Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
07 Феврал, 2025   |   8 Шаъбон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:08
Қуёш
07:28
Пешин
12:42
Аср
16:05
Шом
17:50
Хуфтон
19:05
Bismillah
07 Феврал, 2025, 8 Шаъбон, 1446

Кувайтда халқаро Қуръон мусобақаси 10 апрелда бошланади

28.03.2018   3173   1 min.
Кувайтда халқаро Қуръон мусобақаси 10 апрелда бошланади

Кувайтнинг Адлия ва дин ишлари вазири Доктор Фаҳад Ал-Афаси мамлакатнинг 9-халқаро Қуръон мусобақаси 10 апрель куни бошланишини эълон қилди. 

“KUNA” агентлигининг хабар беришича, халқаро мусобақа Амир Шайх Сабоҳ Ал-Аҳмад Ал-Жабир Ал-Сабоҳ ҳомийлигида ўтказилади. 

Мусобақадан кўзланган мақсад араб ва мусулмон давлатларида яшовчи Қуръони Каримни ёд олиш билан шуғулланганлар орасида ғолибларни аниқлаш, ёш авлодга Қуръон тиловати ва илмларини ўргатишда имомлар ролига эътиборни қаратиш, шунингдек, Қуръони Каримни ёд олувчиларни рағбатлантиришдан иборат эканини айтиб ўтган. 

Вазир Ал-Афаси жорий йилги мусобақадан кўпроқ одам манфаат кўрсин, деган мақсадда хориж давлатлардан имкон қадар Қуръонни ёд олган кўп вакил иштирок этишини таъминлашга ҳаракат қилинаётганини сўзига қўшимча қилган.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Муҳим тушунча ва эслатмалар берилди

5.02.2025   11495   1 min.
Муҳим тушунча ва эслатмалар берилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳуқуқшунослик бўлими томонидан 2025 йил 5 февраль куни “Zoom” платформаси орқали адлия органларига диний ташкилотлар томонидан тақдим этилган  ҳисоботлар юзасидан йиғилиш ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон  мусулмонлари қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилликларининг юрисконсультлари иштирок этди. 

 

Унда жумладан, диний ташкилотлар фаолиятида қонунийликни таъминлаш, қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини барча масъул ходимларга етказиш орқали уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини мунтазам равишда ошириб бориш масалалари муҳокама қилинди. 

 

Шунингдек, қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ижрочиларга тўлиқ етказиш, меҳнат қонунчилигига оид ҳужжатларни тўғри юритиш, масъул ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, диний соҳа ходимларини қонунчиликдаги ўзгаришлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш, буйруқларни тўғри расмийлаштириш, ҳужжатлар алмашинувини тўла тизимлаштириш, рўйхатдан ўтказувчи ташкилотларга ўз вақтида ҳисобот тақдим этиш каби муҳим тушунтириш ва эслатмалар берилди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Муҳим тушунча ва эслатмалар берилди Муҳим тушунча ва эслатмалар берилди