Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Май, 2025   |   26 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:18
Қуёш
04:57
Пешин
12:25
Аср
17:29
Шом
19:46
Хуфтон
21:19
Bismillah
24 Май, 2025, 26 Зулқаъда, 1446

Чўлпон француз тилида

27.09.2018   3107   1 min.
Чўлпон француз тилида

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Миноваров 26 сентябрь куни Ўзбекистон олий ўқув юртлари талабалари билан учрашувларда иштирок этиш учун республикада меҳмон бўлиб турган Франция илмий тадқиқотлар миллий маркази профессори, ёзувчи, публицист ва таржимон Стефан Дюдуаньон билан учрашди.
Томонлар жорий йилнинг май ойида Ислом цивилизацияси маркази ва Франция илмий тадқиқотлар миллий маркази ўртасида эришилган келишувларни амалга ошириш тўғрисида фикр алмашдилар. Стефан Дюдуаньон Чўлпонннинг “Кеча ва кундуз” романини француз тилига таржима қилгани, ХХ аср бошидаги ўзбеклар ҳаётини ажойиб услубда тасвирлаган ёзувчининг маҳоратидан ҳайратда эканини, асар француз ўқувчилари томонидан илиқ кутиб олинганини айтди. Меҳмон шунингдек Ўзбекистондаги ўзгаришларнинг суратларидан ҳайратда эканини, асрга татигулик ишлар амалга оширилаётганидан мамнун эканини билдирди.
Томонлар Ислом цивилизацияси маркази томонидан яратилаётган “Ислом цивилизацияси қомусий луғати”нинг французча шаклини яратиш соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
С.Дюдуаньон Ислом цивилизацияси маркази кутубхонасига Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” романининг французча таржимасини совға қилди.
Учрашувда Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси В.Вильмор хоним иштирок этди.

ИЦМ Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ёбеда Нигериянинг 36 штатидан ҳофизлар иштирок этган Миллий Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди

22.05.2025   3095   1 min.
Ёбеда Нигериянинг 36 штатидан ҳофизлар иштирок этган Миллий Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди

Миллий Қуръон тадбирида мамлакатнинг 36 штати ва федерал пойтахт ҳудудидан ҳофизлар беллашди. Ижрочи котиб, Ёбе Давлат араб ва ислом таълими кенгаши Малам Умар Абу Бакрнинг айтишича, тадбир Муҳаммад жамғармасининг Африка уламолари учун Нигерия бўлими томонидан ташкил этилган ва Ёбе штати ҳукумати томонидан ўтказилган.
 

Бир кун давом этган мусобақа иштирокчиларни Варшда Қуръонни тўлиқ ёдлашга жалб қилди. Танловнинг энг яхши ғолиби Нигерияни Марокашда бўлиб ўтадиган Африка миқёсидаги гранд финалда тақдим этади.


Маҳаллий ташкилий қўмита котиби, профессор Адам Мустафа Жаткавийнинг сўзларига кўра, танлов Нигерия ва Африкадаги мусулмон ёшларни Муқаддас Китобни ўрганишга ундашга қаратилган. 

Quran.uz

 

Ўзбекистон янгиликлари