Давлатшоҳ Самаркандий (Тахминан 1435—1495)
XV асрнинг кўзга кўринган адабиётшунос олимларидан бири Давлатшоҳ ибн Алоуддавла Бахтишоҳ ал-Бозий ас-Самаркандийдир. Унинг таржимаи ҳолига оид маълумотлар жуда кам бўлиб, «Тазкирот уншуаро» («Шоирлар тазкираси») асарида келтирилган баъзи бир маълумотларга қараганда, у йирик ҳарбий хизматчи ва давлат арбоби оиласида туғилган. Отаси Бахтишоҳ Шохрух Мирзонинг амирларидан бўлиб, кўпгина ҳарбий юришларида қатнашган ва тожу тахт соҳибига садоқат ва қаҳрамонлик намуналарини кўрсатган. Унинг «Ал-Тозий» аталиши ҳам шундандир. Давлатшоҳнинг туғилган вақти маълум бўлмаса-да, ўзининг «Тазкират уншуаро» асарини 50 ёшга кирганида ёза бошлаганини маълум қилади. Бизга эса асар 1486 йили ёзиб тугатилгани маълум. Агар бу катта ва муҳим асарни ёзиш учун камида 2—3 йил вакг сарфланган деб тахмин қилинганда, Давлатшоҳ тахминан 1435—1436 йилларда туғилган бўлиб чикади. Давлатшоҳ Самаркандий ёшлигидан илмга қизиқиб, ўз даврининг кўзга кўринган олими, фақих ва шоир Хожа Жалолуддин Фазлуллох Абу Лайсийдан таълим олган. Лекин 1480 йилларга қадар илмий ёки адабий фаолият билан шуғулланмаган, балки сарой хизмати ва ҳарбий ишларга жалб қилинган, Шохрух ва Султон Хусайн Бойқаронинг кўпгина ҳарбий юришларида иштирок этган. У сўнгги марта Султон Бойқаро билан Султон Маҳмуд (Хисори шодмон ва Бадахшон ҳокими) ўртасида Чакмансарой (Афғонистоннинг Андхой вилоятида жойлашган манзил)да бўлган жангда қатнашган. Бу жанг, Хондамирнинг маълумотларига қараганда, 875-1471 йилда содир бўлган.
Давлатшоҳ Самаркандий 60 йилга яқин умр кўриб 1495 йили вафот этган. Давлатшоҳ Самаркандий «Тазкират уш-шуаро» асарини ёзишда жуда кўп манбалардан: ўзидан олдин ёзилган тазкиралардан, хусусан Абу Тохир Хотунийнинг «Манокиб уш-шуаро», Авфийнинг «Лубоб улалбоб» китобларидан, тарихий ва географик асарлардан, хусусан, Истахрийнинг «Китоб масолик ул-мамолик», Гардизийнинг «Зайн ул-ахбор», Абулфазл
Байхакийнинг «Тарихи оли Сабуктакин» ва бошқалардан, шунингдек, тазкирада кайд этилган шоир ва адибларнинг асарларидан кенг фойдаланган. Тазкирада VII—XV асрларда яшаб ижод этган 155 шоир ҳақида қисқача, лекин ниҳоятда қимматли маълумотлар келтирилган. Тўғри, гуруч курмаксиз бўлмагани каби, Давлатшоҳ Самаркандий тазкираси ҳам айрим жўзъий камчиликлардан ҳоли эмас. Масалан, айрим ҳолларда саналар, у ёки бу шоирнинг туғилган жойи нотўғри берилган, айрим ҳолларда келтирилган маълумотлар чалкашиб кетган. Шунга қарамай асарнинг ижобий томонлари кўп. Бу асар жуда катта давр қарийб саккиз юз йил мобайнида Эрон ва Марказий Осиёда яшаб ижод этган шоир ва адиблар фаолиятини тадқиқ қабзасига олган. «Тазкират уш-шуаро» ёки «Тазкираи Давлатшоҳий» мукаддима, хотима ва етти қием (табақа) дан иборат.
