Сайтимизда эълон қилинган “Доллар нархи ошдими?” сарлавҳали мақола ҳақида турли фикр-мулоҳазалар билдирилди. Аммо ушбу мақолани ўқиб, ундан кўзланган мақсад нима эканини тўғри тушунган мухлисларимиз ҳам бўлди. Қуйида ана шу мухлисларга тегишли фикрларининг аслий (скриншот) ва матнли кўринишини тақдим этамиз.
"Доллор нархи ошдими?"
Бу сарловха шунчаки мақолага ўқувчининг эътиборини тортишлик учун қўйилган эди... мақолада умумий қимматчилик тўғрисида сўз боради "доллор" биргина мисол тариқасида эсга олинади....
Аммо ... ўқувчилар мухокамаси ўзларига яраша бўлди.
Истиғфор - Инсон гунохкорлигини тан олиб Яратгандан кечирим сўрашликдир”
“Нозимжон ока манимча, мақолани самимий қабул қилиб истиғфор айтишни кўпайтирган одам иқтисодий муаммолар гарчи жамиятда умумий кенг тарқалган бўлсада, Аллоҳни ёрдами ила бу ҳолатни зарарларидан омонда қолади, аксинча, истиғфор айтишни тўғри чора деб билмай, бу ҳам сабаблардан бир сабаб эканини эътиборга олмаган кишилар ана шу иқтисодий муаммолар асоратида ўралашиб юраверади, энди, динсиз давлатларни мисол келтириш Аллоҳни уларга берган истидрожини унутиш бўлади, умуман олганда сиз яхши ниятда етказдингиз, кимлардир манфаат олди, бу чорадан қониқмаганлар майли ўзлари бошқачароқ чора излаб кўришсин, натижа Аллоҳдан...”
“Moddaga ishongan sababni moddadan boshqa narsada ko‘rmaydi, borliqni yaratganga iymon keltirgan hamma narsani u zotning amri va hikmatiga bog‘laydi”
Аллоҳ таоло мақоладан тўғри хулоса чиқарган азизларимизни соғ-саломат айлаб, барчамизнинг гуноҳларимизни мағфират этсин!
Шу ўринда қуйида истиғфорнинг фойдалари, мусибат келганда қандай йўл тутишга оид мақолаларнинг ҳаволаларини бериб ўтамиз. Азиз мухлисларимиз ушбу ҳаволаларга кириб, мақолалардан баҳраманд бўладилар деган умиддамиз.
“Истиғфорнинг фойдалари” номли мақола:
https://muxlis.uz/uz/pages/istiforning-fojdalari
Қийинчилик қайтиб келмаслиги учун:
http://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/13095
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Cавол: Саждаи саҳв қилиш учун салом беришда бир томонга салом бериладими ёки икки томонгами?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ҳар иккиси ҳам тўғри. Яъни намозхон саждаи саҳв қилишда бир томонга салом берса ҳам, икки томонга салом берса ҳам тўғри иш қилган бўлади. Чунки фуқаҳоларимиз ҳар икки ҳолатни саҳиҳ — тўғри деб фатво беришган. Айрим фуқаҳолар ёлғиз намоз ўқиётган киши – икки томонга салом бериши, имом эса – бир томонга салом бериши яхшидир, деганлар. Чунки имом икки томонга салом берса, эргашувчиларнинг баъзиси намоз тугалланди деб ўйлаб намозга зид ҳатти-ҳаракат содир этиши мумкин, дейишган (“Дурарул ҳуккам” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.