Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Апрел, 2025   |   12 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:29
Қуёш
05:52
Пешин
12:29
Аср
17:03
Шом
19:01
Хуфтон
20:18
Bismillah
10 Апрел, 2025, 12 Шаввол, 1446

“Вақф” фонди Таҳфизул-Қуръон кафедрасининг барча талабаларига Қуръони карим туҳфа қилди

06.09.2018   3710   1 min.
“Вақф” фонди Таҳфизул-Қуръон кафедрасининг барча талабаларига Қуръони карим туҳфа қилди

“Вақф” хайрия жамоат фонди 2018-2019 ўқув йилининг бошланиши муносабати билан 6 сентябрь куни Тошкент Ислом институтининг “Таҳфизул-Қуръон” кафедрасининг барча устоз ва талабаларига юртимизда нашр этилган Қуръони каримдан тақдим этди.

“Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси” доирасида амалга оширилаётган ушбу хайрли тадбирда талабаларга Қуръони карим билан биргаликда ҳар бир гуруҳга бир донадан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб “Тафсири ҳилол” китоби ҳам берилди.

Вақф хайрия жамоат фонди бошқаруви раҳбари бетоблиги туфайли китобларни кафедра мудири тарқатди.

Қайд этиш жоиз, Тошкент Ислом институтининг “Таҳфизул Қуръон” кафедраси Қуръони каримни ёдлашга ихтисослашган юртимиздаги ягона олий даргоҳ бўлиб, Жаҳонгир қори Неъматов кафедра мудири ҳисобланади.

Ушбу таълим маскани Қуръони каримни 2 ойда ёдлаб чиққан ва бир куннинг ўзида тўлиқ ёддан ўқиб берган йигитларни етиштириб чиқарган даргоҳдир.

“Вақф” хайрия жамоат фонди “Таҳфизул Қуръон ” кафедраси жамоасини янги ўқув йили билан муборакбод этади! Ушбу даргоҳдан дини, миллати, ватанини яхши кўрувчи қори йигитлар чиқишини Аллоҳ таолодан сўраб қолади!


VAQF.uzhttps://t.me/vaqfuz

ЎМИ Матбуот хизмати


Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Ким икки оятни ўқиса

09.04.2025   6102   1 min.
Ким икки оятни ўқиса

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким Бақара сурасининг охирги икки оятини тунда ўқиса, унга кифоя қилади, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

Муфассирлар мазкур икки оятнинг инсонга кифоя қилиши борасида: Бақара сурасининг охирги икки оятини ўқиган инсонга мазкур оятлар унинг ҳаёти давомида учрайдиган ғам-ташвишлардан, ёмонликлардан кифоя бўлади. Ким кеч кирганда мазкур икки оятни ўқиса, гўё кечани ибодат билан бедор ўтказгандек савоб олишига кифоя қилади, дейишган.

Бошқа бир қавлда: Ким мазкур икки оятни тунда ўқиса, туни билан Қуръонни ўқиб чиққандек савобга  кифоя қилинади, дейилган.