2018 йил 9 март жума куни Тошкент шаҳридаги “Кўҳ ота” жоме масжидининг янги биноси қурилиши учун биринчи ғишт қўйилди.
Ушбу хайрли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари бошчилигида таниқли уламолар, нуроний отахонлар ва масжид қавми қатнашишди. Юзларидан нур балқиб турган табаррук отахонлар масжиднинг биринчи ғиштини қўйиб бердилар. Ихлос ва эътиқодли халқимиз жоменинг қурилиш ишларида фаол иштирок этишга бел боғладилар. Аллоҳ ихлосларига яраша ажрларини кўпайтириб берсин. Масжид биноси қурилиши muslim.uz порталининг Фейсбук ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали онлайн узатилди. Қуйидаги линк орқали томоша қилишингиз мумкин: https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/
Маълумот учун, ҳозирда Тошкент шаҳрида “Сузук ота” жоме масжиди қурилиш ишлари жадаллик билан давом эттирилмоқда. Шунингдек, азим пойтахтимиздаги “Имом Термизий” жоме масжидининг қурилиш ишлари ҳам якунига етиб бормоқда.
ЎМИ Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ كَعْبِ بْنِ مَالِكٍ t - وَكَانَ يَقُودُ أَبَاهُ بَعْدَ ذِهَابِ بَصَرِهِ - قَالَ: كَانَ أَبِي إِذَا سَمِعَ النِّدَاءَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ تَرَحَّمَ لِأَسْعَدَ بْنِ زُرَارَةَ، فَسَأَلْتُهُ عَنْ ذَلِكَ، فَقَالَ: لِأَنَّهُ أَوَّلُ مَنْ جَمَّعَ بِنَا فِي هَزْمِ النَّبِيتِ مِنْ حَرَّةِ بَنِي بَيَاضَةَ فِي نَقِيعٍ، يُقَالُ لَهُ نَقِيعُ الْخَضِمَاتِ، قُلْتُ: كَمْ أَنْتُمْ يَوْمَئِذٍ؟ قَالَ: أَرْبَعُونَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ حِبَّانَ وَالْبَيْهَقِيُّ.
Абдурраҳмон ибн Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Оталарининг кўзи ожиз бўлиб қолгач, у киши етаклаб юрар эдилар: «Отам қачон жума куни азонни эшитса, Асъад ибн Зурорга раҳмат тилар эди. Мен бу ҳақда сўрадим. У киши: «Чунки у бизга илк бор Нақийъул Хазимот деб номланадиган «Нақийъ»да Бану Баёза Ҳаррасининг «Ҳазмун набийт»ида жума ўқитган кишидир», – деди. Мен: «Ўша куни неча киши эдинглар?» – дедим. У киши: «Қирқта», – дедилар».
Абу Довуд, Ибн Ҳиббон, Байҳақий ривоят қилишган.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: إِنَّ أَوَّلَ جُمُعَةٍ جُمِّعَتْ بَعْدَ جُمُعَةٍ فِي مَسْجِدِ رَسُولِ اللهِ r فِي مَسْجِدِ عَبْدِ الْقَيْسِ بِجُوَاثَى مِنَ الْبَحْرَيْنِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларидаги жумадан кейинги ўқилган биринчи жума Баҳрайнда, Жувосодаги абдулқайсликлар масжидидаги эди» (Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган).
«Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар» китобидан