Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтаётган Қуръон мусобақаси иштирокчиларини табриклаш учун Чирчиқ шаҳри ҳокими ўринбосари Жаҳонгир Маткаримов ташриф буюрди ва биз билан суҳбатда шундай деди:
– Чирчиқ шаҳримизда Қуръон мусобақаси ўтказилишини эшитган аҳолимиз ҳокимликкка ва ушбу жоме масжидга жуда кўплаб мурожаатлар қилишди. Неча ёшдан қатнашилади, қандай иштирок қилинади, тартиби қанақа, деган саволлар билан жуда катта қизиқишлар билдиришди. Бундан жуда хурсанд бўлдик. Албатта, Қуръоннинг мазмуни инсонни маънавиятга, тарбияли бўлишга чорлайди, имом-эътиқодни мустаҳкамлайди. Маънавиятнинг асоси ҳам Қуръони каримда. Маънавият инсоннинг иродасини бақувват қилади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Қуръонни эшита олиш ва эшиттира олиш ҳам юксак маънавиятдир.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Cавол: Даллоллик касби жоизми? Агар жоиз бўлса, даллол икки томондан ҳақ олса бўладими?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Даллол гоҳида сотувчи тарафидан, гоҳида олувчи тарафидан, гоҳида эса иккиси тарафидан ҳам вакил бўлади. Агар даллол ёлғон, фириб, алдов қилмасдан фаолият юритса, бу учун ҳақ олиши жоиз ҳисобланади.
Даллолнинг ҳақ олиши ва унинг қайси томондан бўлиши урф-одатга кўра бўлади. Урфда сотувчи, ёки харидор, ё ҳар икки томон даллол ҳаққини берадиган бўлса, шундан келиб чиқиб иш фаолиятини юритиши жоиз ҳисобланади ("Дурарул ҳуккам" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.