Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Декабр, 2024   |   23 Жумадул сони, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:21
Қуёш
07:47
Пешин
12:28
Аср
15:18
Шом
17:02
Хуфтон
18:22
Bismillah
24 Декабр, 2024, 23 Жумадул сони, 1446

Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомийга ёдгорлик ўрнатилади

6.03.2018   3031   1 min.
Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомийга ёдгорлик ўрнатилади

5 март куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон мамлакат пойтахтидаги “Ёшликнинг 50 йиллиги” истироҳат боғининг номини ўзгартириш ва унга янги ёдгорликлар ўрнатиш тўғрисидаги фармойишни имзолади. Бу ҳақда сешанба куни Тожикистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Фармойишга мувофиқ, Душанбе шаҳар ҳокими халқ депутатлари мажлисига пойтахтдаги Бехзод кўчасида жойлашган истироҳат боғининг номини “Низомиддин Алишер Навоий” деб қайта номлаш бўйича таклиф киритиши лозим.
Мазкур боғда Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари дўстлигининг рамзи сифатида Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ёдгорликлари ўрнатилади.


Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Бу ишингни ҳеч кимга айтма...

24.12.2024   946   1 min.
Бу ишингни ҳеч кимга айтма...

Ривоят қилинишича, бир куни саҳрода бир отлиқ киши кетиб борарди. Чўлда сарсон бўлиб, адашиб чанқоқдан тинкаси қуриган бир кишини учратди. Бу одам отлиқдан сув сўради, отлиқ унга сув берди. Йўловчи бироз ўзига келгач отлиқдан уни ўзи билан олиб кетишини илтимос қилди. Отлиқ рози бўлди ва йўловчини отига минишига изн берди.

Аммо, йўловчи кўп толиққани учун отга ўзи мингаша олмади ва: "Мен чавандоз эмасман, оддий деҳқонман, шунинг учун отга минишга ўрганмаганман. Иложи бўлса менга отга минишимга ёрдамлашиб юборсангиз", деб илтимос қилди.

Отлиқ отдан тушиб, унга ёрдам берди. Бироқ, йўловчи отга мингач, моҳир чавандоз каби отни чоптириб қочиб қолди.
Шунда отлиқ ўзини алданганини англади ва қочаётган ўғрининг ортидан қичқириб: "Менга қилган бу ишингни ҳеч кимга айтма, илтимос! Йўқса, одамлар бир-бирларига мурувват қилмай қўядилар", деди.

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