Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Ноябр, 2024   |   15 Жумадул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:51
Қуёш
07:13
Пешин
12:13
Аср
15:22
Шом
17:06
Хуфтон
18:22
Bismillah
16 Ноябр, 2024, 15 Жумадул аввал, 1446

Муфтий ҳазратлари қорақалпоқ диёридалар

6.09.2018   3157   1 min.
Муфтий ҳазратлари қорақалпоқ диёридалар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бугун Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрдилар.
Муфтий ҳазратлари дастлаб Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний номидаги ўрта махсус ислом билим юртида маънавий-маърифий ишлари билан танишдилар, “Мустақиллик куни” дарсини ўтдилар ва талабалар билан “Илм олиш фазилати” мавзусида суҳбатлашдилар.
Учрашувда мадраса ўқитувчиси Жумабек Искандаров муфтий ҳазратларига талабалар билан дилдан суҳбатлашгани учун миннатдорчилик билдирди.
Ташриф давомида муфтий ҳазрат Имом Эшон Муҳаммад жоме масжиди ёнидан барпо қилинган конференция залида қозиёт тизимидаги масжидлар имом-хатиблари ва имом ноиблари билан самимий мулоқот қилди. Мулоқот чоғида юртимиздаги ислоҳотлар, барча соҳадаги ривожланишлар, жумладан, диний соҳадаги имкониятлар ва ўзгаришлар айтиб ўтилди. Шулар қатори қорақалпоқ диёрида ҳам катта янгиланишлар юз бераётгани, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан Имом Эшон Муҳаммад жоме масжидининг тубдан таъмирлангани, атрофи ободонлаштирилгани, ҳақиқий маънавият ўчоғига айлангани, имом-хатиблар ишларида ҳам ўзгаришлар бўлаётгани таъкидлаб ўтилди.
Амударё тумани бош имом-хатиби Абдураҳмон Матсапаев “Муфтий ҳазратларининг вақт ажратиб юртимизга келиши – қорақалпоқ диёрига бўлган эътибори, имом-хатиблар билан самимий суҳбати диний соҳа ходимларининг кучларига куч қўшди”, деб дил изҳорини билдирди.

Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Муфтий ҳазратлари ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказдилар 

14.11.2024   8188   1 min.
Муфтий ҳазратлари ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказдилар 

Бугун, 14 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан  учрашув ўтказдилар.

Илмий-маърифий суҳбатда сўнгги йилларда барча соҳалар қатори диний-маърифий жабҳада жуда катта ўзгаришлар амалга оширилгани, юртимизда 100 та янги жоме масжид очилгани, кўплари ҳавас қиладиган даражада обод бўлгани, Қуръони карим курсларида бир неча ўн минг фуқаро Қуръони каримни мутолаа қилишни ўргангани, ҳаж-умра сафарига борган кишилар сони сезиларли ошгани кабиларни айтиш баробарида оят ва ҳадислар асосида мана шундай неъматларга шукр қилиш зарурлиги билдирилди.

Учрашувда илм ва касб-ҳунарга тарғиб қилувчи шаръий далил ва ҳаётий мисоллардан келтириб, ҳар бир ота-она фарзандига элу юрт учун керак бўладиган ҳунар ва фойдали илмларни ўргатиши лозимлиги тушунтирилди. Шунингдек, ёш авлод онгига она юртга муҳаббат, тинч-осойишта ҳаётимизни қадрига етиш ҳамда шукроналик туйғуларини сингдириш кабиларга урғу қаратилди. 

Мулоқот давомида Муфтий ҳазратлари ўқитувчи ва талабаларнинг илм, оила, ижтимоий ва ибодатга оид саволларига батафсил жавоб берилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Муфтий ҳазратлари ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказдилар  Муфтий ҳазратлари ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказдилар  Муфтий ҳазратлари ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказдилар  Муфтий ҳазратлари ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказдилар  Муфтий ҳазратлари ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказдилар  Муфтий ҳазратлари ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказдилар  Муфтий ҳазратлари ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказдилар  Муфтий ҳазратлари ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказдилар  Муфтий ҳазратлари ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказдилар 
МАҚОЛА