Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Сентябр, 2026   |   2 Рабиъус сони, 1448

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:41
Қуёш
06:01
Пешин
12:19
Аср
16:45
Шом
18:40
Хуфтон
19:56
Bismillah
13 Сентябр, 2026, 2 Рабиъус сони, 1448
Мақолалар

Ота–онани улуғлаш

31.07.2024   10193   2 min.
Ота–онани улуғлаш

Ислом дини одамларнинг доимо бир-бирларига яхшилик қилишга амр қилади. Жумладан, шу гўзал дунёга келишига сабабчи бўлган ота-онасига яхшлик қилиш лозимлигини тушунтирган. Ота-она ҳар бир инсон учун жуда мўътабар, эъзозли улуғ кишилардир. Ота-она ким бўлишидан қатъи назар, уларни ҳурмат-эҳтиром билан уларга яхшилик қилиш ҳар бир фарзанд учун зарур бўлган вазифалардандир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда ота онасига яхшилик қилишга амр қилиб бундай дейди: “Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик...” (Анкабут, 8).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилганлар: «Аллоҳнинг розилиги ота-онанинг розилиги ва Аллоҳнинг ғазабида ота-онанинг ғазабидадир» (Абу Довуд ривояти).

Шунингдек, кимки Аллоҳ таолони рози этаман деса, ота-онасини рози қилишга ҳаракат қилсин. Чунки ота-она фарзанди учун қилган дуолари мақбул бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладиларки: “Уч дуо дарҳол қабул бўлади. Уларда ҳеч қандай шак-шубҳа йўқдир. Мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг фарзандларини койиб қилган дуоси”  (Бухорий ривояти).

Бир киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Эй, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам! Сизнинг ҳузурингизга ҳижрат қилиш ва жиҳод қилишга байъат қилиш учун келдим”, – деди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ота-онангдан бирортаси ҳаётми?”, – деб сўрадилар. У: “Ҳа, иккиси ҳам ҳаётлар”, – деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳдан ажр олишни истайсанми?” – дедилар. У киши: “Ҳа”, – деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ота-онанг ҳузурига қайтиб бор, кейин улар билан бирга бўлиб, яхшилик қил”, – дедилар. 

Бу ҳадисдан бизга маълум бўладики, бизнинг ҳаёти дунёга келишимизга сабабчи бўлган ота-оналаримизни ҳурмат-иззитини жойига қўйиб, уларга хизмат қилиб дуоларини олишимиз керак экан. Чунки, ота-онанинг хизмати барча эзгу амаллардан, қолаверса, ўзи ўниб ўсган диёридан бошқа жойга мол-дунё ва аҳли-оиласини ташлаб ҳижрат қилишдек, ҳамда мушриклар тамонидан эзилётган мўминларга ёрдам бериш савобидан кўра шарафли амал эканлиги кўриниб турибди.   Аллоҳ барчаларимизниинг дунёга келишимизга сабабчи бўлган ота-оналаримизни ўтганларини Аллоҳ раҳмат қилсин ва борларини саломат қилсин. 
Манбалар асосида тайёрланди.


Қодирхон Азизов,
 Косонсой туман бош имом хатиби.

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Олий маъҳаднинг 1-курс талабалари Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолияти билан таништирилди

13.09.2026   8528   1 min.
Олий маъҳаднинг 1-курс талабалари Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолияти билан таништирилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига янги қабул қилинган 1-курс талабалари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари устоз Зайниддин домла ҳамроҳлигида идора фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Танишув давомида талабаларга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тарихи, тузилмаси, асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар, таълим ва маърифат йўналишидаги лойиҳалар хусусида сўз юритилди.

Талабалар идора фаолиятига оид ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, келгусидаги таълим ва касбий фаолиятлари учун муҳим маълумотларга эга бўлдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари