Мағфират ва барокат ойи бўлмиш рамазон фаровон юртимиз бўйлаб ўз шукуҳини кўрсатмоқда. Халқимизнинг юзларидаги мамнуният, бир-бирларига эҳсонлар улашишларидаги шижоатларининг янада зиёда бўлганлиги бунинг яққол далилидир. Халқимиз рамазон ойида қилинган ҳар бир яхшиликнинг савоби бир неча баробар кўпайтириб берилишига умид қилган ҳолда ҳаракат қилмоқдалар. Оналаримиз, опа-сингилларимизнинг ўзлари рўзадор бўла туриб ифторлик ва саҳарликларга турли таомлар тайёрлашлари албатта таҳсинга лойиқдир. Аммо баъзи ҳолларда, таом тайёрлаш асносида уларнинг овқатнинг тузини билишлик учун татиб кўраётганликларига гувоҳ бўлиб қоламиз. “Сиз рўзадорсизку!” - деган гапимизга - “Татиб кўрса ҳеч нарса қилмайди...” - деган жавобни оламиз.Тўғри, рўза таом татиб кўрганлик сабабли очилиб кетмайди, аммо бу макруҳ ҳисобланади.
Изоҳ: Макруҳ - маън қилинган амал. Макруҳни қилмаган киши савобга қолади. Қилган киши гуноҳкор бўлади.
Шу сабабдан рўзадор кишига макруҳ бўладиган ишларга алоҳида
тўхталишни лозим деб билдик. Бу ҳусусда фиқҳий манбаларда ёзилган ҳукмларни келтирмоқчимиз.
макруҳдир”.[1] Бу ҳолатларда нарсалар ичкарига кетиб қолиб рўзани бузиш ҳавфи бордир. Яна бошқа инсонлар кўриб рўза тутмаган экан деган гумонга бориб қолишлари мумкин. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Аллоҳга ва оҳират кунига иймон келтирган бўлса, туҳмат мақомларига яқинлашмасин” - деганлар. Демакки бундай ҳолатлардан ўзимизни эҳтиёт қилишимиз керак бўлади.
Ушбу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам баъзи шаръий ҳукмларни баён қилишда кишиларнинг шахсини ҳам эътиборга олганлари кўриниб турибди. Қари чол кампирини қучоқлагани билан рўзасига путур етадиган даражада шаҳвати қўзғалмаслиги аниқ. Ёш йигит эса бу иши билан рўзаси очиладиган даражага етиши турган гап. Демак, рўзадорнинг бу борадаги ҳукми унинг ҳолига қараб берилади.
Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам рўзадор ҳолларида ўпар ва қучоқлар эдилар.У зот ичингизда энг шаҳватига молик эдилар”. Демак бу масалада шаҳватга молик бўлиш асосий меъёр экан.
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳу алайҳнинг шогирдлари Имом Муҳаммад: “Ўпишлик мутлоқ макруҳдир. Чунки бу фитнадан ҳоли эмасдир. Яъни бу шаҳватга олиб борувчи йўлдир”, деганлар.[4]
Хулоса қилиб айтганда, рўзадор одам рўзасини очилиб кетишига олиб борувчи ҳар қандай шубҳа ва рўзага шикаст етказадиган ишларни қилмаслиги маъқул.
Рамазон онларини тинч-осойишта юртимизда ҳотиржамликда, оиламиз ва яқинларимиз даврасида, тўкин дастурҳон атрофида ўтказаётганлигимиз Аллоҳ таолонинг бизга берган неъматидир. Бу неъматлар учун Аллоҳга чексиз шукрлар бўлсин. Барчамизга ушбу ойда кўплаб ажрларга эга бўлишни насиб этсин.
Хадичаи Кубро аёл-қизлар билим
юрти ўқитувчиси Гаипова Жозиба
[1] Убайдуллоҳ Ибн Масъуд. “Нуқоя Мухтасари Виқоя”. Мовароуннаҳр,1991.
[2] Нажмиддин Муҳаммад Дарконий. “Ихтисори ривоя ала Мухтасари Виқоя”. Байрут-Лубнан: Дарул кутуб илмия.1-жилд.
[3]Нажмиддин Муҳаммад Дарконий. “Ихтисори ривоя ала Мухтасари Виқоя”. Байрут-Лубнан: Дарул кутуб илмия.1-жилд.
[4] Ўша манба
2024 йил ҳаж мавсумида муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари билан телефон орқали мулоқот қилиб, ҳожилар ҳолидан хабар олиб, ҳожилар Ўзбекистонга қайтгач, жамиятимиздаги меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёшлар тарбияси ва оилалар тотувлигида ибрат бўлишларига умид билдирган эдилар.
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари мазкур кўрсатмалардан келиб чиқиб, муҳтарам Юртбошимизга ҳожилар билан бирга мурожаат йўллаган эдилар.
Мурожаатда Ватанга қайтгач, ҳар бир ҳожи маънавият ва маърифат тарғиботчиси бўлиши таъкидланган эди.
Ҳожилар имом-хатиблар билан бирга маҳаллаларга, оилаларга кириб, халқимизнинг маънавияти, маърифати юксалишига хизмат қиляптилар.
Бугун Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳор домла Юнусов пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги «Ҳазрати Али» жоме масжидига ташриф буюрдилар.
Тошкент шаҳар туманлари бош имомлари, Учтепадаги масжидлар имом-домлалари, маҳалла фаоллари, ҳожи оталар, ҳожи оналар ҳам дастлаб мазкур масжидда йиғилдилар.
Сўнгра Абдуқаҳҳор домла бошчилигида имом-домлалар, маҳалла фаоллари, ҳожи оталар, ҳожи оналар бўлиниб, тумандаги 22 та маҳаллага кириб бордилар.
Абдуқаҳҳор домла муайян сабабга кўра жазо муддатини ўтаб қайтган бир йигит билан гаплашиб, унга зарур тавсия ва йўл-йўриқлар бердилар.
Шунингдек, тадбир иштирокчилари нотинч хонадонлар, ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан ҳам суҳбатлар олиб бориб, уларга зарур кўмак бермоқдалар.
Бундай хайрли ишлар изчил давом эттирилиб, пойтахтимизнинг ҳар бир маҳалласида ўтказиляпти.
Шу пайтгача имом-хатиблар, отинойилар, маҳалла фаоллари, ҳожи оталар, ҳожи оналар биргаликда 50 мингдан ортиқ хонадонга киришди.
Тадбирлар тугагач, имомлар, маҳалла фаоллари, ҳожилар яна «Ҳазрати Али» масжидига қайтиб келиб, амалга оширилган ишлар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар. Келгусидаги ишлар режасини белгилаб олдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати