Лондоннинг «Арсенал» клуби футболчиси Месут Озил суриялик болаларга ёрдам бермоқчи. Бу ҳақда iqnanews.ru хабар беради.
Машҳур футболчи Месут Озил ўзининг Twitterдаги саҳифасида «Биз 1000 га яқин суриялик болаларнинг жарроҳлик амалиёти харажатларини тўлаймиз», дея маълумот ёзиб қолдирган. Шунингдек, BigShoe хайрия ташкилоти билан биргаликда урушдан жабр кўрган суриялик болаларга озиқ-овқат етказиб беришга тайёр эканлигини билдириб ўтган.
Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, машҳур футболчи Месут Озил BigShoe хайрия ташкилотининг ҳомийларидан биридир. У Германия ва Швейцария шифокорлари кўмагида қаровчисини йўқотган ва урушдан жабр кўрган болаларга зарур бўлган ёрдамларни бериб келади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Шу йил 23 декабрь куни Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти, Тошкент шаҳар ва вилоятлар вакилликларининг ҳуқуқшунослари, кадрлар масалалари бўйича мутахассислари учун онлайн семинар-тренинг ўтказилди.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Кадрлар бўлими мудири Салоҳиддин Шерхонов, Ҳуқуқшунослик бўлими мудири в.б. Жаҳонгир Хотамов ва Масжидлар билан ишлаш бўлими мудири Музаффар Камолов ҳуқуқий ва ҳужжат юритиш бўйича нутқ қилдилар. Жумладан, диний ташкилотлар фаолиятида қонунийликни таъминлаш, қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини барча масъул ходимларга етказиш орқали уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини мунтазам равишда ошириб бориш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ижрочиларга тўлиқ етказиш, меҳнат қонунчилигига оид ҳужжатларни тўғри юритиш ва масъул ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Шунингдек, диний соҳа ходимларини қонунчиликдаги ўзгаришлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиб бориш, кадрлар фаолиятига оид буйруқларни тўғри расмийлаштириш, ҳужжатлар алмашинувини тўлиқ тизимлаштириш, рўйхатдан ўтказувчи ташкилотларга ўз вақтида ҳисобот тақдим этиш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш каби масалаларга ҳам урғу қаратилди.
Йиғилишда мутахассислар томонидан берилган саволларга масъуллар жавоб бериш баробарида келгусида амалга ошириладиган ишлар бўйича тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати