Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Июл, 2025   |   6 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:09
Қуёш
04:54
Пешин
12:32
Аср
17:41
Шом
20:04
Хуфтон
21:41
Bismillah
01 Июл, 2025, 6 Муҳаррам, 1447

Шайх Муҳаммад Аввома Ҳафизаҳуллоҳ тадқиқот, таҳқиқ ва таълиқ масаласида беназир

24.09.2018   3895   5 min.
Шайх Муҳаммад Аввома Ҳафизаҳуллоҳ тадқиқот, таҳқиқ ва таълиқ масаласида беназир

Шайх Муҳаммад Аввома Ҳафизаҳуллоҳ тадқиқот, таҳқиқ ва таълиқ масаласида беназир


Ислом дунёсининг машҳур олими шайх Муҳаммад Аввома ҳазратлари юртимизда меҳмон бўлиб турибди. 

Фазилатли устоз, аллома, муҳаққиқ, муҳаддис шайх Муҳаммад ибн Муҳаммад Аввома 1940 йил 1 январда Суриянинг Ҳалаб шаҳрида туғилди. Аллома асосий илм таҳсилидан аввал шайх Муҳаммад Салқиний раҳимаҳуллоҳнинг дарс ҳалқаларига қатнашар эди. 

Сўнгра фазилатли аллома, шайх Абдуллоҳ Сирожиддин ҳазратларидан таълим ола бошлади. 1957 йилдан эса аллома, фазилатли шайх Муҳаммад Абдулфаттоҳ Абу Ғудда раҳимаҳуллоҳдан ҳам дарс ола бошлади. 

Ушбу икки улуғ алломалар Муҳаммад Аввоманинг асосий устозлари бўлиб, У ушбу икки зотнинг хос ва энг илғор шогирдига айланди.
 
meditor_file_1537607343.jpg 

1962 йил Ислом шариати куллиётига ўқишга кириб, 1967 йил ўқишни тамомлагач, устозлари шайх Абдуллоҳ Сирожиддин ҳазратлари тавсиясига кўра Шаъбония мадрасасида дарс бера бошлади. Шу йилнинг ўзида уни ушбу мадрасага муаллим ва кутубхона бошлиғи қилиб тайинлашди. 1979 йил Суриядан кетгунига қадар ушбу мадрасада таълим бериб, баъзи вақтларда ушбу мадрасани бошқарди. 

Аллома Мисрга сафар қилиб, у ерда кўплаб катта алломалар билан учрашди. Улар ичида: Шайх Аҳмад ибн Сиддиқ Ғуморий, шайх Абдуллоҳ ибн Сиддиқ Ғуморий, шайх Абдулваҳҳоб Абдуллатиф, шайх Муҳаммад Абу Заҳра раҳимаҳумуллоҳлар ҳам бор эди. 

Муҳаммад Аввома ҳазратлари жуда закий фаҳм ва ўткир тафаккурга эга бўлиб, Ҳалаб аҳли уни бу хислатларини муносиб қадрлаб, икки буюк аллома устозлари қаторида кўришар эди. 

Ёш йигитлик давриданоқ, шайх “Рауд” масжидига устозликка тайинланган бўлиб, бу масжид ўша вақтда илм маркази ҳисобланарди.
 
meditor_file_1537621819.jpg 

Муҳаммад Аввома ҳазратларининг устози, аллома, шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда раҳимаҳуллоҳ у ҳақида шундай деган: “Муҳаммад Аввома менинг кечаги кунлардаги шогирдим ва бугунги кундаги дўстимдир”. Катта аллома зот, шогирдининг илмини муносиб қадрлаб, “Муҳаммад Аввома – буюк олим ва тадқиқотчидир”, деган эди. 

Шайх Муҳаммад Аввома 1980 йил Мадинаи мунавварага кўчиб ўтди. У ердаги Ислом университетига жойлашиб, “Пайғамбар алайҳиссалом суннатлари ва сийратлари” номли бўлим очди. 

Муҳаммад Аввоманинг биринчи таҳқиқи “Иттиҳофул муҳра” китобига бағишланган эди. У 1986 йил Ислом тарихи куллиётига асос солди. 12 йил мобайнида “Дорул қибла” нашриётида ҳам ишлади.
 
meditor_file_1537706622.jpg 

Аллома дақиқ услуб ва кенг қамровли фикрга эга бўлиб, унинг “Асар ал-ҳадис аш-шариф фий ихтилоф ал-аимма ал-фуқаҳо” ва “Адабул ихтилоф фий масоил ал-илм ваддийн” китоблари бу хислатларини тасдиқлайди. 

Алломанинг жарҳ ва таъдилга оид фикрлари кенг қамровли ва ажиб мисоллардан иборатдир. 

Аллома тадқиқот, таҳқиқ ва таълиқ масаласида беназирлардан бўлиб, шайх Муҳаммад Саид Тантовий раҳимаҳуллоҳ у ҳақида “Оламда тадқиқот бўйича бирон бир кишини Муҳаммад Аввомадан илмлироқ эканини билмайман”, деб бежизга айтмаган эди. 

Алломанинг “Асар ал-ҳадис аш-шариф фий ихтилоф ал-аимма ал-фуқаҳо”, “Адаб ал-ихтилоф фий масоил ал-илм вад-дин” номли асарлари бир неча тилларга таржима қилиниб, Исломий ўқув юртларида дарслик сифатида ўқитилади. 

meditor_file_1537706794.jpg 

Алломанинг асарлари 

Муснаду Умар ибн Абдулазиз. Аллома ушбу китобнинг ҳадисларини шарҳлаб, унинг ривоятларини мукаммаллаштириб, ҳадисларнинг ровийларни ёзган. 

Ал-Ансоб лис-Самъоний. Ушбу асарнинг бир қисмини шарҳ қилган. 

Тақриб ат-Таҳзиб. Ҳофиз ибн Ҳажар китоби таҳқиқи. 

Ал-Кошиф лиз-Заҳабий. 

Мажолису ибн Носириддин ад-Димашқий. 

Мин сиҳоҳ ал-ҳадис ал-қудсийя. 

Ал-мухтор мин фароид ан-нуқул вал-ахбор. 

Ал-қавл ал-бадиъ фис-солати алал ҳабиб аш-шафиъ соллаллоҳу алайҳи васаллам. 

Шарҳу Сунан Абу Довуд. Таҳқиқ ва таълиқ қилган. 

Шамоили Муҳаммадийя. Имом Термизийнинг китоблари таҳқиқи. 

Мусоннаф ибн Аби Шайба. Таҳқиқ ва тахриж ва нассларини қувватлаган. Ушбу асар ўн олти йиллик меҳнат самарасидир. 

Диросату ҳадисийя. 

Хутувот ал-манҳажийя. 

Ривоя ал-ҳадис аш-шариф билмаъно. 

Маолим ал-иршодийя лисаноъа толиб илм. 

Ҳужжияту афъоли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам усулийян ва ҳадисийя. 

Тадриб ар-ровий. Таҳқиқ. 

Аллоҳ таоло шайх Муҳаммад Аввома ҳазратларини Ўз паноҳида асрасин! 

Суннатуллоҳ Абдулбосит
Тошкент вилояти Собирхон ота жоме 
масжиди имом-хатиби
 

 

ЎзА
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Худкушлик қаҳрамонлик эмас

01.07.2025   444   2 min.
Худкушлик қаҳрамонлик эмас

Инсон зиммасида бир нечта омонатлар борки, буларни қадрлаш зарур ҳисобланади. Ўз жонига ўзи қасд қилиш эса ана шу омонатга хиёнат қилишдир. Бинобарин, Қурони карим Нисо сураси 29-оятида Ҳақ таоло  хитоб қилган: "Бир-бирларингизни ўлдирмангиз".

Жундаб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Сизлардан илгари ўтганлардан бир киши жароҳатланди. Бесабрлик қилиб пичоқ олди-да, қўлни кесиб ташлади ва кўп ўтмай, қон йўқотиб вафот этди. Аллоҳ: "Бандам жонига қасд этди, унга жаннатни ҳаром қилдим", деди" (Муттафақун алайҳ).

Яна бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Кимки тоғдан ўзини ташлаб, жонига қасд қилса, у жаҳаннам оловида абадулабад ўзини пастга ташлайди. Кимки заҳар ичиб жонига қасд қилса, у қўлида заҳарини тутиб, жаҳаннам оловида абадулабад ўзини заҳарлайди. Кимки ўзини темир билан ўлдирса, у қўлида темирини тутиб, жаҳаннам оловида абадулабад у билан ўзини уради" (Имом Бухорий, Муслим ва бошқалар ривояти).

Мўътабар фатво китобларимиздан “Фатавои Сирожия”да: “Қачон кема ёна бошласа, ундагиларнинг агар ўзларини денгизга ташлашса, сузиш билан халос бўлиб кетишга гумонлари ғолиб бўлса, шундай қилишлари вожиб бўлади. Агар ўзларини денгизга ташласалар ҳам ғарқ бўлишлари ёки ташлашмаса, куйиб кетишлари эҳтимоли бўлса, у ҳолда кемада қолиш ва денгизга ўзларини отиш орасида ихтиёрлидирлар. Кимки ўзини ўлдирса, унинг гуноҳи бошқа бировни қатл қилгандан кўра қаттиқроқдир!”

Юқорида келтирилган манбалардан кўриниб турибдики динимиз инсон ўз жонига қасд қилишга эмас, балки бу омонатни асрашга қадрлашга чақиради. Лекин, жамиятда баъзи инсонлар борки, ўз жонига қасд қилишга, худкушликка рағбат қиладилар. Аслини олганда ўзини-ўзи ўлдириш Аллоҳ берган неъматни мутлақо менсимасликдир. Шу билан бирга бундай ҳолат ўша жамиятга ҳам мусибат ҳисобланади.

Ўзини-ўзи ўлдиришнинг гуноҳи бировни ўлдиришдан кўра оғирроқ ва каттароқ ҳисобланади. Энди, салгина ҳаёт ташвиши деб, озгина ғам ва алам деб ўзини ўлдираётганларнинг гуноҳи бировни ўлдиришдан кўра оғирроқ эканлигини билдик. Бироқ, бундан ҳам энг ачинарлиси, бировларнинг ёлғон-яшиқ гапларига учиб, “фатво”ларига алданиб, бегуноҳ мўмин-мусулмонларни ўлдиришга қасд қилиб ўзини ўлдиришнинг гуноҳи бундан неча баробар оғирроқ ҳисобланади. Бу шаҳидлик эмас, бу қаҳрамонлик ҳам эмас, балки худкушликдир.

Уйчи тумани "Девона бобо" жоме масжиди имом-хатиби

Абдуфаттоҳ Мусаханов

Манба: @Softalimotlar

МАҚОЛА