Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Феврал, 2025   |   9 Шаъбон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:07
Қуёш
07:27
Пешин
12:42
Аср
16:06
Шом
17:51
Хуфтон
19:06
Bismillah
08 Феврал, 2025, 9 Шаъбон, 1446

Араблар учун миллий либослар Андижонда тайёрланади

19.07.2019   2875   1 min.
Араблар учун миллий либослар Андижонда тайёрланади

Саудия Арабистонининг Мадина шаҳридан келган Абдулбосит Абдулҳодий Андижонда тикувчилик йўналиши бўйича истиқболли лойиҳани тақдим этди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.

— Арабларнинг миллий кийимлари Хитойда ишлаб чиқарилади, — дейди инвестор. — Лекин Ўзбекистонда етиштирилган пахта хом ашёси сифатлилиги билан ажралиб туради. Шу сабабли Қўрғонтепа туманидаги «Қўрғон грук» МЧЖ билан ҳамкорликда араблар миллий кийимларини тайёрлашни режалаштирдик. Бунинг учун Андижонда барча шароит бор.

Лойиҳа амалга оширилгач, дастлаб 100 та иш ўрни яратилади. Бу эса «Қўрғон грук»нинг ишлаб чиқариш суръати уч баробар ортишига сабаб бўлади. Ҳамкорликдаги режалар ижобати натижасида қўрғонтепалик чеварлар томонидан тикилган маҳсулотлар «Ал Андижоний» бренди остида дунё бозорига кириб боради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Устозлар ибрати

6.02.2025   3614   1 min.
Устозлар ибрати

Учтепа туманидаги 193-мактабда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари устоз Ҳомиджон домла Ишматбеков иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида аҳоли вакиллари, ёшлар ва хотин-қизлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. 

Ушбу учрашувда дунёвийлик, ибодатда кўр-кўрона тақлиднинг салбий жиҳатлари ҳамда неъматлар шукри ила зиёда бўлиши ҳақида, шунингдек, фарзанд тарбияси оиладаги энг олий қадрият эканлиги ва ота-онанинг фарзандларга ўрнак ва ибрат бўлишидаги муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтилди. Маъруза давомида фарзандларни ёт ғоялар таъсиридан сақлаш, уларни соғлом эътиқодли қилиб тарбиялашдаги ҳар бир ота-онанинг ўрни каби муҳим мавзуларда ҳам  фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир сўнгида  аҳоли томонидан  ижтимоий, ақидавий ҳамда мазҳабсизликнинг салбий оқибатларига доир берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди. 

@marifiymarkaz

Устозлар ибрати Устозлар ибрати
Ўзбекистон янгиликлари