Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Апрел, 2025   |   10 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:33
Қуёш
05:55
Пешин
12:30
Аср
17:01
Шом
18:59
Хуфтон
20:15
Bismillah
08 Апрел, 2025, 10 Шаввол, 1446

Фиқҳ нима?

02.05.2017   3962   6 min.
Фиқҳ нима?

Фиқҳ – Исломдаги энг мўътабар фанлардан бири. Пайдо бўлиш тарихи ҳам ўзоқ ўтмишга бориб тақалади. Фиқҳ кенг қамровли илмлардан бўлиб, кўплаб шаҳобчаларга бўлиниб кетади. Фиқҳ исломнинг аввалида пайдо бўлиб, бугунги кунимизга қадар ўз қадрини йўқотмай давом этиб келаётган ва қиёмат кунига қадар сақланиб қоладиган илмлардан биридир.

Тарих давомида кўплаб фуқаҳолар етишиб чиқди. Улар бу илмга оид сон-саноқсиз асарларни таълиф ва тасниф этдилар. Бу китобларнинг саноғини аниқ билишнинг иложи ҳам йўқ. Бу, мусулмон уламоларининг юксак эътиборлари нишонаси десак айни ҳақиқат бўлади.

Фиқҳ – Инсоннинг ўзи ўзига,  ўзидан бошқаларга ва Роббисига нисбатан ҳақ-ҳуқуқлар, ахлоқ одоб меъёрлари, ёқимли ва ёқимсиз ишлар борасидаги тутган ўрнини нозик ва нафис жиҳатларигача ўрганадиган, асл ва фуруъ(асосий ва иккинчи даражали ҳукмлар)да мукаммал тарзда баҳс олиб борувчи илм ҳисобланади.

Фиқҳ – ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида учрайдиган турли масалалар хусусида баҳс юритиб бу масалаларга нисбатан шариъатнинг тутган ўрнини белгилаб берувчи илмдир.

Фуқоҳалар: “Бирон бир воқеа ҳукмдан ҳоли бўлмайди”-дейдилар.Яъни содир бўлаётган ҳар бир воқеа ҳодисотларга тегишли, ўзига хос ҳукм чиқарилиши лозим бўлади.

Фиқҳнинг луғатдаги маъноси;

Фиқҳ, аслида билим ва фаҳм демоқдир! “Лисонул араб” номли китобда фиқҳ сўзи луғовий жиҳатдан қуйидагича таҳлил қилинган;

“Фиқҳ – Бирор нарсани билиш, уни фаҳмлаш ва англаш”.

Фиқҳ калимаси Қуръони каримнинг кўплаб оятларда луғовий маънода келган. 

Аллоҳ таъоло шундай дейди;

قال تعالى﴿لَهُمْ قُلُوبٌ لا يَفْقَهُونَ بِهَا﴾

Уларда қалблар бор, (лекин) улар билан «англамайдилар». (Аъроф – 179)

 وَمَا كَانَ الْمُؤْمِنُونَ لِيَنْفِرُوا كَافَّةً فَلَوْلا نَفَرَ مِنْ كُلِّ فِرْقَةٍ مِنْهُمْ طَائِفَةٌ لِيَتَفَقَّهُوا فِي الدِّينِ وَلِيُنْذِرُوا قَوْمَهُمْ إِذَا رَجَعُوا إِلَيْهِمْ لَعَلَّهُمْ يَحْذَرُونَ

Мўминлар ёппасига (жангга) чиқишлари шарт эмас. Уларнинг ҳар бир гуруҳидан бир тоифа чиқмайдими?! (Қолганлари Пайғамбардан) динни ўрганиб, қавмлари уларга (жангдан) қайтиб келгач, (гуноҳдан) сақланишлари учун уларни огоҳлантирмайдиларми?! (Тавба - 122)

Фиқҳнинг истилоҳдаги маъноси;

Уламолар фиқҳга қуйидаги таърифларни берадилар:

“Охират саъодатига эришиш учун, аниқ шаръий далиллар асосида  фаръий амалий ҳукмларни чиқариб олиш”.

Аниқ шаръий далиллар дейилганда Қуръони карим оятлари ва Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис саломнинг суннатларини тушунамиз.

Фаръий амалий ҳукмлар, аслий ҳукмлардан ажраб чиқадиган иккинчи даражали ҳукмлар саналиб, шариъатда ибодат ва муомалотларни ўз ичига олади.

Қуръон ва суннатда  мавжуд бўлган аниқ далиллар асосида шаръий ҳукмларни англаш, тегишли ҳукмларни ишлаб чиқиш уларни, мусулмон киши зиммасидаги ҳаётнинг турли соҳаларида  дуч келадиган ишлар ва ибодатларни тартибга солиб туривчи фан фиқҳ деб номланади.

Фиқҳ – Бирор нарсага нисбатан ҳалол, ҳаром, фарз, вожиб, мандуб,  макруҳ ва шу каби бир қанча ҳукмларни тайин қилади.

Фиқҳ – ибодатлар, одамлар ўртасидаги маданий алоқа ва муомалалар, никоҳ ва ажрим масалалари, жиноят ва жазо, савдо сотиқ шунингдек кўплаб ҳукмларни ўз ичига олади.

Ислом фиқҳи назарий жиҳатдан бир қанча илмларни ўз ичига олади. Жумладан:

  1. Усул ал-фиқҳ;
  2. Фуруъ ал-фиқҳ;
  3. Илм ал-истидлол

Фиқҳга бўлган зарурат ва эҳтиёж

Инсон Аллоҳ таъолога иймон келтирганидан кейин, Унга қулликни изҳор қилганидан сўнг, ислом динини тан олиб, диннинг ўз шариъати ва қонун-қоидалари борлигини англайди ва бу қоидаларга бўйсиниш лозим эканини тушуниб етади.

Мўмин киши, ислом шариъатиниг қонун-қоидаларига мос амалий ҳатти-ҳаракатларни ҳаётнинг барча соҳаларида аниқ ва тиниқ белгилаб олиши зарур.

Мўмин, дуч келган бирон бир масала ёки муаммони шунчаки ташлаб қўйсинми? Ёки уни ечимини топсинми? Уни шариатнинг қайси йўриғига биноан тасарруф қилсин?

Мўмин қачонки масала ва муаммонинг ечимини аниқ белгилаб олса ва шариъат юклаганидек унинг буйруқ ва қайтариқларига амал қилса, албатта Аллоҳ, тақводор бандаларига ваъда қилган жаннатга лойиқ бўлади. Абадий саодатга эришади.

Бироқ, шариъатнинг ҳукмлари барчага очиқ-ойдин, мукаммал суратда осонлик билан маълум бўлса, амалий ҳатти-ҳаракатларнинг чегараси ҳар бир шахс учун жуда осон иш бўлиб қолади. Чунки, ҳар бир инсон ўзининг амалий ҳаракатларини вожиб амалларда “қилмоқ керак”, ҳаром ишларни “қилмаслик лозим”, мубоҳ амалларни “хохласа қилади, хохламаса қилмайди, у ихтиёрий ишлар”- деб белгилаб оладиган бўлса, инсон амалларини чегаралаб берувчи жуда кенг маънодаги илмий баҳс ва мунозараларга эҳтиёж сезмайди. Бироқ ҳақиқат ундоқ эмас.

Ислом қонун-қоидалари жорий бўлган замондан йироқлашганимиз,  шариъат ҳукмларидан кўпининг ўзимизга нисбатан ноаниқ ва чигал суратларда сақланиб қолишига сабаб бўлмоқда. Инсон содир бўлган қандайдир воқеага нисбатан шариъатнинг белгилаб берган ҳукми фарзми, вожибми, суннатми, ҳаром ёки мубоҳ даражасида эканини билмаса ўзининг бу воқеага нисбатан ҳаракатларини аниқ йўналтиролмайди.

Ана шу асосга биноан, ҳар бир содир бўлган воқеа-ҳодисотларга шариъат тушунчаларидан келиб чиқадиган, ҳар қандай чигал ва ечимини топмаётган масалаларга ойдинлик кирита оладиган илмнинг бўлиш зарурати юзага келади. Айнан мана шундай муҳим ишни кафолатлайдиган илм бу фиқҳ илмидир! 

 “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Т. Каримов

Фиқҳ
Бошқа мақолалар
Мақолалар

100 та сирли ибора

08.04.2025   287   5 min.
100 та сирли ибора

100 та СИР-АСРОРЛИ ИБОРА

ёхуд

ОДАМЛАР БИЛАН

МУЛОҚОТ (оила, уй, ишхона, жамоат жойлари) ДАГИ

100 та “СЕҲРЛИ СЎЗ”ни

УЛУҒ  УСТОЗ  УЛАМОЛАРИМИЗ  баён  қилиб  берганлар:

 

         (1-қисм)

КАЛОМУЛЛОҲНИНГ ОЯТИ КАРИМАЛАРИДА

ХУДОИМ ТАОЛО МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ:

 

  1. “...Одамларга ширинсўз бўлинг!” (Бақара сураси 2/83 оят).

 

  1. “Аллоҳнинг раҳмати сабабли Сиз, эй, Муҳаммад, саҳобаларга мулойимлик қилдингиз. Агар дағал ва тошбағир бўлганингизда, албатта, улар атрофингиздан тарқалиб кетган бўлур эдилар. Бас, уларни афв этинг, гуноҳлари учун кечирим сўранг ва улар билан кенгашиб иш қилинг!” (Оли Имрон сураси 3/159 оят).

 

  1. “Эй, Мусо! Сиз ўзингиз ва биродарингиз Ҳорун Менинг оятларимни одамларга олиб борингиз ва Мени зикр қилишда сустлик қилмангиз! Иккингиз Фиръавннинг олдига борингиз, чунки у «Мен – худоман», деб ҳаддидан ошди. Бас, унга юмшоқ сўз айтингиз! Шояд, у эслатма олса ёки ҳалок қилишимдан қўрқса (Тоҳо сураси 20/42-44 оятлар).

 

 

ЖАНОБИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ

РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ

МЕҲР-МУРУВВАТ ТАРИҚАСИДА МАРҲАМАТ ҚИЛАДИЛАР:

 

  • «Яримта хурмо билан бўлса ҳам ўзингизни дўзахдан сақланг! Агар кимки буни тополмаса – ширин сўз билан!»;
  • «Ҳақ бўла туриб, жанжални тарк этган кишига Жаннат ёнидаги бир уйга кафилман! Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига Жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман! Гўзал хулқли кишига Жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман!» (Имом Абу Довуд ривоятлари);
  • «Мўминларнинг имони энг мукаммали – хулқи гўзал бўлганларидир» (Имом Термизий ривоятлари);
  • «Ер юзидагиларга раҳм қилинг, осмондаги Зот сизга раҳм қилгусидир»;
  • «Албатта, одамларга гўзал хулқдан афзалроқ нарса берилмаган» (Имом Табароний ривоятлари);
  • «Бир кишига табассум билан яхши сўз айтиш – садақадир» (Имом Бухорий ривоятлари);
  • «Қўшниларингиз сизни “яхши одам” дейишаётган бўлса, демак, сиз – яхшисиз. Агар улар сизни “ёмон одам” дейишаётган бўлса, демак, сиз – ёмон одамсиз»;
  • «Садақанинг афзали – келишолмай қолганларнинг ўртасини ислоҳ қилишдир» (Имом Абу Довуд ривоятлари);   
  • «Бирор киши бор айбингизни айтиб, сизни ҳақоратласа, сиз уни унда бор айби билан ҳам ҳақоратламанг. Шунда бунинг савоби сизга, гуноҳи унга бўлур»;
  • «Ким Аллоҳга ва Охират кунига имон келтирган бўлса, яхши гап айтсин ёки жим турсин!» (Имом Бухорий, Имом Муслим ривоятлари);
  • «Ким агар бировнинг айбини айтиб, одамларга ошкор қилса, то ўзи ҳам шу айбни қилмасдан дунёдан кетмайди»;
  • «Кимики бирор мўмин кишининг айби ёки гуноҳини билиб туриб, уни фош этмай яширса, гўё тиригича кўмилган гўдакни тирилтирганчалик савобга эга бўлур» (Имом Байҳақий ривоятлари);
  • «Кимки бир мусулмоннинг айбини яширса, Аллоҳ дунё-ю охиратда унинг айбини яширади»;
  • «Ҳар бир қилинадиган яхшиликка садақа савоби берилур»;
  • «Қайси киши ўзганинг айбини кўриб, уни яширса, худди тириклай кўмилган қизни қабридан қутқарган каби бўлади» (Имом Абу Довуд ривоятлари);
  • «Кимки бир чумчуқни бекордан-бекор ўлдирса, Қиёмат кунида у чумчуқ Арш олдига келиб, баланд овоз билан: “Парвардигорим, бу бандадан сўрагин, нима учун мени беҳуда ўлдирди экан?” – дейди»;
  • «Золим билан бирга юрган одам жиноят содир қилибди»;
  • «Биродарингиз золим бўлса ҳам, мазлум бўлса ҳам унга ёрдам беринг!» (зулм илдизига болта уриш – ҳам золимга, ҳам мазлумга ёрдамдир);
  • «Маслаҳатни ақл эгаларидан сўранглар – тўғри йўл топасизлар. Уларнинг айтганидан чиқманг – пушаймон бўласизлар»;
  • «Ким бир мусулмоннинг гуноҳини яширса, Аллоҳ унинг гуноҳини дунёда ҳам, охиратда ҳам яширади»;
  • «Кимники Аллоҳ Таоло дўст тутса, унга одамларнинг ҳожатлари тушадиган қилиб қўяди»;
  • «Сиз яхшиликни унга муносиб бўлганга ҳам, бўлмаганга ҳам қилаверинг. Агар сиз эзгуликка лойиқ одамни топсангиз, демак, у эзгулик аҳлидир, агар ундай одамни топмасангиз, демак, сиз ўзингиз эзгулик аҳлидансиз»;
  • «Кимки бирор гуноҳ иш қилишни ният қилса-ю, сўнгра ниятидан қайтса, унга бир яхшилик савоби ёзилажак»;
  • «Бутун умр эзгуликни тиланглар!»;
  • «Одамларнинг яхшиси – кишиларга манфаати кўп текканидир»;
  • «Бирор банда дунёда бир банданинг айбини яширса, Аллоҳ таоло Қиёмат куни унинг айбларини яширади» (Имом Муслим ривоятлари);
  • «Аллоҳнинг неъматлари билан яхши қўшничилик қилинглар, зеро у бирор оиладан кетиб қолса, қайтиб келмаслиги мумкин»
  • «Кимки яхшилик кўчатини қадаса, орзу қилган ҳосилини йиғиб олади ва кимки ёмонлик уруғини сепса, афсус-надомат мевасини териб олади»;
  • «Ким мусулмон биродарининг айбини яширса, Аллоҳ унинг айбини Қиёмат куни яширади. Ким мусулмон биродарининг айбини ошкор қилса, Аллоҳ унинг айбини ошкор қилади, ҳатто уни ўз уйида ҳам шарманда қилади» (Имом Ибн Можа ривоятлари);
  • «Умматимнинг раҳмдилларидан ва шафқатлиларидан фазилат истанглар! Чунки сизлар уларнинг қанотлари остида яшайсизлар»;
  • «Сизлардан бирортангиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродари учун ҳам раво кўрмагунча, мўмин бўла олмайди» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

                    

(1 – қисм тугади. Давоми бор...).

Иброҳимжон домла Иномов

 

Ибратли ҳикоялар