Бўлим мудири: Исломиддин Зуҳриддинов
Қабул вақтлари |
Душанбадан Жумагача, 09-00 дан 17-00 гача |
Телефон рақами |
+99871 150-64-17 |
Электрон почта |
|
Идора, бўлимлар, масжидлар, зиёратгоҳлар ва бошқа тизимдаги муассасаларда раҳбарият кўрсатмаси асосида назорат-тафтиш ўтказади; режа асосида вилоятларга хизмат сафарига чиқиб, масжидларнинг молиявий фаолиятини ўрганади; йил давомида ҳар чоракда шаҳар ва вилоят бош имом-хатибларининг молиявий ишлари бўйича ёрдамчилари (муҳтасиб) билан мажлис ўтказади; белгиланган тўловларни ўз вақтида тўламаган ёки тўлай олмаган масжидларнинг аҳволини ўрганади; вакиллик ва вилоятлар масжидлари ходимларининг ойлик маоши, даромад солиғи, коммунал тўловлар ва турли мажбурий тўловларни ўз вақтида тўланиб боришини таъминлайди; идора тасарруфидаги ёрдамчи хўжаликлар фаолиятини назорат қилади; Имом Бухорий, Имом Термизий халқаро марказлари ва вакилликларнинг йиллик ҳаражатлар сметасини тайёрлашда уларга яқиндан ёрдам беради ҳамда уларнинг молиявий фаолиятини назорат қилади; ҳар чоракда идора тасарруфидаги барча масжидларнинг молиявий ҳисоботларини қабул қилади; идорадан моддий ёрдам сўраб мурожаат этган масжид ва билим юртлар молиявий аҳволини ўрганиб чиқиб, идора раҳбариятига тақдим этади; масжид ва зиёратгоҳлар томонидан амалга оширилган хайрия ишларининг маълумотини олиб боради;
Бўлимда:
Ойбек Хушвақов – Муҳтасиблик бўлими бош мутахассиси;
Бахтиёр Абдуллаев – Муҳтасиблик бўлими етакчи мутахассиси лавозимларида фаолият олиб боришади.
Бўлим ҳаётидан лавҳалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
“Ким бир яхшилик келтирса, унинг учун ўн баробари бор...”.
Изоҳ: Уламоларнинг айтишларича, яхшилик (ҳасанот) – ният ва ихлосга боғлиқ ҳолда кўпайиб кетиши мумкин. Ёмонлик эса – бир марта ёзилади, лекин агар банда тавба қилса, у гуноҳ ҳам кечирилиши мумкин.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Ким бир яхшиликка шайланса-ю, уни қилмаса, унга битта яхшилик деб ёзилади. Ким бир яхшиликка шайланса-ю, уни қилса, унга ўн баробардан етти юз баробаргача деб ёзилади. Ким бир ёмонликка шайланса-ю, уни қилмаса, ёзилмайди. Агар уни қилса, ёзилади” (Имом Муслим ривояти).
Юқоридаги оятнинг тўлиғи: “Ким бир яхшилик келтирса, унинг учун ўн баробари бор. Ким бир ёмонлик келтирса, у фақат қилганига яраша жазоланур. Ва уларга зулм қилинмас” (Анъом сураси, 160-оят).