Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Май, 2025   |   27 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:17
Қуёш
04:56
Пешин
12:25
Аср
17:30
Шом
19:47
Хуфтон
21:20
Bismillah
25 Май, 2025, 27 Зулқаъда, 1446

Саудия Арабистони ОАВ Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида

21.07.2023   2072   1 min.
Саудия Арабистони ОАВ Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида

Саудия Арабистонининг  оммабоп «Swift News» веб-сайтида «Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси туризм соҳасини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб  хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистонда сайёҳлик соҳасини янада ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганлиги боис туризм янги босқичга кўтарилди,- дейилади мақолада. -Ушбу соҳада кўплаб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди, туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инвестиция дастурлари ишга туширилди, халқаро стандартлар асосида туристларга хизмат кўрсатиш тизими яратилди».

Нашрда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясига мувофиқ, туризм объектлари инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда 8 мингдан ортиқ маданий мерос объектларидан самарали фойдаланиш бўйича давлат дастури қабул қилиниши  таъкидланган.

«Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги мамлакатга келаётган сайёҳлар сонини 4,5 миллиондан 10 миллион нафарга кўпайтиришни режалаштирган. Шу сабабли, Ўзбекистон саёҳатга қўйилган барча чекловларни бекор қилди, - деб ёзилади материалда. - Саёҳат чекловларини бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар туристлар оқимининг кўпайишига хизмат қилмоқда. Бу эса Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд ва Бухоро каби тарихий шаҳарларида меҳмонхоналар билан бандлик кўрсаткичларининг 83,6 фоизга ва ҳостелларнинг 70,8 фоизга ошишига олиб келди».

Мақолада таъкидланишича, сўнгги тўрт йилда Ўзбекистонда 833 та янги меҳмонхона ишга туширилиб, уларда 75 мингдан ортиқ меҳмон қабул қилиняпти. Сайёҳлик кўчалари ва қишлоқлари ташкил этиляпти, зарур инфратузилмалар ривожлантирилмоқда.

«Сайёҳлик объектлари қаторида дунёнинг 90 та давлати фуқароларининг Ўзбекистонга визасиз кириши, шунингдек, 60 га яқин давлат фуқароларига тезкор виза олиш имкониятлари яратилди», - деб ёзади «Swift News».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Жиззахлик зиёратчилар Ҳаж сафарига қандай кузатилди?

16.05.2025   8864   1 min.
Жиззахлик зиёратчилар Ҳаж сафарига қандай кузатилди?

 

Шу йил, 14 май куни Жиззах вилоятидан “Ҳаж – 2025” мавсумининг илк зиёратчилари Жиззах шаҳридаги “Қалия” масжидидан жўнаб кетишди. Ҳаж сари қадам қўяётган ҳамюртларимизнинг кўзларида қувонч, тилларида шукроналик. 


Аллоҳнинг фарз ибодатини адо этишга отланган муҳтарам юртдошим Аллоҳ таоло юртимиз, халқимиз ҳаққига қиладиган барча дуоларингизни қабул этсин. Дуоларингизда бизни ҳам унутманг!


Ҳажингиз мабрур, саъйингиз машкур ва гуноҳингиз мағфур бўлсин!

Жиззах вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Жиззахлик зиёратчилар Ҳаж сафарига қандай кузатилди? Жиззахлик зиёратчилар Ҳаж сафарига қандай кузатилди? Жиззахлик зиёратчилар Ҳаж сафарига қандай кузатилди? Жиззахлик зиёратчилар Ҳаж сафарига қандай кузатилди? Жиззахлик зиёратчилар Ҳаж сафарига қандай кузатилди? Жиззахлик зиёратчилар Ҳаж сафарига қандай кузатилди? Жиззахлик зиёратчилар Ҳаж сафарига қандай кузатилди?
Ўзбекистон янгиликлари