Ўзбекистон президентининг 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сонли «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фондини ташкил этилиш билан боғлиқ тадбирлар белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар беришича, шунингдек, Фармонда тегишли идораларга фуқаролардан закот, фитр ва бошқа хайрия маблағлари сифатида тушадиган маблағлар «Вақф» хайрия жамоат фондининг алоҳида ҳисоб рақамида тўпланиши ҳамда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган (шу жумладан, Интернет тармоғи орқали онлайн кузатиш имкониятини яратган) ҳолда маблағларнинг тушиши ва сарфланишида тўлиқ шаффофликни таъминлаш бўйича амалий кўмак бериш топширилган.
Шу муносабат билан, Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди давлат рўйхатидан ўтказилди.
7 июль куни Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон домла Аббасиддинов раҳбарлигида вакиллик ходимлари, туманлар бош имом-хатиблари ва “Ҳаж – 2025” зиёратчиларидан тузилган ишчи гуруҳ Косонсой туманида фаолият бошлади.
Учрашув “Аълохон Махдум“ жоме масжидида бўлиб ўтди.
Йиғилишда туманлар бош имом-хатиблари, вакиллик ходимлари ва маънавият тарғиботчиси бўлган ҳожилар иштирок этди. Косонсой туманида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилиниб, қуйидаги 3 та йўналиш белгилаб берилди:
Ишчи гуруҳ маҳаллалардаги бир неча хонадонларга ташриф буюриб, аҳоли ҳолидан хабар олди. Ёшлар билан суҳбатлар ўтказилди, таклиф ва мулоҳазалар тингланди, кексалардан дуо олинди.
Лойиҳа доирасидаги фаолият Наманган вилоятининг бошқа туманларида ҳам давом эттирилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Наманган вилоят вакиллиги
Матбуот хизмати