Мукаддимада асарнинг ёзилиш сабаблари, VII—X асрнинг биринчи ярмида яшаб ўтган араб шоирлардан Лабид (VII аср), Абу Нувос (вафоти тах. 814), Абу Таййиб ал Мутанаббий (вафоти — 963), Абу Аъло Ал-Маррий (973—1058) ва бошқалар ҳақида маълумот келтирилган. Биринчи ва иккинчи кием X—XI асрларда Эрон ва Марказий Осиёда яшаб ўтган 21 йирик шоирнинг қисқача таржимаи холи ва ижодига баҳишланган.
Учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларда Хоразмшохлар — Ануштегинийлар (1077—1231), Элхонийлар (1258—1349) ва Музаффарийлар (1315—1393) замонида ижод этган 54 шоир ҳақида маълумот бор. Сўнгги икки табақа Темур ва Темурийлар замонида Марказий Осиё, Эрон ва Ирокда яшаган 41 шоир ижодига бағишланган. Хотимада эса мазкур тазкира муаллифи билан замондош машхур алломалар Абдурахмон Жомий, Алишер Навоий, Хожа Афзалиддин Муҳаммад, Амир Ахмад Сухайлий, Хожа Шахобиддин Абдуллох Марварид ҳамда Хожа Осафий ҳақида маълумотлар келтирилган.
Давлатшоҳ Самаркандий тазкирасида жамланган шоирларнинг асарлари шарқ мумтоз адабиётининг умумий йўналиши, унинг тараққиёт йўллари, Шарқ шеъриятида кенг қўлланилган рубоий, касида, ғазал, ҳажв жанрларининг пайдо бўлиши ва такомиллашуви, тарсиъ, тажнис, таржиъбанд, мураббаъ сингари шеърий шаклларни ўрганиш ҳамда тадқиқ этишда муҳим роль ўйнайди. Қолаверса, улар орасида Жавхарий Заргар, Хожа Кирмоний, Жалол Табиб, Хожа Исматулло Бухорий, Аминиддин Нузулободий сингари достончилик жанрининг етук намояндалари, назм ва насрга оид «Таржимон ал-балога» («Нотикликни тушунтириб берувчи китоб») асари билан машҳур Фаррухий (вафоти — тах. 1037—1038), «Чахор макола» китоби билан шуҳрат топган Низомий Арўзий Самаркандий (XII аср), форс тилининг шархли луғатини тузган ибн Мансур Термизий (XII аср), «Хадоик ас-сехр» («Сехр бондари») асари билан ном таратган хоразмлик Рашидиддин Ватвот (1088—1182), «Нигористон» асари муаллифи Муинидцин Жувайний, «Шабистони хаёл» китоби муаллифи Яхё Себак Нишопурий, «Жавохир ул-асрор» («Сирлар жавохири») асарини бутун Шарқка манзур эта олган Шайх Озарий (1382—1462), мусиқа илмининг машхур намояндаларидан Сохиб Балхий, хат ва хаттотлик илмининг пири Симий Нишопурий ҳам борки, булар ижоди мумтоз адабиёт ҳамда Ўрта аср Шарқ фани тараққиёти тарихида муҳим ўрин эгаллайди. Китобда таърифи келтирилган шоирлардан аксарияти даврининг малик уш-шуароси бўлган. Уларнинг қарийб ҳаммаси охир-оқибатда таъмагир ва ҳасадчи, иғвогарлар маскани — шохлар саройини тарк этган. Авхадиддин Анварий (XII аср), Рашидиддин Ватвот, Бухорода муламмах (бир шеърни икки тилда ёзиш) анъанасини бошлаб берган, ҳажв жанри ривожига улкан ҳисса қўшган Хожа Исматулло Бухорий (1365—1426) ана шундай шоирлар жумласидандир.
Тазкирада жаҳонга машҳур файласуф шоир ва олим Носир Хусрав (1004—1088), Шарқ мумтоз шеърияти даҳоларидан ва мусиқашунос Хусрав Дехлавий (1253—1325), шоир ва йирик тарихчи олим Фахридцин Банокатий (вафоти — 1329), Камол Хужандий (1318— 1401), Абдурахмон Жомий, Алишер Навоий билан бирга меҳнаткаш халк орасидан чиққан нозимлар ҳам қайд этилади. Асли деҳкон табақасидан, Низомий Ганжавийнинг «Махзан ул-асрор»ига минг байтдан иборат жавоб ёзган Жамолиддин ибн Жаъфар Фаррахоний; бир умр қўш қўшиб, деҳкончилик қилган, шеърни кетмон дастасига битиб юрган кухистонлик Муҳаммад Хисомиддин; авом уннос (оддий халқ)дан чиқиб, шоирлик, хаттотлик ва наққошликда номи чикарган Симий Нишопурий; буйра тўқиб кун кечирган самарқандлик Бисотий ҳақидаги маълумотлар шулар жумласига киради.
Шунингдек, тазкирада ўз шеърлари билан шохдар ва ҳокимлар, ноиблар ва қозилар кирдикорларини фош этган Яминиддин Фарюма дий ва унинг ўғли Амир Маҳмуд (Ибн Ямин), Убайд Законий, Бурундук Бухорий ҳамда Бобо Савдойи Абивардий каби шоирлар зикри ҳам келтирилганки, бу хол асар қимматини янада оширади.
Давлатшоҳ Самаркандий асарининг яна бир фазилати унда айрим муҳим тарихий вокеалар баёнининг ҳам келтирилганидир. Чунончи, Марказий
Осиё, Афғонистан, Эрон халқларининг султон Жалолиддин Мангуберди (Мангибурни) бошчилигида 1221—1232 йиллари мугул боскинчиларига қарши олиб борган кураши тарихидан айрим лавхалар; 1337 йили Ҳуросонда бўлган сарбадорлар кўз голони ҳамда шу кўз голон натижаси уларок, Хуросоннинг каттагина қисмида бунёд топган сарбадорлар давлатининг (1337—1381) қисқача тарихи ҳам асарда акс эттирилган. Шунингдек, китобда келтирилган Хуросон ва Марказий Осиё жанубий қисмининг XV аср 40-йилларидаги сиёсий Хаёти билан боғлик тафсилотлар, йирик тарихий шахслар — вазир ва олим Низомулмулк, улуғ шоир ва олим Умар Хайём, исмоилийлар тариқати асосчиси Хасан Саббох, буюк мунажжим Мирзо Улуғбек ҳаётига оид воқеалар ҳам алоҳида қимматга эга.
Давлатшоҳ Самарқандийнинг мазкур тазкираси жамоатчилик эътиборини кўпдан бери тортиб келмокда. 1819 йилдан буён асарнинг айрим парчалари Россияда (В.А.Жуковский ва Ф. Эрдман), Францияда (Сильвестрде Саси), Англияда (Э. Броун ва А. Фалько- нер), Туркияда (Фахим Сулаймон афанди), Германияда (Ҳаммер)лий, Хусайн Али Туфайлий, Осафий, Биноий, Сайфи Бухорий, Мир Ҳусайн Муаммоий, Мулло Муҳаммад Бадахший, Юсуф Бадий, Шох Хусайн Қоший, Ҳилолий Ахдий, Муҳаммад Солих ва бошқалар ҳақида қисқача тўхталиб ўтади. Алишер Навоийнинг таъкидлашича эса Хусайн Бойқаро қадимги турк тилининг тақдирига бефарқ бўлмай, унинг ривожи учун катор чора-тадбирларни амалга оширган. Ўша давр адабий муҳитининг баъзи бир «мўтабар» намояндалари назарида турк тили таҳқирланиб, мазкур тилда ижод этиш, ижодкорнинг истеъдодсизлигини билдирувчи нуқсонлардан бири деб ҳисобланган. Бинобарин, араб ва форс тилларига эътибор берилиб, турк тили камситилган. Ана шундай шароитда Хусайн Бойқаро ёзувда турк тилини истеъмолга киритиш борасида махсус фармон берган. Бу дадил қадам мамлакатнинг сиёсий, ижтимоий ва маданий ҳаётида катта воқеа бўлгани шубҳасиз. Хусайн Бойқаро форс ва туркий тилларида ғазал битиш иқтидорига эга бўлсада, асосан турк тилида «Хусайний» тахаллуси билан ижод этган.
Унинг таъби назми ҳақида Алишер Навоий «Мажолис ун-нафоис» асарида шундай ёзади: «Ул хазратнинг хуб ашъори ва маргуб абёти бағоят кўпдур ва девон ҳам мураттаб булубтур». Султон Хусайн Бойқаро Хуросон ҳудудини ички ва ташқи душмандан тозалагач, беғамликка, айшу ишратга берилади. Ҳукмдорнинг сўнгги йиллари мамлакат ичида вужудга келган исёнларни бостириш билан ўтади. Бу исёнлар ўз ўғиллари тарафидан мулк талашиб, кўтарилган низо ва можаролардан иборат эди. Аммо шунга карамай, у қўлидан келганича мамлакатда адолат ва осойишталикни, илм-маърифат ва маданиятни равнақ топтиришга ҳаракат қилган. 1506 йил баҳорида Султон Хусайн Бойқаро хасталигига қарамай Хуросон қўшинини йиғиб, Муҳаммад Шайбонийхонга карши Мовароуннаҳр ҳудудига қараб йўл олади. Шаҳаншоҳ Бобо Илоҳий мавзеига етганда, ахволи оғирлашиб, қўшинни тўхтатишга қарор қилади. 1506 йил 5 май, душанба куни кечқурун салтанат соҳиби Абулғозий Султон Ҳусайн Мирзо Бойқаро сактайи қалб (апоплексия) касали билан 69 ёшида оламдан ўтади.
Манба: МАЪНАВИЯТ ЮЛДУЗЛАРИ
(Марказий осиёлик машҳур сиймолар, алломалар, адиблар)
ЎМИ Матбуот хизмати
«Бу каби ихтилофли масалалар фақат бизда, Ўрта Осиёда ёки МДҲ давлатларида эмас, бошқа ерларда ҳам борлигининг далили сифатида Миср Араб Жумҳурияти бош муфтийси шайх Али Жума ҳазратларининг «Замонавий фатволар» номли китобларидан таржима қилинган матнни келтиришга ижозат бергайсиз.
Савол: Дафн давомида ёки ундан кейин қабр олдида Қуръон ўқишнинг ҳукми нима? Маййитга Қуръон талқин қилинишининг ҳукми нима? Баъзи бир кишилар: «Бундай иш бидъат бўлиб, на Қуръон, на ҳадис ва на эргашиш лозим бўлган хабарда келмаган, Қуръон қабрлар олдида тиловат қилиш учун нозил қилинмаган», дейишади. Бу ҳақда шариатнинг ҳукми нима?
Жавоб: Қуръон тиловати шариат буйруғида умумлаштирилган ҳолда айтилган. Умумий буйруқ эса жамики макон, замон, шахс ва ҳолатларни ўз ичига олади. Ушбу умумийликни фақат далил билан чеклаш мумкин, холос. Агар далил келтирмасдан чекланса, бидъат ишни қилган бўлиб, Аллоҳ ва Расули кенг қилиб қўйган ишни торайтириш бўлади.
Шунга биноан, қабр олдида, дафндан олдин ёки кейин Қуръон тиловат қилиш шаръий амал бўлиб, насс(матн)ларнинг умумийлиги ҳам шунга далолат қилмоқда. Бунга яна қўшимча равишда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ва салаф солиҳлардан ворид бўлган кўплаб асарлар бордир.
Имом Абу Бакр Ҳаллол Ҳанбалийнинг (ҳижрий 311 йилда вафот этган) «Жомеъ» китобининг «Қабрлар олдидаги қироат» номли жузида, Ҳофиз Шамсуддин ибн Абдулвоҳид Мавдисий Ҳанбалийнинг китобидаги ушбу масалага оид жузда, имом Қуртубий Моликийнинг (ҳижрий 671 йилда вафот этган) «Охират иши ва ўликлар ҳолати хусусида эслатма» номли китобида, Ҳофиз Суютий Шофеъийнинг (ҳижрий 911 йилда вафот этган) «Ўликлар ва қабр ҳолатини шарҳлашда қалб очқичи» номли китобида, Ҳофиз Абдуллоҳ ибн Сиддиқ Fиморийнинг (ҳижрий 1413 йилда вафот этган) «Қуръон савоби етишида баённинг очиқ-ойдин бўлиши» китобида ва бундан бошқа бир қанча китобларда бу масала хусусида сўз айтилган.
Бу хусусда очиқ-ойдин келган саҳиҳ ҳадислар ҳам кўп. Қуйида улардан баъзиларини келтирамиз.
Абдурраҳмон ибн Ало ибн Лажлаждан, у отасидан ривоят қилинади:
«Отам менга: «Эй ўғилчам! Агар вафот этсам, мени лаҳадга қўйгин. Лаҳадимга қўйиб бўлгач: «Бисмиллаҳи ва ъала миллати Расулиллаҳ», деб устимга тупроқ тортгин. Кейин бош томонимда Бақара сурасининг аввали ва охирини ўқигин, чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана шундай деяётганларини эшитганман», деди».
Табароний ривоят қилган.
Худди мана шу ҳадисни Ибн Умар мавқуф ҳолатда ривоят қилган. Шунингдек, Ҳаллол ҳам «Қабрлардаги қироат» жузида, Байҳақий «Сунанул Кубро»да ва бу икковларидан бошқалар ҳам ривоят қилишган. Имом Нававий ва Ибн Ҳажар бу ҳадисни ҳасан дейишган.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардаи бирор киши вафот этса, уни ушлаб турманглар. Қабрига тез олиб боринглар. Бош томонида «Китобнинг очувчиси» (Фотиҳа) ўқилсин. Қабрнинг оёқ томонида Бақара сурасининг охири ўқилсин», дедилар».
Табароний ва Байҳақий ривоят қилишган.
Имом Ибн Ҳажар «Фатҳул Борий»да «Китобнинг очувчиси» деган жумланинг ўрнига «Бақаранинг бошланиши» деб айтилган ривоятни келтирганлар. Бу масалада бошқа ҳадислар ҳам бор, лекин бироз кучсиздир.
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ким қабрлар олдидан ўтаётиб, «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўн бир марта ўқиса, сўнгра унинг савобини ўликларга бағишласа, унга ўликлар ададича савоб берилади».
Ушбу ривоятни Ҳаллол «Қабрлардаги қироат» номли китобида, Самарқандий «Қул ҳуваллоҳу аҳаднинг фазилати» китобида ривоят қилишган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қабристонга кирса, сўнгра Фотиҳа, «Қул ҳуваллоҳу аҳад» ва «Ал ҳаакумут такаасуру» сураларини ўқиса, кейин: «Аллоҳим! Ушбу каломингдан ўқиган нарсаларнинг савобини қабристондаги мўмин ва мўминаларга атадим», деса, Аллоҳга у хусусида шафоатчи бўлишади», дедилар».
Абул Қосим Занжоний «Фавоид» номли китобида ривоят қилган.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:
«Ким қабристонга кириб, Ёсин сурасини ўқиса, у ердагиларнинг азоби енгиллатилади ва унга у ердагилар ададича ҳасанот ёзилади».
Ҳофиз Шамсуддин ибн Абдулвоҳид Мақдисий Ҳанбалийнинг бу масаладаги қисмда таълиф этган нарсалари қуйидагичадир: «Ушбу мавзудаги ҳадислар заиф бўлса ҳам, уларнинг мажмуаси асли борлигини билдиради. Барча ўлка ва асрдаги мусулмонлар ҳеч қандай инкорсиз ижмоъ қилган ҳолларида ўликларига Қуръон ўқийдилар».
2. Суннатда Ёсин сурасини ўликларга қироат қилиш хусусида қуйидагилар айтилган.
Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўликларингизга Ёсин сурасиии ўқинглар», дедилар».
Имом Аҳмад «Муснад»ида ривоят қилган.
Қуртубий бу ҳадисни шарҳлаб: «Ушбу қироат маййит ўлган вақтда ёки қабри ҳузурида бўлиши мумкин», деган.
Ибн Ҳажар Ҳайтамий «Фатво» номли китобида: «Ёсин қироати юқоридаги икки ўринда ҳам мандуб», деган.
3. Шунингдек, шариат ҳам жанозада Фотиҳа сурасини ўқишни айтган. Чунки бунда маййитга хос манфаат бор бўлиб, раҳмат ва мағфират ҳам мужассамдир. Аммо ундан бошқа сураларда ундай эмас.
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уммул Қуръон» сураси бошқа сураларнинг ўрнини босувчидир. Лекин бошқа суралар унииг ўрнини боса олмайди», дедилар».
Дорақутний ривоят қилган. Имом Ҳоким саҳиҳ деган.
Шунинг учун имом Бухорий ҳам «Саҳиҳ» китобларида «Фотиҳани ўликка ўқиш боби» деб алоҳида боб очганлар. Демак, у жаноза намози ёки унинг ташқарисида бўлишдан умумийроқдир.
Жаноза намозида Фотиҳа сурасини ўқишга далолат қилувчи бошқа ҳадислар ҳам бор. Бундан ташқари, Фотиҳа сурасини дафн пайтида ёки ундан кейин ўқишга далолат қилувчи ҳадислар ҳам мавжуд.
Умму Афиф Надийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга аёллар байъат қилганида, биз ҳам байъат қилдик. Ўша байъатда фақат маҳрам эркаклар билан гаплашишга ва ўликларимизга Фотиҳа сурасини ўқишга буюрдилар».
Табароний ривоят қилган.
Умму Шарик розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўликка Фотиҳа сурасини ўқишимизни буюрдилар».
Ибн Можа ривоят қилган.
4. Уламолар қабр олдида Қуръон қироат қилишга Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисни ҳам далил қилиб келтиришади:
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қабрнинг ёнидан ўтаётиб: «Мана шу иккови азобланмоқда. Катта нарса учун азобланаётгани йўқ. Улардан бири пешобидан тўсинмас эди, бошқаси эса чақимчилик қилиб юрар эди», дедилар. Сўнгра бир ҳил хурмо новдасини опкелтирдилар-да, иккига бўлиб, бунисига бирини, унисига бирини суқиб қўйдилар. Сўнгра: «Шояд, булар қуригунча икковидан (азоб) енгиллатиб турилса», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Хаттобий: «Бу қабрлар олдида Қуръон тиловат қилиш маҳбуб эканига далилдир. Чунки дарахт(шоҳи) нинг тасбеҳидан маййит наф олганидан кейин, Қуръон тиловатидан ундан ҳам кўп фойда ва барака умид қилинади», дейди.
Имом Қуртубий айтади: «Баъзи уламолар қабр олдида Қуръон қироат қилинишига икки новда ҳадисини далил қилишади ва қабрларга дарахт экиш ҳамда Қуръон тиловатининг фойдали эканини таъкидлашади. Дарахтлар азобни енгиллатганидан кейин, қандай қилиб мўмин кишининг Қуръон тиловат қилиши фойда бермасин! Шунинг учун уламолар «Қабр зиёрати мустаҳаб, тиловат зиёратчидан маййитга туҳфадир», дейишган».
Имом Нававий «Саҳиҳи Муслим»нинг шарҳида: «Уламолар қабр олдида Қуръон тиловат қилишни мана шу ҳадисга асосан мустаҳаб дейишган. Шоҳнинг тасбеҳи билан азоб енгил бўлгач, Қуръон тиловати билан азобнинг енгиллашиши янада аълороқдир», деган.
5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча марта қабр устида жаноза намози ўқиганлар. Ушбу ҳабар икки «Саҳиҳ» ва бошқа китобларда келган. Намоз эса Қуръон тиловати, салавот, зикр ва дуоларни ўз ичига олади. Демак, буларнинг барчаси жоиз бўлган ўринда баъзиси жоиз бўлиши табиийдир.
