Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ўтказилаётган Республика Қуръон мусобақаси Тошкент шаҳрида яқин кунларда бошланади.
ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан мусобақанинг дастлабки саралаш босқичи ўтказиладиган жойлар ҳақида маълумот берилди.
Тошкент шаҳри бўйича мусобақанинг туман босқичларида жами 486 киши иштирок этади. Улардан 302 эркак, 184 та аёл-қизлар ташкил этади.
Эркаклар
“Кўкча” масжиди 13февраль 9:00да;
Аёллар
“Мумтоз” тўйхонаси 13 февраль 10:00да.
Эркаклар
“Минор” масжиди 14 февраль соат 9:00да;
Аёллар
“Осиё” тўйхонаси 10:00да.
Эркаклар
“Холид ибн Валид” масжидида 14 февраль соат 9:00да;
Аёллар
“Яккасарой” тўйхонаси, 14 февраль, соат 10:00да.
Эркаклар
“Бисёр” тўйхонаси, 14 февраль, соат 9:00да;
Аёллар
“Бисёр” тўйхонаси, 15 февраль, соат 9:00да.
Эркаклар
“Ҳазрати Имом” масжиди, 15 февраль, соат 9:00да;
Аёллар
“Фаровон” тўйхонаси, 14 февраль, соат 10:00да бўлиб ўтади.
Қуръон мусобақасини портали ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатиб боринг.
ЎМИ Матбуот хизмати
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:
"Албатта, Мусо (алайҳиссалом) ниҳоятда кучли ҳаё эгаси бўлиб, баданини доимо ёпиб юрадиган киши эди. У ҳаё қилгани учун ўз танасидан бирор жойини очиб юрмас эди. Бану Исроил орасида баъзи кимсалар уни камситиб: ‘У доимо ўз танасини яширади, бу – унинг бадани нуқсонли бўлгани учун шундай қилар. Балки у абрас (пес), ёки мояксиз (одар), ёки яна бирор балога учраганидандиръ, дейишди.
Аллоҳ таоло эса уларнинг бу гап-сўзларидан Мусони поклашни ирода қилди.
Бир куни Мусо алайҳиссалом чўмилгани борди. Кийимларини тош устига қўйиб, чўмилишга киришди. Сувдан чиқиб, кийимларини олиш учун тош олдига қайтганида, тош унинг кийимларини олиб қочди.
Мусо алайҳиссалом ҳассасини олди-да, тош ортидан қувди ва: "Эй тош, кийимимни қайтар! Эй тош, кийимимни қайтар!", дер эди.
У шу ҳолатда Бану Исроилнинг бир гуруҳига дуч келди. Улар Мусони кийимсиз ҳолда кўришди – Аллоҳ яратганлар ичида энг чиройли, энг соғлом бадан эгаси эканига гувоҳ бўлишди.
Аллоҳ таоло Мусони уларнинг гап-сўзларидан поклаб қўйди.
Тош тўхташи билан Мусо алайҳиссалом кийимларини олиб кийди-да, асоси билан тошни ура бошлади.
Пайғамбаримиз ﷺ айтдилар: "Аллоҳга қасамки, Мусо урган тошда уч, тўрт ёки бешта из қолди (яъни, урилган зарбалар изи қолди)."
Бу борада Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бундай деди: "Эй мўминлар! Мусога озор берганлар каби бўлманглар. Бас, Аллоҳ уни айбларидан поклади. Ва у Аллоҳнинг ҳузурида обрўли зот эди" (Аҳзоб сураси, 69-оят).