Анъанага содиқ қолган ҳолда бугунги тадбиримиз ҳам Қуръони карим тиловати ва дуолар билан бошланиб, дуо қилинди.
Бугунги кун имом-хатиби ҳам диний ҳам дунёвий билимлар соҳиби бўлиши, дунёда юз бераётган воқеъликдан хабардор бўлиб, халқни эзгулик ва бирдамликка чақириши, ҳақ билан ботилни ажратиб бериши, икки дунё саодатига чорловчи маърифат пешвоси бўлиши даврнинг талабидир. Шунингдек, ҳозирги пайтда ислом дини ниқоби остида рўй бераётган уруш ва тўқнашувлар, фитна-фасодлар, бузғунчи ғояларнинг найранглари исканжасидан тинч аҳолини ислом динига бўлган этиқодини тўғрилаш, уларга ҳақ йўлни кўрсатиб бериш ҳам уларнинг асосий вазифаларидир.
Бу йил ҳам ана шундай фаол ва иқтидорли имом-хатибларимиз туман ва вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритиб, кўрик танловнинг республика босқичига иштирок этишмоқда.
Танлов 70 баллик тизимда олиб борилади. Иштирокчилар аввало рақамлар ёзилган қоғозларни тортиб, ўз чиқиш навбатларини рақамлар тартибида аниқлаб олади. Шундан сўнг, тартиб бўйича чиқиб ҳакамлар ҳайъати столидан саволлар солинган конвертлардан бирини олиб, махсус ажратилган жойга ўтириб, ундаги билет рақамини эълон қилади ва саволларни бирма-бир ўқиб жавоб беради.
Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир саволга берилган жавоб учун максимум 10 балл, минимум 2 балл қўйишлари мумкин.
Видеоларни кўриш учун қуйидаги линкни босинг:
Бизни кузатишда давом этинг.
Телеграмдаги каналимизда ҳам воқеалар ривожи билан тезкор танишиб боришингиз мумкин.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки хислат бор. Ким унга амал қилса, албатта жаннатга киради. Иккиси осон, аммо унга амал қиладиган оздир.
БИРИНЧИСИ, ҳар бир намоздан сўнг 10 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади, 10 марта Аллоҳга ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтади ва 10 марта такбир (Аллоҳу акбар) айтади. Бир кунда 150 та, тарозида эса 1500 та бўлади.
ИККИНЧИСИ, қачон ухлашга ётса, 34 марта такбир (Аллоҳу акбар), 33 марта ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва 33 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади. Жами 100 та, тарозида 1000 та бўлади”, дедилар.
Шунда саҳобалар розияллоҳу анҳум: “Ё Аллоҳнинг Расули! Нега осон бўлган бу амалларга амал қиладиганлар оз?” деб сўрашди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу амални қилмоқчи бўлганнинг олдига шайтон намозда келиб, уни айтишидан олдин ҳожатини эсига солади. Уйқуга ётганида эса, уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди”, деб жавоб бердилар (Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашишимизга тавфиқ ато этсин!
Даврон НУРМУҲАММАД
тайёрлади