Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
12 Июн, 2025   |   16 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:49
Пешин
12:28
Аср
17:38
Шом
20:00
Хуфтон
21:38
Bismillah
12 Июн, 2025, 16 Зулҳижжа, 1446

Дунёни лол этган доно шаҳсувор

06.05.2017   9546   2 min.
Дунёни лол этган доно шаҳсувор

Аллоҳ ярлақаган ўзбекни азал,

Истибдод авжига чиққан бир маҳал,

Сиздек ўғлон берди, доно, бебадал,

Ислом ота, абад қалбимиздасиз.

 

Тенг ҳуқуқли, азим, мустақил давлат,

Тезда кучга тўлиб, қучди саодат,

Сиз туфайли бахтга юз тутди миллат,

Ислом ота, абад қалбимиздасиз.

 

Барҳам топди бари зулму хиёнат,

Қаддини тиклади, дину диёнат,

Асрий дуоларким топди ижобат,

Ислом ота, абад қалбимиздасиз.

 

Ҳар соҳа ривожда, эътибор беҳад,

Улуғ аждодларга кўрсатиб ҳурмат,

Ўзбекни оламга этдингиз ибрат,

Ислом ота, абад қалбимиздасиз.

 

Қатағон қилинган беайб аждод,

Сиз сабаб оқланди, номи барҳаёт,

Азизларнинг руҳин шод айлаган зот,

Ислом ота, абад қалбимиздасиз.

 

Имом Бухорийнинг маркази аъло,

Тадқиқот, маърифат иши беҳамто,

Заковатингизга таҳсинда дунё,

Ислом ота, абад қалбимиздасиз.

 

Эмин-эркин қилиб Қуръон тиловат,

Безовта юраклар топди ҳаловат,

Тазйиқсиз қилинар тоат-ибодат,

Ислом ота, абад қалбимиздасиз.

 

Қилган ишларингиз кўлами чексиз,

Таъриф-тавсифига каломдир ожиз,

Халқ деб ёнган сиймо, нияти холис,

Ислом ота, абад қалбимиздасиз.

Иқтисод, сиёсат, мафкура бари,

Бўлдингиз тинчликнинг буюк сарвари,

Миллатлар тотувдир қондош сингари,

Ислом ота, абад қалбимиздасиз.

 

Ҳаж сари очилди йўлимиз равон,

Масжид, зиёратгоҳ обод, чароғон,

Сизга дуодадир ҳар битта инсон,

Ислом ота, абад қалбимиздасиз.

 

Темурий сонийсиз, соҳиби даврон,

Истиқлол йўлида улуғвор карвон,

Ўзбекистон номи элларда достон,

Ислом ота, абад қалбимиздасиз.

 

Халқ раъйи, истаги сиз учун дастур,

Ўзбекман деганнинг дилида ғурур,

Мислсиз раҳнамо, оловқалб, ёвқур,

Ислом ота, абад қалбимиздасиз.

 

Аллоҳ даргоҳига юзланган чоғи,

Куйдирди дилларни ҳажрингиз доғи,

Эй улуғ миллатнинг кўзу қароғи,

Ислом ота, абад қалбимиздасиз.

 

Туркманда, русда ҳам сиз учун ёдгор,

Ўзбек ўғлонига ҳурмат ифтихор,

Дунёни лол этган доно шаҳсувор,

Ислом ота, абад қалбимиздасиз.

 

Ортингизда қолди, муносиб издош,

Шавкатли раҳнамо элга чин сирдош,

Токи маҳшаргача руҳингиз қўлдош,

Ислом ота, абад қалбимиздасиз.

 

Абдулаҳад каби миллионлаб инсон,

Ёдлаб руҳингизни шод этар чандон,

Тарих саҳнасида миллий қаҳрамон,

Ислом ота, абад қалбимиздасиз.



Абдулаҳад қори Шаҳрихоний,

Бўз тумани бош имом-хатиби
MUSLIM.UZ

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Олиймаъҳаднинг 48-битирувчилари хатмона тадбири ўтказилди (Фото+)

12.06.2025   896   1 min.
Олиймаъҳаднинг 48-битирувчилари хатмона тадбири ўтказилди (Фото+)

#Хатмона_2025 #Битирувчилар
 

Шу йил 11 июнь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2021-2025 ўқув йилида таълим олган талабаларининг “Хатмона – 2025” битирув тадбири бўлиб ўтди.


Давлат мадҳияси янграгач, битирувчи курс талабаси Саидбурхон қори Фазлиддиновнинг Қуръон тиловати ва хайрли дуолари билан тадбир бошланди.


Дастлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков сўзга чиқиб битирувчиларни табриклади. Сўнг Диний идора раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг битирувчиларга йўллаган табрикларини ўқиб эшиттирди.


Шундан сўнг Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Комилов битирувчиларни табриклаб сўзга чиқди.


Шунингдек, Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуровнинг битирувчиларга табрик сўзлари ҳам етказилди.


Маълумот ўрнида, Тошкент ислом институтини 2024-2025 ўқув йилида 78 нафар талаба тамомламоқда. Шундан 8 нафари аёл-қизлар саналади. 

Oliymahad.uz

Олиймаъҳаднинг 48-битирувчилари хатмона тадбири ўтказилди (Фото+) Олиймаъҳаднинг 48-битирувчилари хатмона тадбири ўтказилди (Фото+) Олиймаъҳаднинг 48-битирувчилари хатмона тадбири ўтказилди (Фото+) Олиймаъҳаднинг 48-битирувчилари хатмона тадбири ўтказилди (Фото+) Олиймаъҳаднинг 48-битирувчилари хатмона тадбири ўтказилди (Фото+) Олиймаъҳаднинг 48-битирувчилари хатмона тадбири ўтказилди (Фото+) Олиймаъҳаднинг 48-битирувчилари хатмона тадбири ўтказилди (Фото+) Олиймаъҳаднинг 48-битирувчилари хатмона тадбири ўтказилди (Фото+) Олиймаъҳаднинг 48-битирувчилари хатмона тадбири ўтказилди (Фото+)
Ўзбекистон янгиликлари