Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
28 Июл, 2024   |   22 Муҳаррам, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:39
Қуёш
05:15
Пешин
12:35
Аср
17:34
Шом
19:47
Хуфтон
21:16
Bismillah
28 Июл, 2024, 22 Муҳаррам, 1446

Мўмин ҳамманинг ишончли кишиси

14.11.2018   3290   1 min.
Мўмин ҳамманинг ишончли кишиси

Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадиси шарифларида: “Мўмин барча инсонларнинг ишончли кишисидир. Тилидан ва қўлидан мусулмонларга зарари етмайдиган киши ҳақиқий мусулмондир. Ёмонликларни тарк этган киши асл муҳожирдир. Нафсим қудрати қўлида бўлган Зотга қасамки, қўшнисига зулм қиладиган киши жаннатган кирмайди” (Рамуз ал-аҳодис” ҳадислар китоби).
Ҳадиснинг бош қисмида мўминнинг ишончли киши экани, ундан бошқаларга ҳам моддий, ҳам маънавий зарар етиши гуноҳ экани уқдирилмоқда. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилган юқоридаги ҳадисга биноан ўзимизни тафтиш қилсак, имонимизнинг даражаси маълум бўлади.
Ҳадиснинг иккинчи қисмида айтилишича, асл муҳожир ёмонликларни тарк этган кишидир. Чунки инсоннинг яшаш жойи ўзгаргани билан ахлоқи, табиати ўзгармайди. Шунинг учун бир жойда яшаб туриб, ёмон хулқларни тарк этиш ҳақиқий муҳожирликка тенглаштирилмоқда.
Ҳадиснинг сўнгги қисмида эса жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қасам билан: “Нафсим қудрати қўлида бўлган Зотга қасамки, қўшнисига зулм қиладиган киши жаннатга кирмайди” деб таъкидлаётирлар.
Демак, жаннатга ноил бўлмоқ шартларидан бири қўшнига бирор жиҳатдан зарар етказмасликдир. Зарар етказадиган киши эса жаннатга – Аллоҳнинг буюк эҳсонига мушарраф бўлмайди. Аллоҳ барчамизни бундай бахтсизликдан асрасин.

Шайх Муҳаммад Зоҳид Қўтқунинг
“Мўминнинг сифатлари” китобидан

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

УЛАМОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТДАН АҲОЛИ МИННАТДОР

25.07.2024   522   1 min.
УЛАМОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТДАН АҲОЛИ МИННАТДОР

Бир неча кундан буён Қўқон ва Марғилон шаҳарларида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги бир гуруҳ уламолар томонидан кенг халқ оммаси билан учрашув, аҳоли вакиллари билан мулоқот, жоме масжидларда мавъизалар ва савол-жавоблар амалга оширилмоқда.

Суҳбатларда динимиз бир жамиятда яшаётган инсонларни ўзаро тинч-тотув, ҳамжиҳатликда яшашга буюриши, улар ўртасида меҳр-оқибат, бир-бирига нисбатан ҳурмат бўлишни талаб этиши, охирги вақтларда ана шу меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат ришталарини пайдо қиладиган, уларни янада мустаҳкам бўлишига сабаб бўладиган фазилатларни кенг ёйиш жуда ҳам зарур бўлаётгани ҳаётий мисоллар асосида тушунтирилмоқда.

Муфтий ҳазратлари кишилар мусулмон уммати сифатларига муносиб бўлиши, ҳадиси шарифларда баён этилган комил мўмин фазилатлари билан зийнатланиши, ҳар ишда мўътадиллик, одамлар орасида саломни кенг ёйиш кабиларни сўзлаш баробарида буларнинг зидди бўлмиш риёкорлик, такаббурлик, кўр-кўрона тақлид, ғулуга кетиш, ота-онага оқ бўлиш, зулм ва зўравонлик каби гуноҳ ишлардан сақланишга чақирдилар. 

Уламолар билан юзма-юз мулоқот ва тўғридан-тўғри савол-жавоблардан аҳоли ўз миннатдорликларини изҳор этмоқдалар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

УЛАМОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТДАН АҲОЛИ МИННАТДОР УЛАМОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТДАН АҲОЛИ МИННАТДОР УЛАМОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТДАН АҲОЛИ МИННАТДОР УЛАМОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТДАН АҲОЛИ МИННАТДОР УЛАМОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТДАН АҲОЛИ МИННАТДОР УЛАМОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТДАН АҲОЛИ МИННАТДОР УЛАМОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТДАН АҲОЛИ МИННАТДОР УЛАМОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТДАН АҲОЛИ МИННАТДОР УЛАМОЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА МУЛОҚОТДАН АҲОЛИ МИННАТДОР
Ўзбекистон янгиликлари