Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Июл, 2025   |   13 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:15
Қуёш
04:58
Пешин
12:33
Аср
17:41
Шом
20:02
Хуфтон
21:37
Bismillah
08 Июл, 2025, 13 Муҳаррам, 1447

“Ҳидоят”, “Мўминалар” журналлари ва “Ислом нури” газетасига обуна бўлишга шошилинг!

14.10.2019   3483   1 min.
“Ҳидоят”, “Мўминалар” журналлари ва “Ислом нури” газетасига обуна бўлишга шошилинг!

Ушбу нашрларни ўқиганда юртимиз ва дунё мусулмонлари ҳаёти билан танишиш баробарида илм ҳам ўрганасиз. Шунингдек, юртимиздаги энг кўп ададда нашр этиладиган “Ҳидоят” журнали ва салмоқли ададларда чоп этилувчи “Мўминалар” журнали ва “Ислом нури”  газетаси сизнинг ҳамфикрларингиз сонини ҳам орттиради. Сиз ушбу нашрларда ўз ижодингиз билан қатнашиш имконига ҳам эгасиз. Сизнинг ижодингиз “Газетхон илҳоми”, “Мактубларда манзаралар”  ва бошқа мавзуга мос рукнлар остида эълон қилинади.

Ушбу нашрларда эълон қилинган энг яхши материаллар учун, ушбу нашрларга энг кўп обуна ташкил қилувчилар учун қимматбаҳо совринлар ҳам берилади. Шунингдек, ижодкорлар, имом-хатиблар, имом ноиблари ва отинойилар учун “Ижодий ишлар танлови” ҳам эълон қилинди. Бу ҳақда батафсил “Ислом нури” газетасининг 17-сонида эълон берилди.

Обуна бўлинг: газета, журнал ўқиб илмингизни бойитинг ва нашриёт совринларига эга бўлинг!

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Жароҳатига сув зарар қиладиган кишининг ғусли

07.07.2025   2988   1 min.
Жароҳатига сув зарар қиладиган кишининг ғусли

Савол: Мен қорин тарафдан операция бўлдим ва қорнимнинг 25 см жойи тикилди ва бинт қўйилган. Докторлар сув текса йиринглайди умуман сув тегмасин дейишди. Эҳтилом бўлиб қолсам ё аёлим билан қўшилсам, қандай ғусл қиламан? Ҳамма еримга сув теккизиб, бинт турган жойига масҳ тортсам ғуслим ўтадими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ҳа, сиз айтган кўринишда ғуслингиз дуруст бўлади. Ислом динининг асосий тамойилларидан бири зарарни даф қилишдир. Шунинг учун ибодатларда бу нарсага алоҳида эътибор берилган. Жумладан, таҳорат ва ғусл қилувчига сув ҳолатни оғирлаштирадиган ўринларда таяммум қилишга рухсат берилган. Бунда қоида шуки, баданининг аксар қисмига сув теккизиш беморликка сабаб бўлса ёки касалликни тузалишини ортга суриб юборадиган бўлса, шунда ғусл қилмасдан таяммум қилинади. Шунинг учун баданнинг ярмидан кўпроқ қисмига сув ишлатиш имкони бўлса, ўша жойлар тўлиқ ювилади, қолган қисмига масҳ тортилади. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.