Бугун Тошкент шаҳридаги қатор масжидларда Қуръони Карим хатми ниҳоясига етказилиб дуолар қилинади:
1. “Ҳазрати имом” жоме масжиди. (Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 49-уй.)
Қорилар: Исмоилжон Қурбонов, Аҳмадхон Алимов, Абдулбасир Камолов;
2. “Махкам ота” жоме масжиди. (Учтепа тумани, Байроқ-Дурбек кўчаси, 14а-уй.)
Қорилар: Абдуқодир Абдурахмонов, Дилшод Ғозиев;
3. “Кўкча Оқтепа” жоме масжиди. (Учтепа тумани, Шула кўчаси,12-уй.)
Қорилар: Абубакр Валиев, Файзуллоҳ Ҳасанов.
Бир одамнинг қорни очди. У гарчи иқтисодий аҳволи яхши бўлмаса-да, бир тамаддихонага кириб, таом буюртма қилди. Буюртма тайёр бўлгунга қадар деразадан ташқарига қараб ўтираркан, эллик ёшлардаги одам тез-тез тамаддихонага қараб қўяётгани, киришга жазм қилолмай турганига кўзи тушди. Ўтган кетганлар унга эътибор бермас, у эса афтидан жуда оч қолган эди.
Шу пайт буюртма берилган таом олиб келинди. У эса ҳеч ўйланмасдан овқатни олиб, ўзи оч бўлса-да, кўчадаги одамга олиб чиқиб берди. Сўнг ортига қайтиб, ҳисобни беришларини сўради. Ҳолатни зимдан кузатиб турган тамаддихона раҳбари хизматчига бир қоғоз берди. Унда бундай сўзлар ёзилган эди:
“Инсонийлик бебаҳодир, сиздай олийжаноб инсон бизнинг тамаддихонага келганидан бахтиёрмиз. Рухсат берсангиз, сиз бир мискинни меҳмон қилганингиз каби биз ҳам сизни меҳмон қилсак”.
Хулоса шуки, Аллоҳ таоло ҳеч бир амални зое қилмас, бандасини бандасидан қарздор ҳолда қолдирмас, эҳсонга эҳсон билан жавоб қайтарар экан.
Шундай экан, имконимиз борида бошқаларга яхшилик қилиб қолайлик.
Акбаршоҳ Расулов