Шунингдек, уламолар қуйидагиларни айтадилар:
«Маййитга қироат савобининг етиб боришини ҳажнинг савоби маййитга етиб боришига қиёс қилиб олганлар. Чунки ҳаж хам намоз амалини ўз ичига олади. Ўз-ўзидан, намозда Фотиҳа ва бошқа суралар бор. Демак, буларнинг барчаси етиб борганидан кейин, баъзиси, яъни тиловат етиб бориши табиийдир. Баъзилар тортишса ҳам, мана шу охирги маъно ҳақдир. Лекин аксар уламолар: «Қироат қилувчи киши маййитга қироатининг савоби ададича савоб берилишини сўраса, Аллоҳ Ўз изни билан ўшанча савоб беради. Чунки агар Карим сифатли Зотдан сўралса, У албатта беради. Ва дуо қилинса, ижобат этади», дейилади.
6. Мана шу ҳеч қандай инкорсиз, авлоддан авлодга, салафдан халафга ўтиб келаётган амал бўлиб, эргашилаётган мазҳабларда эътимодли нарсадир. Ҳаттоки Ҳофиз Шамсуддин ибн Абдул Воҳид Мақдисий Ҳанбалий ҳамда Шайх Усмонийлар ҳам китобларида қуйидагича нақл қилишган: «Албатта, истиғфор, дуо, садақа, ҳаж ва қул озод қилишда маййитга манфаат бўлиб, савоби унга етиб туради. Қабр олдида Қуръон тиловат қилиш эса мустаҳаб амалдир».
Ўтган солиҳларнинг ушбу мавзудаги асарлари:
Ибн Абу Шайба «Мусаннаф» номли китобида имом Шаъбийдан қилган ривоятда: «Ансорийлар маййит ҳузурида Бақара сурасини ўқишар эди», деб айтилган.
Имом Халлол «Қабрлардаги қироат» номли китобларида: «Агар бирор киши ўлса, ансорийлар унинг қабрига навбат билан қатнаб, у ерда Қуръон ўқишар эди», деб айтганлар.
Халлол Иброҳим Нахаъийдан ривоят қилиб: «Қабрлар олдида Қуръон қироат қилишнинг зарари йўқ», деб айтганлар.
Ҳасан ибн Саббоҳ Заъфаронийдан ривоят қилиб: «Шофеъийдан қабрлар олдида қироат қилиш хусусида сўрадим. Шунда у зот «Зарари йўқ» дедилар», деб айтади.
Али ибн Мусо Ҳаддоддан ривоят қилинади:
«Мен Аҳмад ибн Ҳанбал ва Муҳаммад ибн Қудома Жавҳарий билан жанозада эдим. Маййит дафн этилгач, кўзи ожиз бир киши қабр олдида ўтириб, тиловат қила бошлади. Шунда Аҳмад ибн Ҳанбал: «Эй фалончи! Қабр олдидаги қироат бидъатдир», деди.
Қабристондан чиққач, Муҳаммад ибн Қудома Аҳмад ибн Ҳанбалга:
«Эй Абу Абдуллоҳ! Мубашшир Ҳалабий хусусида фикрингиз қандай?» деди. Имом Аҳмад:
«У ишончли, - дедилар. Сўнг: - Сиз у кишидан бирор нарса ёзиб олганмисиз?» деган эдилар, Муҳаммад ибн Қудома қуйидагича жавоб берди:
«Мубашшир Абдурраҳмон ибн Алодан, у эса отасидан ривоят қилади. Отаси васият қилиб: «Агар дафн қилсангиз, маййитнинг бошида Бақара сурасининг боши ва охирини ўқинглар. Чунки мен Ибн Умарнинг шундай васият қилганларини эшитганман», деган экан».
Шунда имом Аҳмад:
«Бориб, халиги одамга айтинг, тиловат қилаверсин», дедилар».
Кейинги мавзу:
Эргашилатётган мазҳаб соҳибларининг бу хусусда айтган сўзлари