Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
07 Март, 2025   |   7 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:30
Қуёш
06:48
Пешин
12:39
Аср
16:35
Шом
18:24
Хуфтон
19:36
Bismillah
07 Март, 2025, 7 Рамазон, 1446

Қозоғистон муфтийси: бу қарор бизнинг диний бирлигимизга мисол

21.06.2018   3054   1 min.
Қозоғистон муфтийси: бу қарор бизнинг диний бирлигимизга мисол

Жорий йилнинг 19 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси Серикбай ҳожи Ўраз билан учрашди. Ушбу учрашув Чимкент шаҳрида «Қозоғистон—Ўзбекистон: диний алоқаларининг янги босқичи» мавзусидаги халқаро форум доирасида бўлиб ўтди.

Икки мамлакат муфтийлари ўзбек-қозоқ биродарлигини янада мустаҳкамлаш борасида фикр алмашдилар.

Қозоғистон муфтийси Серикбай ҳожи Ўраз ушбу йилда Марказий Осиё уламоларининг Рамазон ойи бошланиши ва Рамазон ҳайити саналарини биргаликда кенгашган ҳолда белгилаганлари муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

"Бу тарихий қарор - бизнинг диний бирдамлигимизнинг ёрқин намунасидир. Қозоғистонда Ўзбекистон йили муносабати билан ҳамкорликнинг янги қирраларини кашф этишимиз, мавжуд йўналишларда ҳаракатларни фаоллаштиришимиз ва тизимли равишда амалга оширишимиз зарур", деди Серикбай ҳожи Ўраз.

Ўз навбатида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳам юқори даражада ташкил этилган анжуманга таклиф этгани учун миннатдорлик билдирди. Диний соҳада ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ҳамкорликда ўзбек ва қозоқ тилларидаги диний китоблар нашр қилиш, ёшларни тарбиялаш борасида тажриба алмашиш, икки мамлакат муқаддас қадамжоларига зиёратни ташкил этиш бўйича алоқаларни мустаҳкамлаш борасида ўз фикрларини билдириб ўтдилар.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Жаҳолатга қарши маърифат билан

5.03.2025   10714   1 min.
Жаҳолатга қарши маърифат билан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Учтепа туман ҳокимлиги ҳамда Маърифий тарғибот маркази ҳамкорлигида Учтепа туманидаги 297-мактабда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида аҳоли вакиллари, ёшлар ва хотин-қизлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.  

Унда Рамазон ойининг фазилатлари ҳамда неъматлар шукри ила зиёда бўлиши, шунингдек, илм олишнинг аҳамияти борасида сўз борди. Маъруза давомида фарзандларни ёт ғоялар таъсиридан сақлаш, соғлом эътиқодли қилиб тарбиялашда ота-оналарнинг вазифалари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир сўнгида  ақидавий ҳамда Рамазон ойига доир саволларга атрофлича  жавоблар берилди.

Аҳоли билан маънавий-маърифий суҳбатлар давом этмоқда. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Жаҳолатга қарши маърифат билан Жаҳолатга қарши маърифат билан
МАҚОЛА