Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Июл, 2025   |   18 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:20
Қуёш
05:01
Пешин
12:34
Аср
17:40
Шом
20:00
Хуфтон
21:33
Bismillah
13 Июл, 2025, 18 Муҳаррам, 1447

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуроллари

25.01.2019   4603   4 min.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуроллари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг истакларига кўра ночорликда кун кечирганликлари ҳақида кўплаб ҳадислар ривоят қилинган. Аммо, жанг қилиш ва сафарга чиқишлари учун бир нечта қурол ва уловлари бўлганлиги ҳақида ҳам манбаларда келтирилган. Жумладан Алихонтўра Соғунийнинг “Тарихи Мухаммадий” асарида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қурол-аслаҳалари ва уловлари ҳақида қуйидагича маълумотлар келтирилган.  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотлари вақтида тўққиз дона қиличлари бор эди. Булар ичида оталари Абдуллоҳдан мерос қолган бир қилич бўлиб, оти Маъсур эди. Мадинага ҳижрат қилганларида шу қилични тақиниб келдилар. Иккинчиси, Зулфиқор қиличидур. Бу эрса Бадр сўқишида душмандан ўлжа олинмиш эди. Ҳазрати Али розиялоҳу анҳу қўлига ўтгандан сўнгра тилларда достон бўлиб, дунёга оти чиққан шу қиличдур. Самсома деган яна бир қиличлари бор эдиким, араблар олдида унинг ҳам номи кўтарилмиш эди. Сулаймон пайғамбардан қолган яна бир қиличлари бўлиб, отини Расуб дер эдилар. Бу қиличнинг қиссаси Қуръонда ҳам бордур. Яман подшоси Билқис хотин Сулаймон алайҳиссаломга тортиқ қилиб юбормиш эди. Отлиқ-атоқлик қиличлари шулардир. Етти кишилик уруш кийими, совутлари бўлиб, булар ичида биттаси Довуд алайҳиссаломдан қолган, уни яҳудлардан ўлжа олмиш эдилар. Вафотларидан озгина илгари шу совутлардан бировини ўттиз соъ арпага гаров қилганлари ҳадис китобларида ёзилмишдур. Уч дона қалқон, олти дона найза, икки дона дубулғалари бор эди. Минарлик уловлардан етти от, олти хачирлари бўлиб, булар ичида бир оқ хачир Миср подшоси Муқовқис юборган ҳадялар билан келмиш эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафарда шуни кўпроқ минар эдилар. Бул хочир узун умр кўриб, тишлари тушиб, кўзлари хиралашиб яшамиш эди. Ҳазрати Али розиялоҳу анҳу хаворижлар билан урушганида шу хачирни минган эдилар. Ҳазрати Али розиялоҳу анҳудан кейин имом Ҳасан розиялоҳу анҳу, имом Ҳусан розиялоҳу анҳу, имом Муҳаммад Ҳанафия минган эдилар. Яна икки эшаклари бор эди. Бирининг оти Яъфур, яна бириси Уфайр эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан сўнгра Яъфур ўзини қудуққа отиб ҳалок қилди. Яна миниш учун боқилган учта туялари бўлиб, улар Қасво, Жадъо, Азбоа деб аталмиш эдилар. Булар ичида Азбоа бек чопоғон — югурук бўлиб, пойга чопишганида туялар ҳеч олдига ўтмаган эди. Саҳобалар муни пойгага қўшар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларида шу туялари мотам тутиб, емай-ичмай, охири очликдан ҳалок бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ичимликлар ичида сутни яхши кўрар эдилар. Соғишга аталган бир неча қўй, эчкилари ҳам бор эди. Бу ҳақда еттидан юзгача ривоят қилинмишдир. Тун саҳарларида, намоз вақтларида қичқирганини яхши кўриб, бир дона оқ хўроз ҳам асраган эдилар.

— Хўроз қичқирганини эшитсанглар, Аллоҳдан яхшилик сўраб дуо қилинглар, чунки у фаришталарни кўриб қичқиради. Агар фаришталар “омин” десалар, дуо қабул бўлади. Агар эшак ҳанграса, унда Худодан паноҳ сўранглар, у эрса шайтонни кўриб ҳанграйди, — дедилар.

