Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
21 Сентябр, 2025   |   29 Рабиъул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:51
Қуёш
06:09
Пешин
12:21
Аср
16:34
Шом
18:26
Хуфтон
19:38
Bismillah
21 Сентябр, 2025, 29 Рабиъул аввал, 1447

Қориларимиз Россияда хатми Қуръонларни зўр иштиёқ билан давом эттирмоқдалар

31.05.2017   5668   1 min.
Қориларимиз Россияда хатми Қуръонларни зўр иштиёқ билан давом эттирмоқдалар

Жорий йил Рамазон ойида таровеҳ намозларини ўқиб бериш учун Россия Федерацияси шаҳарларига юборилган қориларимиз хатми Қуръонларни зўр иштиёқ билан давом эттирмоқдалар.

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Муфтий ҳазратлари: "Мусулмонларнинг ўзаро аҳил ҳаёт кечиришлари динимиз амридир”

19.09.2025   7152   1 min.
Муфтий ҳазратлари:

Бугун, 19 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари жума намозини Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги "Ракат" жоме масжидида адо этдилар.

Муфтий ҳазратлари жума намозидан олдин йиғилган жамоатга мавъиза қилиб бердилар. Мусулмоннинг мусулмонга эҳтироми мавзусида қилинган гўзал суҳбат давомида Аллоҳ таоло инсон зотини азизу мукаррам этиб, борлиқдаги барча нарсани инсонга хизмат қилдириб қўйгани, шундай экан, инсонлар ҳам ўзаро аҳл-иноқ, меҳр-муҳаббатли, бир-бирларига доимо ёрдамчи бўлиб ҳаёт кечиришлари динимиз амри экани эслатиб ўтилди.

Маъруза асносида Қуръони карим ва ҳадиси шарифлар келтириб ўтилди. Жумладан, машҳур саҳобий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан келтирилган ҳадисда бундай дейилади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Каъба атрофида тавоф қилаётганларини кўрдим. У зот Каъбага қараб бундай дер эдилар: "Сен ва сенинг ҳидинг қандай ҳам гўзал! Сен қандай улуғсан ва сенинг ҳурматинг қандай буюк! (Лекин) Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, Аллоҳ наздида мўминнинг ҳурмати сенинг ҳурматингдан ҳам улуғдир" (Имом Ибн Можа ривояти). 

Мусулмон кишининг Аллоҳ наздидаги ҳурмати мана шундай баланд экан, ўзаро ҳурмат-эҳтироми ҳам шунга монанд бўлиши таъкидланди. Манфаатли суҳбат якунида бутун дунё мусулмонлари, хусусан, халқимизнинг ўзаро аҳил-иноқлиги бундан ҳам зиёда бўлишини сўраб хайрли дуолар қилинди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Муфтий ҳазратлари:
Янгиликлар