Шу йил 4 февраль куни Нукус шаҳридаги “Имом эшон Муҳаммад” жоме масжидида февраль ойида умра сафарига борувчи фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда Дин ишлари бўйича қўмитанинг республикадаги бош мутахассиси Н.Жамалов, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Б.Разов, Ҳаж ва умра масалалари бўйича мутахассис М.Аббазов ва зиёратчилар гуруҳи раҳбари И.Жаксымуратовлар қатнашди.
Учрашувда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Б.Разов иштирокчиларга зиёрат қилиш тартиби, муборак жойлар одобига риоя қилишни таъкидлаш баробарида сўнгги йилларда юртимизда, айниқса, диний соҳада бўлаётган ижобий ўзгаришлар ҳақида сўзлаб берди.
Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти
Матбуот хизмати