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Унинг бандаси ва элчиси эканига иқрорман”.

“Аллоҳуммажъалний минат-таввабийна важъалний минал мутатоҳҳирийн”.

Маъноси: “Ё Аллоҳ, мени тавба қилувчи ва покланувчи бандаларингдан қил”.

 

 

ТАҲОРАТНИ БУЗАДИГАН ҲОЛЛАР

 

  1. Баданнинг бирор жойидан қон ё йиринг чиқиб, чиққан жойи атрофига ёйилиши;
  2. Оғиз тўлиб қусиш;
  3. Икки йўлдан ел ё бирор нарса чиқиши;
  4. Милк қонаганда тупук ранги қизил бўлиши;
  5. Ҳушдан кетиш;
  6. Намоз ўқиётиб ёнидаги одам эшитадиган даражада кулиш;
  7. Ётиб, ёнбошлаб ва ортни ерга теккизмай суяниб ухлаш.

 

Аудио
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Имом Мотуридийнинг Ҳанафий мазҳабини ёйишдаги ўрни

04.07.2025   5605   1 min.
Имом Мотуридийнинг Ҳанафий мазҳабини ёйишдаги ўрни

Имом Абул Муъин Насафий раҳматуллоҳи алайҳ "Табсиратул адилла" асарларида Хуросон ва Маворауннаҳр аҳолиси ҳанафийликни Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг етакчи шогирди Имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний, унинг шогирди Абу Сураймон Жузжоний, унинг дўсти Шайх Абу Бакр Аҳмад, Шайх Исҳоқ Собиҳ Жузжоний, Имом Абу Бакр Жузжоний, Имом Абу Наср Аҳмад ибн Аббос Иёдий Ансорий ва Имом Мотуридий силсиласи орқали ўрганган деб келтиради. Имом Насафийнинг таъкидлашларича бу олимлар илк даврдан бошлаб Мовароуннаҳрнинг барча ҳудудларида ҳамда Хуросоннинг Марв ва Балх шаҳарларида ҳанафийлик мазҳабини ёйишда жонбозлик кўрсатишган.

Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг эътиқодий қарашларини яхши ўзлаштиришдан ташқари минтақамизда ҳанафийлик тарқалишида муҳим ҳисса қўшганлар.

Косонсой туман "Бузрукҳўжа" жоме масжиди имом-хатиби

Содиқжон Абдураҳманов

Манба: @Softalimotlar

МАҚОЛА