Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
05 Феврал, 2025   |   6 Шаъбон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:10
Қуёш
07:30
Пешин
12:42
Аср
16:03
Шом
17:47
Хуфтон
19:02
Bismillah
05 Феврал, 2025, 6 Шаъбон, 1446

Нишонга урилган гаплар

19.07.2019   2777   3 min.
Нишонга урилган гаплар

Нишонга урилган гаплар: “Инсон гапиришни ўрганиши учун икки йилга муҳтож бўлади. Жим туришни ўрганиши учун эса, эллик йилга муҳтож бўлади”

 

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.

 

Қуръон ҳақида

Қуръонни тадаббур билан ўқишда кўп фойдалар бор. Қуръондаги ҳар бир оят, ҳар бир жумла, ҳар бир калима, ҳар бир ҳарф, ҳар бир ҳаракат ва ҳар бир нуқтада улкан ҳикматлар бордир. Қуръонни тадаббур билан ўқиган киши қалбида ўта ёқимли лаззатни, ҳаловатни, маърифатни ҳис этади.

Тадаббур деганда Қуръонни ихлос билан, шошмасдан, ҳар бир калима ва жумланинг маъносига эътибор бериб, ҳикматини тушуниб, оятдан ибрат, панду насиҳат олиб, буйруқларига итоат қилиб, қайтарганларидан қайтиб тиловат қилишни тушунсак тўғри бўлади, деб ўйлайман. Валлоҳу аълам.

 *****

 ИСЛОМ ДИНИНИНГ УСТУНЛАРИ

Аллоҳ таоло Рўзани Мадинада, ҳижрий 2-йилда фарз қилди. Закотни ҳам Мадинада, ҳижрий 2-йилда фарз қилди. Ҳажни ҳам Мадинада фарз қилди. Яъни, Аллоҳ таоло Ислом динимизнинг устунлари бўлган бу фарз ибодатларни Мадинада (Ерда) фарз қилди. Аммо Намозни Меърожда фарз қилди. Бу эса, Намознинг шаъни, қадри, аҳамияти нақадар юксак эканини кўрсатади.

 *****

 Қуръон ўқиб, тиловатга берилиб кетиб, овқат қилишга кечроқ уриндим, бироздан сўнг пишади десанг, кечқурунга овқат емай, нон ва сув билан кифояланишга мингдан минг розиман.

 *****

 Золим кўзини очсин!

Агар мазлум золимга қонуний ёки жисмоний жавоб қайтармай, индамай қўя қолса, золим янада кўпроқ эҳтиёт бўлсинки, Аллоҳ таоло ўша золим кимсадан мазлум бандасининг ўчини, ҳаққини олиб беради.

 *****

 Инсон гапиришни ўрганиши учун икки йилга муҳтож бўлади. Жим туришни ўрганиши учун эса, эллик йилга муҳтож бўлади.

Эрнест Ҳемингуэй,

америкалик ёзувчи, журналист, Нобель мукофотининг лауреати

 *****

 Агар бир инсонни алдаган бўлсанг, бу унинг аҳмоқлигини англатмайди. Балки ўша одам сенга лойиқ бўлганингдан-да кўпроқ ишонганини англатади.

Чарлз Буковский,

америкалик шоир, журналист.

*****

 Агар ёқтирмаслик, нафрат деган нарсаларнинг электрга айланиши мумкин бўлганда, (ўша электр) бутун дунёнинг ёруғ бўлишига кифоя қилган бўларди.

Никола Тесла,

кашфиётчи, инженер, физик

 *****

 Муҳаббат умрда бир марта келади. Ёқтириш эса, бир неча марта. Сен буларнинг орасини аралаштирма, тағин надомат қилиб юрмагин.

Марк Твен,

америкалик ёзувчи, журналист

 ***** 

Аъзоларнинг тоати

Сабр - қалбнинг тоати.

Тафаккур - ақлнинг тоати.

Намоз - жасад ва руҳнинг тоати.

Зикр - тилнинг тоати.

Кўзни пастга қаратиш - кўзнинг тоати.

