Cавол: Мен витр намозини кечани охирида ўқиётган эдим, учинчи ракъатга турганимда, бомдод намозига азон айтилди. Менинг витр намозим дуруст бўладими ёки қайтадан ўқийманми?
Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Шу ҳолатда ўқилган витр намози дуруст ҳисобланади. Бу ҳақда манбаларда бундай зикр қилинган: “Вақтлик намозни ўқиб турганида, ушбу намознинг вақти чиқиб кетса, намоз бузилмайди. Шуниси энг тўғрисидир. Ушбу намоз адо, яъни вақтида ўқилган бўлади, қазо қилинган бўлмайди. “Зоҳидийнинг қазо боби”да энг тўғри гап шудир дейилган. Аммо бундан бомдод намозини ўқиётганида вақтнинг чиқиши мустасно бўлиб, зеро, у ҳолатда бомдод намози бузилади” (“Жомиъур-румуз” китоби).
Шунга кўра, бир фарз ёки вожиб намозини ўз вақтида ўқиб турганида, мазкур намознинг вақти чиқиб кетса, ушбу намоз бузилмайди ва ўз вақтида ўқилган ҳисобланади. Фақат тўртта ҳолат бундан истисно қилинган:
Ушбу тўртта ҳолатдан ташқари ҳолларда бир фарз ёки вожиб намозини ўқиб турса, мазкур намознинг вақти чиқиб кетса, ушбу намоз дуруст ва ўз вақтида ўқилган саналади. Аммо шуни ҳам таъкидлаш жоизки, намозни узрсиз охирги вақтига қадар кечиктириш гуноҳ саналади. Ҳар бир намозни ўз вақтида ўқиш фарздир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.
Доктор Али Жума дейди: “Агар шайтон келиб сени ҳали сен билан содир бўлмаган келажакдан қўрқитса, уни Аллоҳга ҳусни зонн – яхши гумон қилиш билан хорлагин ва ўзингга қарата: “Ўтган кунларим, умрим давомида мени икром қилган Зот эрта келажакда ҳам мени албатта икром қилгусидир”, дегин.
Доктор Оиз Қарний дейди: “Агар сени шайтон васваса қилиб, Аллоҳ таоло сени содир қилган гуноҳларинг сабабидан асло кечирмайди, деса унга: “Қандай менга ижобат этмасакан, ахир халқларининг ичида энг ёмон бўлганинг ҳолда ҳатто сенга ижобат қилганку?!”. «У: «Менга улар қайта тирилтириладиган кунгача муҳлат бер», – деди. У Зот: «Албатта, сен муҳлат берилганлардансан», – деди!» (Аъроф сураси, 14-15–оятлар).