Мана, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умрларининг охирида қўлларидаги бор моллари шу эди. Булар ҳам ҳижратдан кейин йиғилган моллардур. Ҳижратдан илгари Маккада турган чоғларида ва Мадинага янги келганларида энг фақир, энг мискин оилалар қаторида умр ўтказур эдилар. Кўпчилик халққа кўрсатган, ўргатган йўллари эрса, Қуръоннинг зоҳирий шариат йўллари эрди. Лекин ўзлари оилалари билан тариқат йўлини тутдилар Абу Зар Ғифорий, Салмон Форсий, Абу Дардо розиялоҳу анҳулар каби хос саҳобаларига ҳам ихтиёрий равишда шу йўлни ўргатдилар. Чунки шариат камоли тариқат билан бўлур. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

— Менинг уламо умматларим Бани Исроил пайғамбарлари кабидур, — дедилар.

 

Саидаброр Умаров тайёрлади

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Юртга қайтган ҳожилар – эзгу ишлар бошида

12.07.2025   7302   2 min.
Юртга қайтган ҳожилар – эзгу ишлар бошида

2025 йилги Ҳаж сафарида иштирок этган юртдошларимиз “Янги Ўзбекистоннинг тинчлик ва маънавият тарғиботчилари” ташаббуси доирасида фаол иш олиб бормоқдалар. Ушбу ташаббус доирасидаги навбатдаги намунавий-амалий тадбир Фарғона вилояти Данғара туманида бўлиб ўтди.


Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев иштирок этиб, тадбирга бошчилик қилди. “Саййид Аҳмадхон ҳожи” жоме масжидида ўтказилган йиғилишда тажрибали имом-хатиблардан иборат Ишчи гуруҳ тузилиб, устувор вазифалар белгилаб олинди.


Ишчи гуруҳ уч йўналишда фаолият олиб борди. Жумладан:


– Ҳаждан қайтган зиёратчилар маънавий-маърифий тадбирларга жалб этилди;

– 65 та оилага борилиб, маънавий суҳбат ва амалий ёрдамлар кўрсатилди;

– 9 та хонадондаги руҳий-маънавий қийинчиликлар ўрганилиб, маслаҳатлар берилди.

– Оилавий келишмовчилик сабабли нотинч бўлиб турган оилаларга суҳбат ва насиҳатлар ўтказилди. Натижада 2 та аразлашган оила яраштирилиб, 1 та ажримнинг олди олинди;

– Судланганлар, жазо муддатини ўтаётганлар ҳамда уларнинг оилалари билан мулоқот қилинди.

– Ногирон ва эҳтиёжмандлар ҳолидан хабар олиниб, моддий-маънавий кўмак кўрсатилди.


Туманнинг Таптиқсарой маҳалласида ёнғин оқибатида зарар кўрган хонадонни қайта таъмирлаш ишлари ҳомийлар ва ҳожилар кўмагида бошлаб юборилди. Бош имом-хатиб Убайдуллоҳ домла ушбу хонадонга ташриф буюриб, мулоқот қилди ҳамда тавсиялар берди.


Бундан ташқари, “Доимобод” маҳалласидан бўлган, ногиронлиги бор фуқаронинг уйига ҳам ташриф уюштирилиб, тугалланмаган уй қурилиши учун зарур қурилиш материаллари етказилди.


Пешин намозидан сўнг Ишчи гуруҳ таркибидаги иқтидорли имом-хатиблар жамоатга маъруза қилиб, тинчлик, осойишталик ва халқ фаровонлиги учун дуо қилдилар. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Фарғона вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Юртга қайтган ҳожилар – эзгу ишлар бошида Юртга қайтган ҳожилар – эзгу ишлар бошида Юртга қайтган ҳожилар – эзгу ишлар бошида Юртга қайтган ҳожилар – эзгу ишлар бошида Юртга қайтган ҳожилар – эзгу ишлар бошида Юртга қайтган ҳожилар – эзгу ишлар бошида
Ўзбекистон янгиликлари