Закот - молнинг тоати.

 *****

 Бир йигит донишманднинг олдига бориб, унга: “Нафсимда иккита бўри урушяпти. Улардан бири яхшиликка чорлайди, бошқаси ёмонликка” деди. Шунда донишманд “Қайси бирига таом берсанг, ўша ғолиб бўлади” деди.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи

Нозимжон Иминжонов

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ўзбекистон делегацияси Иордания Бош муфтийси доктор Аҳмад Иброҳим Ҳасан ал-Ҳасанот билан учрашди

5.02.2025   96   2 min.
Ўзбекистон делегацияси Иордания Бош муфтийси доктор Аҳмад Иброҳим Ҳасан ал-Ҳасанот билан учрашди

Хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегация Иордания Ҳошимийлар подшоҳлигида бўлиб қайтишди.

Сафар давомида Дин ишлари бўйича қўмита биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Иордания Бош муфтийси доктор Аҳмад Иброҳим Ҳасан ал-Ҳасанот билан учрашув ўтказишди. Унда бугунги глобал ва тез ўзгарувчан дунёда диний соҳада ҳам бир қатор тезкор саволлар пайдо бўлаётгани, динни нотўғри тушунган шахслар, мутаассиб гуруҳлар томонидан асоссиз фатволар тарқатилаётгани, шу боис мусулмон оламидаги соғлом дунёқараш соҳиблари бўлган олимлар ўзаро ҳамкорликда ишлашлари ва долзарб саволларга ҳамкорликда жавоб беришлари кераклиги таъкидланди. Шундан келиб чиқиб, икки мамлакат фатво марказлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш ва меморандум имзолаш, келажакда ўзаро тажрбиа алмашиш борасида келишиб олинди.

***

Вақф, ислом ишлари ва муқаддас қадамжолар вазири Муҳаммад Аҳмад ал-Халойила билан бўлиб ўтган учрашувда эса Дин ишлари бўйича қўмита ва Вазирлик ўртасида ҳамкоролик ўрнатиш, икки мамлакатдаги диний соҳа ходимларининг малака ошириш марказлари ўртасида расмий алоқалар ўрнатиш, Вақф тажрибасини ўрганиш, Ўзбекистонлик мутахассислар учун қисқа муддатли ўқувларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

***

Шунингдек, ташриф асносида 2004 йилда Қирол таклифи билан тайёрланган ва эълон қилинган «Аммон ташаббуси» халқаро баёноти ҳам ўрганилди. Мазкур баёнот диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш ва мутаассибликка қарши курашиш каби масалаларни ўз ичига қамраб олган бўлиб, ҳозирда у таржима қилишга тақдим этилди. 

***

Қирол Абдуллоҳ II номидаги Имомлар тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази мудири доктор Абдусаттор Муҳаммад ал-Қузо билан учрашилди. Қирол ташаббуси билан 2007 йилда ташкил қилинган марказда мамлакатдаги 8.000 дан ортиқ масжид учун имом ва муаззинлар тайёрланади ва малакаси ошириб борилади. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Ўзбекистон делегацияси Иордания Бош муфтийси доктор Аҳмад Иброҳим Ҳасан ал-Ҳасанот билан учрашди Ўзбекистон делегацияси Иордания Бош муфтийси доктор Аҳмад Иброҳим Ҳасан ал-Ҳасанот билан учрашди Ўзбекистон делегацияси Иордания Бош муфтийси доктор Аҳмад Иброҳим Ҳасан ал-Ҳасанот билан учрашди Ўзбекистон делегацияси Иордания Бош муфтийси доктор Аҳмад Иброҳим Ҳасан ал-Ҳасанот билан учрашди Ўзбекистон делегацияси Иордания Бош муфтийси доктор Аҳмад Иброҳим Ҳасан ал-Ҳасанот билан учрашди Ўзбекистон делегацияси Иордания Бош муфтийси доктор Аҳмад Иброҳим Ҳасан ал-Ҳасанот билан учрашди
Ўзбекистон янгиликлари