Фарғона туманининг "Новкент" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Дилшоджон Маҳаматовнинг уй-жойи Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кўмагида таъмирлаб берилди. II гуруҳ ногирони Дилшоджон бундай юксак эътибор ва ғамхўрликдан беҳад мамнун, деб хабар беради УзА.
– Биздек инсонларни қўллаб-қувватлаётган Президентимиздан миннатдормиз, – дейди Дилшоджон. – Турмуш ўртоғим ҳам ногирон. Икки фарзандимиз бор. Янги йилда уй-жойимиз таъмирдан чиқариб берилгани бизга катта байрам совғаси бўлди.
– Шаҳар ва туманларда аҳолининг кам таъминланган тоифаларига беғараз ёрдам кўрсатиш бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилган, – дейди Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Тўйчибой Саримсоқов. – Масалан, 2 минг 451 оилага манзилли ёрдам кўрсатиш, 38 оилани уй-жой билан таъминлаш, 190 оиланинг уй-жойини таъмирлаш, 2 минг 109 оилага маиший техника жиҳозлари олиб бериш, 114 оиланинг тиббий ёрдамга муҳтож аъзоларига саломатлигини тиклаши учун амалий кўмак бериш ишлари амалга оширилмоқда.
Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтган ўзбек олимларининг республика илмий-амалий семинари "Севимли" телеканали "Замон" информацион дастурида ёритилди.