Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Май, 2025   |   27 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:17
Қуёш
04:56
Пешин
12:25
Аср
17:30
Шом
19:47
Хуфтон
21:20
Bismillah
25 Май, 2025, 27 Зулқаъда, 1446

Муфтий ҳазратнинг Қозоғистон муфтийсига таъзия мактуби

25.07.2018   5608   1 min.
Муфтий ҳазратнинг Қозоғистон муфтийсига таъзия мактуби

Муҳтарам муфтий ҳазратлари,
Сизга, волидаи муҳтарамангиз Турдигул ҳожи онанинг вафотлари муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси, хусусан, ўзим номимдан чуқур таъзия изҳор этаман. Ҳожи онанинг вафотларидан чуқур қайғуда эканимни билдираман.
Сиз каби олим, обид, боадаб, ота-онани қадрига етадиган фарзандни тарбиялаб, оналик вазифаларини гўзал тарзда, мукаммал адо этиб, юзлари ёруғ ҳолда Яратганнинг ҳузурига риҳлат қилган онахонимизнинг охиратлари обод бўлсин.
Аллоҳ таоло «Луқмон» сурасида: «Биз инсонга ота-онасини (рози қилишни) буюрдик» деб марҳамат қилади. Сиз, марҳума онангизни хизматларини қилиб, яхшиликда бардавом бўлиб, дуоларини олиб, бахтли фарзанд мақомини олдингиз, Аллоҳ таоло волидангизга қилган холис хизматларингиз сабаб, Сизни икки дунёда мукаррам қилсин.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) муборак ҳадиси шарифларидан бирида бундай марҳамат қиладилар: «Кишининг ўз фарзандини чиройли одоб-ахлоқ билан тарбиялаши – кўп миқдордаги нафл садақа¬ беришидан яхшироқдир» (Имом Термизий ривояти).
Албатта, сиздаги бу гўзал ахлоқни шаклланишида меҳрибон марҳума волидангизнинг хизматлари чексиз бўлгани шубҳасиз.
Аллоҳ таоло пойи жаннат – волидангизнинг барча яхши амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин.
Яна бир бор чуқур таъзиямизни қабул қилгайсиз!
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

Ўзбекистон мусулмонлари
идораси раиси, муфтий Усмонхон АЛИМОВ

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Маънавият карвони Гулистонда

21.05.2025   6430   1 min.
Маънавият карвони Гулистонда

 

 Шу йил 20 май куни имом-хатиблар фаолиятини янада самарали ташкил қилиш бўйича Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида  амалий тадбир ўтказилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигидаги намунавий-амалий тадбир йиғилиши мазкур шаҳардаги "Гулистон" жоме масжидида  бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров  йиғилишга бошчилик қилди. Шунингдек, вакиллик ходимлари, туман, шаҳар бош имом-хатиблари ҳамда отинойилар, маҳаллалардаги “Ҳаж – 2024” зиёратчилари маънавий-маърифий тадбирларга жалб этилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ҳудуддаги 10 та маҳалладаги 75 та  хонадон холидан хабар олинди. Жумладан, ногиронлиги бор хонадонлар,  нотинч оилалар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар қамраб олинди.                     

Сирдарё вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Маънавият карвони Гулистонда Маънавият карвони Гулистонда Маънавият карвони Гулистонда Маънавият карвони Гулистонда Маънавият карвони Гулистонда Маънавият карвони Гулистонда
Ўзбекистон янгиликлари