Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
22 Декабр, 2024   |   21 Жумадул сони, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:20
Қуёш
07:46
Пешин
12:27
Аср
15:17
Шом
17:01
Хуфтон
18:21
Bismillah
22 Декабр, 2024, 21 Жумадул сони, 1446

Муқаддас Каъбаи муаззамага янгича кўринишда каъбапўш ёпилди

13.10.2016   4401   1 min.
Муқаддас Каъбаи муаззамага янгича кўринишда каъбапўш ёпилди

Дунё мусулмонларининг муқаддас макони бўлмиш Каъбатуллоҳнинг беш маҳал намоз ўқиладиган тарафига янги каъбапўш ёпилди. Одатда, Арафа куни зиёратчилар Арофот тоғида бўлишади. Шу куни муқаддас Ҳарами шариф бўш бўлгани боис Каъбатуллоҳга янги каъбапўш ёпилади.

Каъбапўш тоза ипакдан, тилла иплар ёрдамида тайёрланади. Унга сарфланадиган  маблағ 22 миллион саудия риёли (5,8 млн АҚШ доллари) ни ташкил қилади. Каъбапўш Маккаи мукаррамадаги махсус фабрикада тайёрланади. Унга ишлов бериш жараёнида 240 нафар технолог ва ишчилар қатнашади. Каъбапўшнинг эни 95 метр, бўйи эса 9 метрдан иборат бўлиб, у 47 та мато бўлакларидан ташкил топган бўлади.

Муқаддас Каъбатуллоҳга ёпилган каъбапўш безагига ўзгартириш киритилди. Каъбапўшга эндиликда тилла чизиқлар тикилди. Яманий бурчакдаги ёзувлар ўзгартирилди “Я Ҳаййун, Я Қайюм” (Эй доимо тирик, абадий зот ва Эй ўз ўзидан қоим бўлган ва бошқаларни қоим қилган зот) сўзлари ўрнига “Аллоҳу акбар” (Аллоҳ буюкдир) сўзлари қўйилди.

Маълумки Каъбаи муаззаманинг шакли куб шаклидадир. Унинг барча бурчакларининг алоҳида номи бор. Жумладан, шимолий бурчак – Ироқий деб номланса, ғарбий бурчак – Шомий, жанубий бурчак – Яманий деб номланади. Шарқий бурчакда эса ҳажарул асвад – қора тош ўрнатилган.     

 

                                                                                                              М.Зуфарова таржимаси.

Янгиликлар
Бошқа мақолалар

 “ЖУМАДАН ЖУМАГАЧА” (20.12.2024)

22.12.2024   7750   1 min.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати