Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бугун, 24 январь куни Қуръон мусобақасининг туман-шаҳар босқичлари бошланади. Ушбу босқичлар Хоразм вилоятида иккита ҳудудда, яъни 24 январь куни Урганч шаҳридаги “Кўзли ота” жоме масжиди ва 25 январь куни Урганч туманидаги “Шаҳобиддин бобо” жоме масжидида бўлиб ўтади.
Қорақалпоғистон Республикасида эса Нукус шаҳридаги “Имом Эшон Муҳаммад” жоме масжидида Қуръон мусобақасининг ҳудудий босқичига бугун оқ фотиҳа берилади.
Қуръон мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси саралаш босқичини “muslim.uz” сайти ва “Facebook.com” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида онлайн кузатишингиз мумкин.
Бизнинг muslim.uz портали ва ижтимоий тармоқларни кузатиб боринг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Аллома Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳ:
"Ҳақиқий оқиллар мухолифлари билан боғлаб турувчи ришталарга қарайдилар:
Биринчиси: Одамгарчилик,
Иккинчиси: Ислом,
Учинчиси: Илм риштаси".
Бу ҳикматда, ақлли ва ихлосли инсонлар ҳатто ўзларига қарши фикрда бўлган одамлар билан ҳам умумий боғлиқликларни кўрадилар. Улар одамийлик жиҳатидан барибир бир инсон эканлигини, агар мусулмон бўлса, Ислом биродарлиги бирлаштиришини ва илм риштаси билан ҳам боғланишини англайдилар. Бу эса ихтилофлар чекиниб, ҳурмат, бағрикенглик ва ижобий муносабатлар учун асос бўлади.