Юртимиздаги барча масжидларда ҳайит намозини ўқиш вақтлари белгиланди. Жумладан, Тошкент шаҳридаги масжидларда ҳайит намози 2017 йил 26 июнь, душанба куни эрталабки соат 05:05 да ўқилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда эса тақвимдаги вақт тафовутлари асосида ҳудудлардаги масжидлар томонидан эълон қилинади.
Юқоридаги видеолавҳада ҳайит намозини ўқиш тартибларини яна бир бор эслашингиз мумкин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими
Савол: Ҳадисда “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дейилганини ўқидим. Ҳадисдаги ушбу кенгликдан мурод нима?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ҳақиқатда, ҳадиси шарифларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки Ашуро кунида аҳли аёлига кенглик қилса, Аллоҳ унга йил давомида кенглик қилади", деб марҳамат қилганлар (Имом Табароний ривояти).
Уламолар мазкур ҳадислардаги кенгликни еб ичиш, кийим-кечак ва бошқа нарсаларда кенглик қилишни ирода қилинган деганлар. Яъни одамлар шу куни оила аъзоларига худди байрамлардаги каби, балки ундан ҳам яхшироқ мўл-кўлчилик қилиб берсалар, Аллоҳ таоло уларга йил давомида кенгчилик қилади, деб тушуниш мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази