Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Феврал, 2025   |   9 Шаъбон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:07
Қуёш
07:27
Пешин
12:42
Аср
16:06
Шом
17:51
Хуфтон
19:06
Bismillah
08 Феврал, 2025, 9 Шаъбон, 1446

Етти киши ҳалок бўлган оиладан хабар олинди

16.02.2018   4932   1 min.
Етти киши ҳалок бўлган оиладан хабар олинди

15 февраль куни Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманидаги хонадонда ёнғин содир бўлиши оқибатида ушбу хонадонда яшаб келган бир оиланинг етти нафар аъзоси ҳаётдан кўз юмгани ҳақиба хабар берилганди.
Маълум бўлишича, «Ҳилол» нашриётида бир неча йиллар давомида муҳаррир бўлиб ишлаган, «Тафсири Ҳилол», «Кифоя» каби асарларни таҳрир қилган Шаҳобиддин ҳожи Одиловнинг яқинлари ҳам ушбу фалокат туфайли ҳалок бўлган.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг ҳамдардликларини етказиш мақсадида, Диний идора масъуллари ушбу хонадонга бордилар.
Мусибатзада хонадан эгаларига чин кўнгилдан таъзия изҳор этиб, муфтий ҳазратларининг ҳамдардликлари етказилди. Бундай оғир синовларни чинакам мўминларга хос сабру матонат билан қарши олишларида Яратган Роббимиз мададкор бўлишини тиладилар.
Қуръони карим тиловат қилиниб, марҳумлар ҳаққига бағишланди.
Аллоҳ таоло ушбу марҳумларни Ўз раҳматига олиб, сабру жамил ато этсин.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Жума намозининг вақти

7.02.2025   1842   1 min.
Жума намозининг вақти

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُصَلِّي الْجُمُعَةَ حِينَ تَمِيلُ الشَّمْسُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жумани қуёш оққан пайтда ўқир эдилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

عَنْ سَلَمَةَ بْنِ الْأَكْوَعِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا نُصَلِّي مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْجُمُعَةَ، فنَرْجِعُ وَما نَجِدُ لِلْحِيطَانِ فَيْئًا نَسْتَظِلُّ بِهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан жумани ўқир ва қайтар эдик, ўзимизни соя­га олиш учун деворларнинг соясини топмас эдик».

Муслим, Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.

عَنْ عَمْرِو بْنِ عَبَسَةَ قَالَ: كَرِهَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الصَّلَاةَ نِصْفَ النَّهَارِ إِلَّا يَوْمَ الْجُمُعَةِ؛ فَإِنَّ جَهَنَّمَ تُسْجَرُ إِلَّا فِي يَوْمِ الْجُمُعَةِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالطَّبَرَانِيُّ.

Амр ибн Абасадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунидан бошқа пайтда куннинг қоқ ўртасидаги намозни хуш кўрмаганлар. Чунки (бу пайтда) жаҳаннам жума кунларидан бошқа вақтда қизитилади».

Абу Довуд ва Байҳақий ривоят қилган.


«Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар» китобидан

Мақолалар