Аллоҳ таоло Хижр сурасининг 9-оятида:
إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ
“Албатта, зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз.(Ушбу зикр
– Қуръон), деб марҳамат қилган.
Бугун биз қўлимизга тутиб турган Қуръоин карим бу – калом, Аллоҳ таоло Ўз Расули Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга юборган сўзлари. Унинг битта ҳам сўзи ўзгармаган. Бугун сизга Қуръони каримнинг дунёдаги энг қадимий қўлёзмалари сифатида сақланиб қолган нусхалари ҳақида хабар берамиз
«Бирмингем Қуръони» 2015 йил Буюк Британиядаги Бирмингем университети кутубхонасидан топилган. У мусулмонларнинг муқаддас Китобининг энг қадим нусхаларидан бири ҳисобланади. Қўлёзма 645 йиллар атрофида ёзилган деб тахмин қилинади. Бу вақтда Пайғамбаримиз алайҳиссалом боқий дунёга кўчмаган эдилар.
Қуръони каримнинг ушбу нусхаси 1972 йил Яманнинг Сана шаҳридаги Буюк масжидни таъмирлаш чоғида топилган. Қўлёзма бузоқ терисига ёзилган. У 646, 671 йилларда ёзилган деб тахмин қилинади.
Бу қўлёзма VIII асрда ёзилган дейилади. Қуръони каримнинг ушбу қўлёзмасининг 99 фоизи сақланиб қолган. Фақат 23 бети йўқолган.
Самарқанд қўлёзмаси ҳам VIII асрда ёзилган дейилади. Хабарларга кўра, уни учинчи халифа Усмон розияллоҳу анҳу (644-656) ўз қўллари билан ёзганлар.
Санкт-Петербургдаги Россия миллий кутубхонасида сақланаётган қўлёзма – Петербург нусхаси деб аталади. Қуръони каримнинг Петербург нусхаси бизнинг давримизгача етиб келган энг қадимий нусхаларидан бири саналади. У VII аср охирлари ва VIII юзйиллик бошларида ёзилган дейилади. Қуръоннинг ушбу қўлёзмасининг 98 саҳифаси сақланиб қолган. Улар Франция, Ватикан, Англия ва Россия кутубхоналарида сақланади. Датируется концом 7го началом 8 века. Сохранились 98 страниц этой рукописи Корана, хранятся в библиотеке Франции, Ватикане, Англии и России.
Ҳаворанг Қуръон – Қуръони каримнинг IX-XX асрлар орасида тунис куфий ёзувида ҳаворангда ёзилган. Қўлёзма Қуръони карим нусхаларининг энг бадиий ва қимматбаҳо нусхаларидан саналади. У Тунис миллий кутубхонасида сақланади.
Қўлёзма тўлиқ сақланиб қолган. У Дублинда сақланади. Қўлёзмани ҳижрий 391 йилда Ибн ал-Баваб номи билан машҳур бўлган бағдодлик хаттот Абу Ҳасан Алин ёзган.
Қуръони каримнинг Андалусдаги куфий хатида ёзилган нусхаси XII асрда битилган, дейилади.
Қуръони каримнинг пергаментга ёзилган ушбу нусхаси XIII асрда ёзилган. мағрибча услубда ёзилгани боис “мағриб қўлёзмаси” деб аталган.
XIII юзйилликда ёзилган ушбу қўлёзма Ислом Испаниясидан сақланиб қолган энг ноёб манба саналади. Ушбу нусха Севиляда 1226 (624 ҳижрий) йилда ёзилган. Қўлёзма Германиянинг Мюнхен шаҳридаги Баваря давлат кутубхонасида сақланади.
ЎМИ Матбуот хизмати
Бир неча юз минг абитуриент орзиқиб кутган вақт келди. 14 июлдан тест имтиҳонлари бошланади. Абитуриентларга қуйидаги дуоларни ўқишни тавсия этамиз:
﴿رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي يَفْقَهُوا قَوْلِي﴾
Ўқилиши: “Робби ишроҳ лий содрий ва йассир лий амрий, ваҳлул ъуқдатан мин лисаний, йафқоҳу қовлий”.
Маъноси: “Роббим, қалбимни кенг қил, ишимни осон қил, тилимдан тугунни ечиб юборгинки, сўзимни англашсин” (Тоҳа сураси, 25-оят).
﴿رَّبِّ زِدْنِي عِلْمًا﴾
Ўқилиши: “Робби зидний ъилман”.
Маъноси: “Роббим, илмимни зиёда қилгин” (Тоҳа сураси, 114-оят).
﴿سُبْحَانَكَ لاَ عِلْمَ لَنَا إِلاَّ مَا عَلَّمْتَنَا إِنَّكَ أَنتَ الْعَلِيمُ الْحَكِيمُ﴾
Ўқилиши: “Субҳанака лаа ъилма лана илла ма ъалламтана иннака антал-ъалиймул-ҳакийм”.
Маъноси: “Ўзинг поксан! Бизда Сен билдиргандан бошқа илм йўқ. Албатта, Сенинг Ўзинг билувчисан ва ҳикматли Зотсан” (Бақара сураси, 32-оят).
اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَوْدِعُكَ مَا قَرأتُ وَمَا حَفَظْتُ فردده عَليّ عِنْدَ حَاجَتِي إِلَيهِ
Ўқилиши: “Аллоҳумма, инний аставдиъука маа қороьту ва маа ҳафазту фардудҳу ъалаййа ъинда ҳаажатий илайҳи”.
Маъноси: “Аллоҳим! Ўқиган ва ёд олган нарсаларимни Ўзингга топширдим, эҳтиёжим тушганда уларни менга қайтаргин”.
اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا
Ўқилиши: “Аллоҳумма инний асалука ъилман нафиъан”.
Маъноси: “Аллоҳим сендан фойдали илмни сўрайман”.
اللَّهُمَّ لاَ سَهْلاً إِلّاَ مَا جَعَلّتَهٌ سَهْلاً وَأَنّتَ تَجّعَلَ الحَزَنَ إِذَا شِئتَ سَهْلاً
Ўқилиши: “Аллоҳумма, лаа саҳлан илла маа жаъалтаҳу саҳлан ва анта тажъалул ҳазна иза шиьта саҳлан”.
Маъноси: Аллоҳим, Сен осон қилган нарсагина осондир. Хоҳласанг, қийинни осон қилурсан.
Даврон НУРМУҲАММАД