Вақф хайрия жамоат фонди ҳисобига 14 июнь куни 256 954 390 (икки юзи эллик олти миллион тўққиз юз эллик тўрт минг уч юзи тўқсон) сўм келиб тушди.
Шундан:
Хайрия учун: 3 924 775 сўм;
Закот, ушр, фитр ва фидя учун: 251 297 368 сўм;
Вақф учун: 1 732 247 сўм келган.
Умумий ҳисобда фонднинг ҳисоб рақамида 525 563 552 (беш юзи йигирма беш миллион беш юзи олтмиш уч минг беш юзи эллик икки) сўм йиғилди.
14 июнь куни закот, ушр, фидя, фитр маблағларини ўз эгаларига етказиш бошланди. Бу бўйича батафсил маълумот берилади.
“Вақф” хайрия жамоат фондига пул ўтказиш усуллари:
1.Click, PayMe, MBank, UPay тўлов мобил илова орқали:
*880*1100# ussd ёки Click Uzbekistan иловаси ва @Clickuz телеграм боти орқали;
2.Жисмоний шахслар томонидан банк кассалари орқали нақд пул топшириш ва пластик карталаридан фонд махсус хисоб варақларига чиқим қилиш орқали;
3.Тижорат банклари инфокиослари орқали нақд пул ва пластик карта (“Вақф” фонди махсус хисоб варақлари интерфейсга киритилган) чиқим қилиш орқали;
4.Юридик шахслар томонидан “Хайрия” ва “Вақф” махсус хисоб варақларига шартнома орқали;
5.Юридик шахслар томонидан “Закот”, “Хайрия” ва “Вақф” махсус хисоб варақларига ўз ходимларининг ойлик иш хақлари ва корхона таъсисчиларининг дивидендлари хисобидан тўлов қилиш орқали;
БАНК РЕКВИЗИТЛАРИ:
“Вақф” хайрия жамоат фонди, СТИР 207276595
АТИБ “Ипотека-банк” Юнусобод филиали, МФО 00837,
Сумда:
ҳ/р: 20212000000881753002 «Хайрия» учун;
х/р: 20212000100881753003 «Закот, фитр, ушр, фидя» учун;
ҳ/р: 20212000300881753004 «Вақф» учун.
АҚШ долларида:
acc. 20212840600881753002 in AKIB “IPOTEKA-BANK”, Unus abad branch,
branch code 00837, SWIFT UZHOUZ22, Addres: Uzbekistan, Tashkent city, Amir Temur 89
Бундан ташқари мусулмонларга республикамизнинг барча вилоятларида тижорат банкларининг инфокиосклари орқали нақд пул топшириш ва пластик карталардан чиқим қилиш орқали молиявий ибодатларини адо этиш имконияти яратилди.
ЎМИ Матбуот хизмати
Жорий йил, 18 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Қатар вақф ва ислом ишлари вазири Ғаним бин Шаҳин ал-Ғаним билан учрашув ўтказди.
Мулоқот аввалида Ўзбекистон ва Қатар алоқалари ривожланаётгани, икки давлат раҳбарларининг дўстона муносабатлари, олий даражада имзоланган ҳужжатлар ҳамкорликнинг жадал тараққий этишида муҳим омил экани таъкидланди.
Мартабали меҳмонга юртимиздаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, эътиқод эркинлиги йўналишидаги янгиланишлар ва кўп миллатли халқимиз учун тақдим этилаётган шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Айниқса, «Вақф» хайрия жамоат фонди, илмий-тадқиқот марказлари, масжид-мадрасалар, Фатво маркази, Қуръони карим ва тажвид ўқув курслари делегацияда катта қизиқиш уйғотди.
Ғаним бин Шаҳин ал-Ғаним Ўзбекистонга илк ташрифидан мамнун экани, бу замин дунё тамаддуни марказларидан бири экани, улуғ мутафаккирларимиз башарият тараққиётига катта ҳисса қўшгани, Имом Бухорий, Имом Термизий каби алломалар бутун оламга машҳур эканини эътироф этди.
Учрашувда диний соҳа ходимлари малакасини ошириш, илмий-тадқиқот, таълим-тарбия ва зиёрат туризми йўналишларида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Меҳмонлар “Ҳазрати Имом” мажмуасини зиёрат қилиб, осори-атиқаларни сақлаш, илмий-маънавий меросни асраб-авайлаш ва ислом маърифатини кенг тарғиб этиш борасида олиб борилаётган тарихий ишларни юқори баҳолади.
Шунингдек, мартабали меҳмонлар Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида ҳам бўлиб, олий маъҳад фаолияти билан яқиндан танишдилар.
“Ҳазрати Имом” масжидида ўқилган жума намозидан сўнг икки давлат ҳамкорлиги янада тараққий этиши, дин йўлида қилинаётган хизматлар бардавом бўлишини тилаб дуо қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати