Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Май, 2025   |   18 Зулқаъда, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:28
Қуёш
05:04
Пешин
12:24
Аср
17:25
Шом
19:39
Хуфтон
21:08
Bismillah
16 Май, 2025, 18 Зулқаъда, 1446

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида пуллик ўқув курслари ташкил этилиши ҳақида ЭЪЛОН

30.11.2017   10636   1 min.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида пуллик ўқув курслари ташкил этилиши  ҳақида ЭЪЛОН

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йил 13 ноябрдаги 01А/113-сонли буйруғига асосан идора тасарруфидаги диний таълим муассасаларида 2017-2018 ўқув йилининг 1 декабридан бошлаб “Қуръони карим ва тажвид” ҳамда “Араб тили” фанлари бўйича ўқув курслари фаолият бошлаши ҳақида маълум қилинган эди.
Мазкур хабар эълон қилинганидан сўнг Ўзбекистон мусулмонлари идорасига кўплаб фуқароларимиз томонидан ёзма ва оғзаки мурожаатлар бўлди. Мутахассислар томонидан мурожаатлар ўрганиб чиқилиб, ташкил этилиши режалаштирилган курслардаги ўқиш муддати, ўқув режалари ва бошқа меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, улар тасдиқлангач, бу ҳақда қўшимча эълон қилиш мақсадга мувофиқ эканига хулоса қилинди.
Шу муносабат билан ўқиш истагида бўлган фуқаролар ташкил этиладиган курслар ҳақидаги янгиликларни билиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг www.muslim.uz сайтини кузатиб боришлари тавсия этилади.

ЎМИ таълим бўлими

Бошқа мақолалар

Мўминнинг ҳамма иши ўзига яхшилик

12.05.2025   8044   1 min.
Мўминнинг ҳамма иши ўзига яхшилик

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мўминнинг иши ажойибдир. Унинг ҳамма иши ўзига яхшиликдир. Бу мўминларга хос бўлиб, бошқаларда ундай эмас. Агар унга хурсанд қилувчи нарса етса, шукр қилади. Бу у учун яхшидир. Агар зарар берувчи нарса етса, сабр қилади. Бу ҳам унинг учун яхши бўлади", дедилар (Имом Муслим ривояти).